КУН КУЛГИСИ…
***
Босқинчидан судья сўради:
— Ҳаётда қандай мақсадни кўзлаб яшаяпсан ўзи? Жамият учун нима фойда келтиряпсан-а?
— Бу нима деганингиз? Мен милиция ва судьяларни иш билан таъминлаяпман!
***
— Салом! Язвангиз қалай?
— Бир ҳафтага онасиникига кетди!
***
— Дугонажон, нега итингга “Эшшак” деб лақаб қўйдинг?
— Чунки уни кўчада “Эшшак” деб чақирсам, ҳамма эркаклар мен томонга бурилиб қарашади.
***
— Ўғлим, нега қурбақани ўлдирдинг? Ахир, онаси унинг ўлганини кўрса йиғлайди-ку!
— Йиғламайди.
— Қаердан биласан?
— Онасиниям ўлдириб бўлганман.
***
Кимё ўқитувчиси дўстларига мақтаняпти:
— Бугун икки яшар ўғлим биринчи марта гапирди.
— Нима деди?
— Парааминоарсенбензолгидрохлорид!
***
— Яхши йигит, соат сотиб олинг! Бу-чи, Швейцария соатларининг асл нусхаси ҳисобланади, ҳа!
— Шунақами? Беринг унда!.. Мана, бу пуллар ҳам ўзимиздаги пулларнинг асл нусхаси ҳисобланади.
***
Болакай арвоҳлар билан гаплаша оладиган фолбинга деди:
— Мен бобомнинг руҳи билан гаплашишни истайман!
Фолбин руҳни чақиргач, овоз келди.
— Салом, неварагинам!
— Бобожон, салом! Қаердан туриб гаплашяпсиз мен билан?
— Нариги дунёдан туриб!
— Во, жа опқочасиз-а, бобо!.. Ахир, сиз ҳали ўлмагансиз-ку!
***
Бойвачча машинасида кетаётиб икки нафар пиёдани уриб юборди. Уни суд қилишяпти.
Судья:
— Хў-ўш, ака, анави олд ойнангизни боши билан уриб синдиргани беш йил олади. Дарахтлар орасига учиб кириб кетгани эса воқеа жойидан яширинишга урингани учун саккиз йилга қамалади.
***
— Ойи, бугун мактабимизда зиёфат бор экан. Майлими, анави бриллиант кўзли узугимни тақиб борсам?
— Йўқ.
— Нега энди? “Феррери”мга теккизмайсизлар, бриллиант узукни тақтирмайсизлар, ўнлаб норкали шубаларим бор, кийдирмайсизлар. Қачон фойдаланаман, ахир улардан?
— Даданг пенсияга чиқсин, ўшанда фойдаланасан. Ҳозир у оддийгина йўл патрул хизмати ходими, холос.
***
Нега пашша аёлдан яхши?
— Пашша фақат ёздагина одамнинг жонига тегади.
— Пашша сизни бошқа пашшага рашк қилмайди.
— Пашшанинг ҳеч қачон боши оғримайди.
— Пашша қориндор эркакларни хуш кўради.
— Пашшага пулингиз борми-йўқми, барибир.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади