КУН КУЛГИСИ…
* * *
— Судланувчи, умид қиламанки, биз сиз билан бошқа кўришмаймиз.
— Ие, пенсияга чиқяпсизми?
* * *
Қул бозорида.
— Менга иккита оқидан ва яримта қорасидан беринг!
* * *
— Сизнинг камбағал қариндошларингиз борми?
— Билмадим. Мен уларни танимайман.
— Бадавлат қариндошларингиз-чи?
— Улар мени танишмайди.
* * *
— Вей, ошна, нега сени аёллар яхши кўради-а?
— Чунки, мен ақлли, меҳрибон ва келишган йигитман.
— Унда нега биронтасига уйланмайсан?
— Айтдим-ку, ақллиман деб!
* * *
— Дўхтир, рентгенограммадаги нима?
— Буми? Ўқишни тугатиб диплом олгандан кейин курсдошлар билан эсдалик учун суратга тушгандик.
* * *
Беш яшар болакай ошхонадан қовоғини уйганча чиқиб келди. Отаси ундан сўради:
— Нима бўлди, ўғлим?
Бола бурнини торта-торта жавоб қилди:
— Ҳозиргина хотинингиз билан жанжаллашиб қолдим.
* * *
Икки дўст учрашиб қолишди.
— Ишлар қалай?
— Сўрама! Кеча квартирам ёниб кетди, дала ҳовлимга ўғри тушиб боримни ўмариб кетибди, банкимни ҳам ўша ўғрилар шип-шийдон қилиб кетишибди. Расво бўлдим!..
— Ҳа, ошна, бундай ҳам ёмони бўлмаса керак.
— Афсуски, бўларкан. Эрталаб келаётсам, олдимдан қора мушук ўтиб кетди. Ярамас, ўтаётиб тилини чиқариб мени эрмаклади.
* * *
— Оғайни, мен дунёда энг тасқара одамман!
— Нега унақа деяпсан?
— Чунки, оёқларимда ўнта бармоғим бор.
— Ҳаммадаям шундай.
— Йўқ, тушунмадинг. Менинг бир оёғимда еттита, иккинчисида учта бармоқ бор.
* * *
Бойвачча хотини билан меҳмондорчиликда ўтирарди. Уй бекаси келиб деди:
— Кечирасизлар, болангизга қарайдиган энага кишанларни қаерга қўйганингизни сўраяпти!
* * *
Бола онасидан сўради:
— Ойи, литр нима?
— Уям метрга ўхшаган нарса. Фақат суюқ бўлади.