Азиз Абдуҳакимов: “Сайёҳларга хуш кайфият улашиш асосий вазифамиздир”
– Лойиҳани амалга оширишнинг илк уч ойида қандай натижаларга эришилди?
– Ўзингизга яхши маълумки, Исроил, Индонезия, Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида 30 кунлик визасиз тартиб ўрнатилди, 39 та давлат фуқароларига эса туристик визаларни бериш тартиби соддалаштирилди. Бу ишларнинг барчаси мамлакатимизда сайёҳлар оқимининг кўпайишига олиб келади.
Аксарият журналистлар мендан бошқа мамлакатлар учун ҳам визасиз тартиб соддалаштириладими, деб кўп сўрашади. Бироқ бу масалани ҳал этишда нафақат Ташқи ишлар вазирлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этиши, балки туристик инфроструктурани ривожлантириш соҳасидаги бошқа муҳим масалаларни ҳал этиш ҳам талаб этилади.
Мазкур масалани ҳал этиш ҳукумат қарорларида ҳам кўзда тутилган. Аммо отельерлар, рестораторлар, тематик ва дам олиш парклари қурувчилари учун берилган солиқ имтиёзларидан бундай қисқа муддатда натижа кутиш мумкин эмас. Бу йўналишда бажарилган ишлар бир неча йиллардан кейин ўз самарасини кўрсатади.
Аксарият журналистлар мендан бошқа мамлакатлар учун ҳам визасиз тартиб соддалаштириладими, деб кўп сўрашади. Бироқ бу масалани ҳал этишда нафақат Ташқи ишлар вазирлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этиши, балки туристик инфроструктурани ривожлантириш соҳасидаги бошқа муҳим масалаларни ҳал этиш ҳам талаб этилади.
Мазкур масалани ҳал этиш ҳукумат қарорларида ҳам кўзда тутилган. Аммо отельерлар, рестораторлар, тематик ва дам олиш парклари қурувчилари учун берилган солиқ имтиёзларидан бундай қисқа муддатда натижа кутиш мумкин эмас. Бу йўналишда бажарилган ишлар бир неча йиллардан кейин ўз самарасини кўрсатади.
1 июлдан бошлаб, электрон визалар тартибининг ишга тушиши ҳам мамлакатимизга келадиган сайёҳлар сонининг ошишига хизмат қилади. Соддалик ва қулайлик хорижий меҳмонларни мамлакатимизга жалб этишнинг энг самарали усулларидан биридир. Ўзимизнинг ҳамюртларимиз ҳам мамлакатимиз бўйлаб фаол саёҳат қиладиган бўлишди. Оммавий ахборот воситалари ёрдамида уларнинг саёҳатга бўлган қизиқишини орттиришга эришдик. Жуда кўпчилик саёҳатга чиқиш истаги борлигини баралла эълон қилмоқда. Саёҳатнинг ҳам қизиқарли, ҳам фойдали янгидан-янги шакллари юзага келмоқда.
Анжуманлар, ўқув семинарлари ўтказилиши кўзда тутилган жойларга жамоа билан бирга борилганда, мазкур шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар уюштирилмоқда, кўнгилли ҳордиқ чиқариш ташкил этилмоқда.
Саёҳат қилишни истаган ўзбекистонликлар, юридик шахслар учун саёҳатни ташкил этган ташкилотларга тақдим этилган солиқ имтиёзлари тез орада ўз самарасини кўрсатади, деб ҳисоблайман. Мамлакатимиз бўйлаб амалга ошириладиган туристик саёҳатларнинг тўловидан солиқ олинмайди.
– Яқинда ахборот сайтларидан бирида Давлат туризм қўмитаси ўзининг икки томонлама статистикасини юритишни бошлаганлигини ўқидим. Бу гап қанчалик тўғри? Агар ростдан шундай бўлса, нима учун бундай йўл тутилмоқда?
Саёҳат қилишни истаган ўзбекистонликлар, юридик шахслар учун саёҳатни ташкил этган ташкилотларга тақдим этилган солиқ имтиёзлари тез орада ўз самарасини кўрсатади, деб ҳисоблайман. Мамлакатимиз бўйлаб амалга ошириладиган туристик саёҳатларнинг тўловидан солиқ олинмайди.
