Мексиканинг Буэнависта шаҳри мэри Элисео Дельгадо шаҳар маъмурияти биносига кириш олдида номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилди, деб ёзмоқда Daryo.uz. Элисео Дельгадо яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб чиққан Андрес Мануэль Лопес Обрадорнинг «Биргаликда тарихни яратамиз» коалициясидан мерликка сайланган. Делгадо Мексикада бир кун ичида (20 июль, жума куни) ўлдирилган учинчи мансабдор бўлди. Худди шу куни «Морена» партиясидан тайинланган Тлакепаке шаҳри (Халиско штати) маслаҳатчиси ва Сан-Мигел-Чималапас қишлоғи (Оахака штати) жамоат мулки бўйича […]