Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Май
2019

АЛВИДО, ЭЙ ГУЛСАРИ!.. (7-қисм)

0

 

 

* * *

 

Танабой бир куни эрталаб йилқилар орасида ўз саман йўрғасини кўрганида қалби олам-олам қувончга тўлди. Устида эгар, нўхтасидан узилган арқоннинг бир бўлаги осилиб турарди.

— Гулсари, Гулсари, омонмисан? — Танабой сиртмоғи билан югуриб борди ва яқинлашиб уни бегона юганда, оғир узангили қўпол бегона эгар остида кўрди. Уни айниқса эгар устидаги қалин духоба ёстиғи ғазаблантириб юборди, гўё отни эркак эмас, балки хотин миниб юргандай.

— Туф! — ғазабланганидан тупуриб юборди Танабой. Отни тутмоқчи, унинг устидаги мана бу бемаъни абзал-анжомларнинг ҳаммасини улоқтириб ташламоқчи бўлди, лекин Гулсари тутқич бермай қочиб кетди. Саман йўрғанинг ҳозир у билан иши йўқ, у бияларга айланишарди. Йўрға уларни шу қадар соғингандики, ўзининг. собиқ хўжайинини ҳатто пайқамаган ҳам эди.

«Демак, охир қочиб келибсан-да, тизгинни узибсан-да. Балли! Хўп, майли, ўйнаб қол, ўйнаб қол, мен жим юраман», ўйлади Танабой ва йилқиларнинг бир оз чопиб юришига эрк беришга қарор қилди. Гулсарининг орқасидан одамлар елиб келишмагунича, у ўзини ўз уйидагидай ҳис этиб юраверсин.

— Ҳайт-ҳайт-ҳайт! — қичқирди Танабой, узангига оёқ тираб ва сиртмоқни ҳавода ўйнатиб йилқиларни ҳайдади.

Биялар қулунларини чақириб қўзғалишди, ёш биялар ўйноқлаб чопиб кетишди. Шамол уларнинг ёлларини ўйнарди. Кўкатлар билан қопланаётган ер қуёш нури остида яшнарди. Гулсари сесканиб тушди, қаддини ростлаб олди-да, гердайиб чопиб кетди. Уюр олдига тушиб олди, янги айғирни уюрдан қувиб чиқарди-да, орқага ҳайдаб юборди, ўзи бўлса пишқириб, уюр олдида ўзини кўз-кўз қилиб ўйноқлаб кетди ва йилқиларнинг гоҳ у ёнбошига, гоҳ бу ёнбошига чопиб ўта бошлади. Уюрнинг ҳиди, биялар сутининг ҳиди, қулунлар ҳиди, дашт шамолининг ҳиди унинг бошини айлантирарди. Устида бемаъни духоба ёстиқли бесўнақай эгарнинг борлиги, биқинларига зилдай узангиларнинг шапатилаб заифлаётганлиги билан унинг иши йўқ эди. У кеча сувлиғини чайнаб, гувиллаб ўтаётган юк машиналаридан ҳуркиб, тумандаги қатор от қозиқларининг бирида турганлигини унутганди. Кейинроқ сассиқ ичимликхона ёнидаги кўлмакда турганлиги ва унинг янги хўжайини ўзининг улфатлари билан чиққанлиги, ҳаммасидан сассиқ ҳид бурқиб таралганлигини ҳам унутганди. Янги хўжайини пишиллаб, кекира-кекира унга минганди. Йўлда улар лой кечишиб аҳмоқона пойга уюштирганларини, янги хўжайинини қандай суриб олиб кетганлигини ва у эгар устида лўкиллаб борганлигини, кейин эса юганни қаттиқ тортиб, унинг бошига қамчи билан тушира бошлаганини ҳам унутганди.

Ҳаммасини унутганди саман йўрға, ҳаммасини. Уюрнинг ҳиди, биялар сутининг ҳиди, қулунлар ҳиди, дашт шамолининг ҳиди унинг бошини айлантирарди… Саман йўрға чопиб юрарди — орқасидан қувиб келаётганларини фаҳмламай чопиб-елиб юрарди.

Танабой йилқиларни аввалги жойига қайтарган эди ҳамки, овулдан икки отбоқар келиб қолди.

Улар Гулсарини подадан олиб кетишди.