– Яқинда ахборот сайтларидан бирида Давлат туризм қўмитаси ўзининг икки томонлама статистикасини юритишни бошлаганлигини ўқидим. Бу гап қанчалик тўғри? Агар ростдан шундай бўлса, нима учун бундай йўл тутилмоқда?
– Бу ҳақиқатан ҳам шундай. Узоқ йиллардан бери статистик ҳисобни Халқаро туристик ташкилотнинг методология ва тавсияси асосида юритиб келмоқдамиз. Бу дегани мамлакатимизга ташриф буюрган ҳар бир хорижлик фуқаро турист деб ҳисобланади. Ҳар йили мамлакатимизга икки миллиондан ортиқ одам ташриф буюради. Уларнинг кўпчилиги яқинлари, қариндошлариникига келишади. Келиб меҳмонхонада яшовчиларни ҳисоблайдиган бўлсак, йилига 200 мингдан ортиқ одам ресторанларда овқатланади. Бу эса биз каби туристик маъмуриятлар меҳмонлар учун мамлакатимизда яна қандай қулайликларни яратиш лозимлиги ҳақида яна бир карра тасаввурга эга бўлишимиз кераклигини билдиради.
Туристик оқимни кучайтириш чора-тадбирлари натижасида Самарқанд, Бухоро, Қарши тез юрар поездларига, маҳаллий йўналишдаги авиарейсларга чипта олиш қийинлашиб қолди. Меҳмонхонларда ҳам вазият шундай, уларнинг 80 % меҳмонлар билан тўлган.
Шунинг учун ҳозирда меҳмонхона ва ресторанлар эҳтиёжини аниқ ва равшан кўрсатиб берувчи Халқаро туристик ташкилот методологияси асосида мазкур хизматни ривожлантириш бўйича ўз шахсий ҳисобимизни юритмоқдамиз.
– Демак мамлакатимиз туристларни қабул қилиш бўйича сўнгги нуқтага етиб келди. Келажак қандай бўлади? Ахир битта меҳмонхона қуриш билан барча муаммолар ҳал бўлмайди-ку?
– Демак мамлакатимиз туристларни қабул қилиш бўйича сўнгги нуқтага етиб келди. Келажак қандай бўлади? Ахир битта меҳмонхона қуриш билан барча муаммолар ҳал бўлмайди-ку?
– Меҳмонхоналар тармоғи, умумий овқатланиш нуқталари ва бошқа туристик инфраструктура объектларини ривожлантириш бугунги куннинг энг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Турли мижозлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, турли даражадаги муассасалар барпо этишимиз лозим. Бизга жаҳон стандартларига мос бўлган меҳмонхоналар зарур. Бундай иншоотларни яратиш учун хорижий инвесторларни жалб этишимиз керак.
Айни кунларда бу масала юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Қисман, меҳмонхона қуриш учун хусусий ер майдонларини бериш режалаштирилмоқда. Саёҳат мароқли ва қизиқарли бўлиши учун мотелларни, меҳмонхоналарни, хостелларни кўпайтириш лозим.
Туристик оқим кам жойларда уларни барпо этиш ортга суриб бўлмайдиган ишдир. Биз нарх-наво сиёсати ҳақида бош қотиришимиз керак. Шу ўринда Ёшлар иттифоқининг коллежларнинг собиқ ётоқхона биноларини хостель сифатида қайта жиҳозлашганини мисол келтириш мумкин. Илк вариантлар жуда зўр чиқди! Бу ёшлар томонидан ташкил этилган талабгир бюджет вариантидир.
Бугунги кунда Бухоро, Самарқанд, Хива каби шаҳарлар нафақат чет элликларнинг, балки ўзбекистонликларнинг ҳам диққатини ўзига жалб этмоқда. Улар энг машҳур туристик брендлар ҳисобланади.
Хорижлик меҳмонлар сонининг ортиши ҳисобга олинган ҳолда отельер ва рестораторлар хизматининг нархи ҳам ошади. Тадбиркорлармизда туристик инфраструктурани ривожлантириш воситалари пайдо бўлади.
Бироқ бундай нарх-наво сиёсати ўзбекистонликларнинг туристик фаоллигини тўхтатиб қўяди. Бунинг олдини олиш, чет эллик фуқароларнинг оммавий равишда ташриф буюриши ортганда ҳамюртларимизнинг эркин саёҳат қилишлари учун уларга имконият яратиб беришимизга тўғри келади. Бизда бундай имкониятлар мавжуд — Қорақалпоғистон республикаси, Фарғона водийси, Қашқадарё, Жиззах, Навоий вилоятларида туристик инфраструктура тез суръатлар билан ривожланмоқда.
