Мактабларда ўқувчилар дарсликларда берилаётган маълумотларни ёдлашлари керак эмас, уларда танқидий фикрлашни ривожлантириш керак. Бу ҳақда Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров Глобал тадбиркорлик ҳафталиги (Global Entrepreneurship Week Uzbekistan) доирасида таъкидлади, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати. “Биз болаларни биринчи синфдан “Нима учун?” деган саволни беришга ўқитмаймиз, биз танқидий фикрлашга ўргатмаймиз. Ҳозирда биз хорижлик ҳамкорларнинг бу йўналишдаги тажрибаларини ўрганиш ва бу тажрибани бизнинг ўқитувчилар учун мослаштириш бўйича иш олиб боряпмиз. Ўқитиш методологияси болаларни мустақил маълумот ва билим олишга ўргатиши керак. Агар биз болаларни танқидий фикрлашга ўргатсак, интернет даврида улар саволларга ўзлари жавоб олишлари мумкин”, – дейди Отабек Назиров. Халқ таълими тизими нафақат фундаментал ва гуманитар фанлардан билим бериши ва олий ўқув юртларига тайёрлаши, шунингдек биринчи ўринда ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаши ҳамда меҳнат ва тадбиркорлик фаолияти учун керакли кўникмаларни ҳам бериши керак. Халқ таълими вазири ўринбосарининг маълумотига кўра, халқ таълими тизимида 10 мингга яқин мактаблар фаолият юритмоқда, уларда ярим млн.га яқин ўқитувчи 6 млн.га яқин болаларга таълим бермоқдалар. Ҳозир кунда, афсуски, 10% мактаб битирувчиларигина олий таълим муассасаларига ўқишга кирмоқдалар. Вазир ўринбосари ўзбек ёшларини халқаро миқёсдаги имкониятлари ҳақида фикр юритиб билдиришича, денгизга чиқишга ва арзон логистикага эга бўлмаган Ўзбекистонга бошқа мамлакатлар билан, айниқса тайёр маҳсулотлар экспорт бозорида рақобат қилиши қийин бўлади. Аммо рақобат қилиш мумкин бўлган секторлар бор. Унинг фикрига кўра, шундай секторлардан бири ахборот технологиялари бозоридир. Дизайн ёки дастурлаш бўйича билимларга эга бўлган мутахассислар хорижлик компанияларга ишлашлари ва муносиб пул топишлари мумкин. Шу билан бирга, юқори қийматли ички хизмат бозори ҳам катта имкониятларга эга, улар сирасига соғлиқни сақлаш, таълим, туризм, молия, юридик хизматлар ва бошқаларни қўшиш мумкин. “Биз ўқув дастурларини қайта кўриб чиқмоқдамиз. Мисол учун, ахборот технологиялари бўйича дастурлар қайта кўриляпти, биз ўқувчиларга дастурлашни ўрганиш ва мактабни битирганларидан сўнг пул топиш учун имконият яратишимиз керак”, – дейди Отабек Назиров. “Шунингдек, биз ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиларига ўқишни истаган фанларини танлаш имкониятини беришимиз керак. Таълим тизимимиз совет тизимига асосланган ва биз болаларга бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсани ўргатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Барчани кимёгар ёки тарихчи қилишнинг иложи йўқ, шунга кўра, биз ўқув дастурларини ўзгартиришмиз керак. Мен АҚШда ўқидим, у ерда ўқувчилар таълимнинг охирги йилларида ўзлари қизиққан дарсларни танлашлари мумкин. Биз ҳам ўқувчиларни қизиқтирган фанларини ўрганишга ва уларни ўз салоҳиятини кўрсатишига имкон беришимиз керак”. “Биз мактабларни марказлашишдан тўлиқ чиқариш ва ортиқча қоидалардан озод этиш ғоясини илгари сурмоқдамиз. Мавжуд қоидаларни соддалаштиришимиз ва мактаб директорлари ҳамда ўқитувчиларига ўқув дастурини шакллантириш, қандай дарс бериш ва қайси фанларни ўқитишни белгилаш имкониятини беришимиз керак, аммо бу осон эмас, мураккаб жараён”, - деди вазир ўринбосари.
Автопробег в честь Дня России прошел в Ленинском округе
Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует:
Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде
Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!
Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!
Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует:
Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде
Москвичей предупредили о грозах с порывистым ветром в пятницу
Стилист Токмакова: при выборе соломенной шляпы нужно учитывать свою форму лица
Metatokens: инновационная платформа для дохода в экосистеме TON и ETH
Социальные и ESG-проекты ГПМ Радио названы лучшими в России
Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!
Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует:
Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде
Bloomberg: ЕС намерен ввести санкции против «Совкомфлота»
Молдавия берет выборы под охрану // В республике завели дело на предполагаемого российского шпиона, а Запад предупредил о планах вмешательства Москвы
Ресурсный центр на V Общероссийской конференции «Устойчивое развитие этнокультурного сектора» объединил национально-культурные инициативы из разных регионов России
Новинки для пляжа от belle you: купальники Splashes для яркого лета