Бугун, 24 декабрь куни ОКМК раҳбарияти жамоа футболчиларига Миржалол Қосимовни янги бош мураббий сифатида таништирди. «Бу йил жамоада ишлаган Бахтиёр Ашурматовга раҳбарият миннатдорчилик билдиради. Унинг мураббийлик фаолиятида омад тилаймиз. ОКМК биргина кубок баҳсида ғолиб бўлиш билан чекланиб қолмайди. Жамоа олдига янги мавсумда фақат ва фақат юқори натижаларга эришиш вазифаси қўйилди», – деган «Олмалиқ КМК» бошқаруви раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаязовдан иқтибос келтирди клуб матбуот хизмати. Фаязов Қосимовнинг тайинлови ҳақида қуйидагиларни маълум қилган: «Юксак марраларни забт этиш учун, биринчи навбатда жамоани ҳар томонлама кучайтириш лозим. Шу сабабли, раҳбарият жамоага футболдаги фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган, халқаро майдонда ҳам ижобий натижалар қайд этган, тажрибали мураббий Миржалол Қосимовни таклиф этди. Ўтказилган музокаралардан сўнг, Миржалол Қўшоқович бизнинг таклифни қабул қилди. Ўйлаймизки, бу Олмалиқ шаҳри учун ажойиб янгилик бўлади. Таниқли мутахассис ўз билимлари билан шаҳримиз жамоасини янада юксалишига ва кўплаб ютуқларни қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшади. Миржалол Қўшоқовичга жамоани ишонч билан топширамиз. Ва раҳбарият томонидан қанақа ёрдам керак бўлса, барчасига тайёрмиз», - деган Улуғбек Фаязов. У ўзидан сўнг сўз навбатини Миржалол Қосимовга берган. «ОКМК раҳбариятига таклиф учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мураббийлик иши шунақа. Баъзида ўзгаришлар кузатилади. Мен ҳамкасбим Бахтиёр Ашурматовни яхши биламан, биз мураббийлар ўртасида ҳурмат ҳамиша сақланиб қолади. Ашурматовнинг кейинги мураббийлик фаолиятига омад тилайман. Нима дейишим мумкин, ОКМК янги мавсумда ўз олдига юқори мақсад қўйганлигини Улуғбек Набижонович айтиб ўтдилар. Шундай экан, барча бир жамоа бўлиб ишлаш керак. Майдонда футболчилар тўп суришади. Улар учун барча шароитни яратиш ва ҳар бир ходим ўзига юклатилган ишни сидқидилдан бажарса натижа ҳам келаверади. Вақт оз қолмоқда, раҳбарият томонидан ишонч билдириляптими, бунга муносиб жавоб қайтариш лозим. Тайёргарлик режасини тез орада ҳавола этамиз. Менга барчангизга яхши таниш бўлган мураббийлар Александр Волков, Ҳикмат Эргашев, Хайрулла Каримов ва Павел Бугалолар кўмаклашишади», - дея айтиб ўтган Қосимов. Шунингдек, клуб бош директори Мухтор Қурбонов ҳам сўз олиб, жамоа учун барча шароит муҳайё этилишини, ўз навбатида футболчилар ҳам мазмунли ва шиддатли ўйинлари билан стадионга келадиган мухлисларга қувонч улашишлари лозимлигини ҳам таъкидлаган. Олмалиқликлар 22 декабрдан машғулотларга киришишган бўлиб, бу йиғин 30 декабрга қадар давом этади. ОКМК 2019 йилда Осиё Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этади. Жамоа гуруҳ босқичига ўтиш йўлида 12 февраль куни ўз майдонида Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни қабул қилади. Учрашув ғолиби бир ҳафтадан сўнг Саудия Арабистонида «Ал-Наср» меҳмони бўлади.
Периоды похолодания в июне спрогнозировали россиянам
На борту самолета, летевшего из Москвы в Турцию, из-за жары погибла кошка якутского пилота
Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует:
Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде
Весь мир чипировали умом Ленина?! Раскрыта загадка Мавзолея В.И. Ленина. Проект "Святой Ленин".
«Заставлял Костомарова мыть свою машину, чтоб потом он на ней покатался по парковке!» Илья Авербух рассказал о дружбе с Романом Костомаровым в шоу «Вкусно с Анфисой Чеховой» на ТВ-3
Стали известны все участники РПЛ сезона-2024/2025
ЧЭРЗ запланировал оздоровительную кампанию для сотрудников и их детей
Обманул сына, бросил жену в 90 лет и потерял дочь: яркая жизнь Бедроса Киркорова