Бу йўналишларни ривожлантириш туристларнинг саёҳатга бўлган қизиқишини орттиради. Бухоро, Самарқанд ва Хивага қилинган саёҳат орқали кўп бора қулоққа чалинган нарсаларни ўз кўзи билан кўриш имконини беради. Саёҳат вақтида тушган суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш эса ҳар қандай рекламадан ҳам зўр натижа беради. Шу билан бирга Бухоро, Самарқанд ва Хива ҳамюртларимиз учун нарх-навоси тўғри келадиган туристик шаҳарлар бўлиши лозим. Чет эллик туристлар камаядиган мавсумда юртдошларимиз учун махсус меҳмонхона ва ресторанлар нархини арзонлаштириш имконияти пайдо бўлади.
– Сиз ижтимоий тармоқлардаги фикр-мулоҳазаларни кузатиб борасизми? Улар орасида кўплаб негатив ҳолатлар ҳақидаги изоҳларни ўқиш мумкин, уларнинг сони тобора ортиб бормоқда.
– Сиз ижтимоий тармоқлардаги фикр-мулоҳазаларни кузатиб борасизми? Улар орасида кўплаб негатив ҳолатлар ҳақидаги изоҳларни ўқиш мумкин, уларнинг сони тобора ортиб бормоқда.
– Ижтимоий тармоқларни нафақат мен, балки қўмитамизнинг барча жамоа аъзолари кузатиб боришади. Фикр-мулоҳазалар муаммолар кўплигини кўрсатмоқда, биз эса уларни ҳал этишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Профессионал, юқори даражали гидларнинг етишмаслиги энг долзарб муаммолардан биридир. Уларни олий таълим муассасасида тарбиялаш жуда қийин, бунинг учун одамда туғма иқтидор бўлиши керак. Улар нафақат таржимон, балки кучли психолог бўлиб, туристнинг нима демоқчи эканлигини яхши англаши талаб этилади. Психологиядан ташқари, тарихдан яхши хабардор бўлиши керак. Минг афсуслар бўлсинким, мазкур соҳа вакилларининг аксарият қисми бу талабларга жавоб бермайди, бу эса саёҳатчиларда нохуш таассурот уйғотади.
Бу муаммони ҳал этишнинг асосий йўли ахборот-коммуникация технологияси бўлди. Бугунги кунда бу борада QR техгологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Тарихий ёдгорликларга махсус тахатачалар ўрнатилди. Смартфон ёрдамида ёдгорлик ҳақида тахтачага ёзилган барча маълумотларни ўқиш мумкин. Ҳозирда IT компаниялари билан аудио ва видео гидларни яратиш бўйича амалий иш олиб бормоқдамиз.
Баъзи бир изоҳларни ўқиганимда, хаёлимга “Халқимизга хос бўлган меҳмондўстлик қаёққа йўқолиб боряпти?” деган ўй келади. Нима учун орамизда ҳали ҳам ёдгорликлар олдида навбат кутишни истамай, меҳмонларга қўпол муносабатда бўлаётган одамларни учратиш мумкин? Келинг, чет эллик саёҳларда Ўзбекистон ҳақида яхши хотиралар қолишига эришайлик. Ахир меҳмондўстлик, бағрикенглик қон-қонимизга сингиб кетган минг асрлик анъана-ку! Хорижлик сайёҳларга уйимизга келган меҳмон каби муносабатда бўлайлик.
Биз хонтахта журналистикаси каби яна бир муаммога дуч келдик. Жуда кўплаб нопрофессионал мақолалар чоп этилмоқда, ёзилмоқда. Биз танқид тарафдоримиз, танқид бўлмаса, ривожланиш бўлмайди, бироқ мавзу ҳақида етарли тушунчага эга бўлмаган журналистлар бу ҳақда фикр юритишмоқда. Бу эса соҳанинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Сўнгги вақтларда регистрация масаласи долзарб мавзуга айланди.
Туристлар учун регистрацияни бекор қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлди. Ўртоқлар, бирор нимани гапиришдан олдин ўйлаб кўринг! Агар шундай йўл тутсак, хавфсизлигимиз қандай таъминланади? Биз ҳам регистрацияни соддалаштириш, меҳмонлар учун ортиқча ташвиш келтирмаслик тарафдоримиз. Ҳозирги вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан мазкур масалани ҳал этиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз.
Аксарият журналистларнинг мақоласида бугунги кун мавзуси йўқ, улар сийқаси чиқиб кетган нақоротларни такрорлашмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакатимиз туристик хизмати бозори жозибадорлигининг ошишига салбий таъсир кўрсатади. Вазиятни ижобий томонга ўзгартириш мақсадида журналистларнинг объектив материаллар тайёрлашини қўллаб-қувватлаш учун таҳририятларнинг хизмат сафарларини молиялаштирмоқдамиз.
– Сиз тадбиркорлар диққатини нимага кўпроқ қаратган бўлардингиз? Улар туризмни ривожлантиришнинг қайси йўналишига ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин?
– Сиз тадбиркорлар диққатини нимага кўпроқ қаратган бўлардингиз? Улар туризмни ривожлантиришнинг қайси йўналишига ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин?
– Юқорида айтиб ўтилган барча соҳаларга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Асосан туристик хизмат ва инфраструктурани ривожлантириш лозим. Ҳозирча мен бирор йўналиш номини аниқ айтолмайман. Меҳмонхона ва ресторанлардан ташқари саёҳатчиларни зериктирмаслигимиз керак. Бу ерда ижодий жамоалар, актёрлар ва хонандалар фаолиятидан унумли фойдаланиш зарур.
Бундан ташқари сувенир маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларимиз ҳам мавжуд. Туристлар ўз юртларига анъанавий пичоқлар, мато ва сополдан бошқа ҳеч нима олиб кетишмаяпти. Туристик инфраструктура ривожланган бошқа давлатларга эътибор беринг, уларнинг урф-одатлари, анъаналарига боғлиқ бўлмаган қанчадан-қанча, хилма-хил сувенирлари бор. Эсдалик совғалари сайёҳга ўзи дам олган жойнинг бир бўлагини олиб кетиш имкониятини ҳадя этади. Бизда эса айнан шу маҳсулот танқис. Ҳурматли тадбиркорлар, айнан шу муаммога эътибор қаратишингизни истайман, бу борада имтиёзлар аллақачон тақдим этилган.
Шопинг-туризмни ривожлантириш керак. Бу нафақат сувенир ва замонавий буюмлар савдоси, балки янги брендларни яратиш масаласини ҳал этиш демакдир. Биз чиройли заргарлик буюмларини тақдим этиш имконига эгамиз, замонавий либослар, аксессуарлар яратишимиз лозим, бу ерда тадбиркорларга ўз фантазиялари қўл келади.
Ўзбекистон ҳақидаги босма нашрлар етишмайди. Мавжудларида эса сайёҳлар учун мавжуд бўлган имкониятлар ўз аксини топмаган.
– Бир пайтлар миллий ва ҳудудий брендларни яратиш тўғрисида кўп гапирилган эди. Негадир сўнгги пайтларда бу ҳақда ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Ахир бу Халқаро туризм бозорида мамлакатни танитишнинг энг қулай имкони эмасми?
– Бир пайтлар миллий ва ҳудудий брендларни яратиш тўғрисида кўп гапирилган эди. Негадир сўнгги пайтларда бу ҳақда ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Ахир бу Халқаро туризм бозорида мамлакатни танитишнинг энг қулай имкони эмасми?
– Шуни таъкидлашим жоизки, бренд қисқа фурсатларда яратилмайди. Бу йўналишда бир қанча ҳудудларимизда бренд яратишга уринишлар бўлди. Аммо улар муваффақиятли якун топмади. Айни пайтда брендларни яратиш устида олиб бораётган ишларимиз мамлакатимизни Халқаро туризм бозорида танитишга, нуфузини оширишга қаратилган.
Бугунги кунда Ўзбекистон чет элларда энг хавфсиз туристик йўналишлардан бири сифатида ном қозонган. Биз бундан унумли фойдаланишимиз лозим. Дунё мамлакатларидан ташриф буюрган меҳмонларимиз сони ошаверсин, улар ўз юртларига мамлакатимиз ҳақидаги илиқ хотиралар билан қайтишсин. Биз хорижлик туристларга хуш кайфият улаша олсакгина кўзлаган мақсадимизга эришамиз!