Лекин кўп ўтмай у яна пайдо бўлиб қолди. Бу гал нўхтаси ҳам, эгари ҳам йўқ эди. Бир амаллаб юганни бошидан чиқариб ташлаб, тунда отхонадан қочганди. Танабой аввал кулиб юборди, сўнг жимиб қолди ва ўйлаб туриб, йўрғанинг бўйнига сиртмоқ ташлади, ўзи тутди, ўзи жиловлаб, овулга етаклаб кетди, қўшни яйловдаги ёш йилқибоқардан йўрғани орқадан ҳайдаб боришни илтимос қилмоқчи бўлди. Ярим йўлда қочоқ йўрға от кетидан келаётган отбоқарларни учратди. Гулсарини уларга топшира туриб, Танабой ҳатто пўнғиллаб ҳам қўйди:

— Нима, у ёқда ҳамма қўлсизлар тўпланганмисизлар, раиснинг отига тузукроқ қарай олмайсизлар. Қаттиқроқ боғланглар уни.

Гулсари учинчи марта қочиб келганида, Танабойнинг ҳазилакамига жаҳли чиқмади:

— Нима қиляпсан, аҳмоқ! Қайси жин сени бу ёққа бошлаб келяпти? Аҳмоқсанда, аҳмоқсан, — сўкинарди у сиртмоқ билан саман йўрғанинг кетидан қувиб. Яна уни қайтариб олиб бориб берди ва тағин отбоқарлар билан сўкишишди.

Лекин Гулсари ақлли бўлишни хаёлига ҳам келтирмасди, ҳар гал қулай пайтдан фойдаланиб қочиб келарди.

Отбоқарларнинг ҳам жонига тегди, Танабойнинг ҳам.

… Ўша кун Танабой кеч ётди — яйловдан кеч қайтган эди. Ҳар эҳтимолга қарши, йилқиларни ўтовга яқин ҳайдаб келтириб қўйди-да, ухлаб қолди, уйқуси нотинч бўлди. Кун бўйи жуда чарчаганди. Қанақадир ғалати туш кўрди — у яна урушда юрибдими ё қаердадир кушхонадами, англаш қийин эди. Ҳамма ёқ қон, қўллар ҳам ёпишқоқ қон эди. Тушга кирган қон яхшиликка бўлмайди, деб ўйлайди тушида. Қўлларини бирон ерда ювиб олмоқчи бўлади. Лекин уни итариб ташлашади, мазах қилиб кулишади, қаҳ-қаҳ уришади, чинқиришади, кимлигини билмайди, биров дейди: «Танабой, қонга қўлингни ювяпсан, қонга. Бу ерда сув йўқ, Танабой, бу ерда ҳамма ёқ қон! Ҳа-ҳа-ҳа, ҳо-ҳо-ҳо, ҳи-ҳи-ҳи!..»

— Танабой, Танабой! — елкасидан силкирди уни хотини. Тур ўрнингдан.

— А, нима?

— Эшитяпсанми, уюрда бир нарса бўлаётганга ўхшайди. Айғирлар уришишяпти. Балки Гулсари яна қочиб келгандир.

— Падарига лаънат унинг. Ҳеч тиним йўқ! — Танабой тез кийинди, сиртмоқни олди ва аллақандай тўс-тўполон бўлаётган пастлик томон чопиб кетди. Тонг ёришиб қолганди.

Чопиб келиб Гулсарини кўрди. Лекин буниси нима? Оёқларига темир кишанлар солинган йўрға от ҳаккалаб юрарди. Оёқларида кишанлар жаранглайди, гир айланади, оёқларини осмонга кўтаради, инграйди, кишнайди. Манави каллаварам уюр айғири бўлса уни бекордан-бекор тепяпти ҳам, тишлаяпти ҳам.

— Ҳаҳ, сен йиртқични! — Танабой елдай учиб борди, каллаварамни шундай урдики, сиртмоқнинг банди синиб кетди. Ҳайдаб юборди. Кўзларидан эса ёш чиқиб кетди. — Сени нима қилишибди-я? Ким оёғингга кишан солди-я! Нега бу ёққа судралиб келдинг, бадбахт тентак?..

Буни қаранг — шундай узоқ жойдан, дарёдан сойликка, дўнгликлардан бу ергача кишанда ҳаккалаб келиб, йилқиларга ахир етиб олибди. Тун бўйи, эҳтимол, сакраб сакраб юриб келгандир. Қочқин каторгачидай якка ўзи кишанни жаранг-журунглатиб йўл юргандир.

«Қойил-э! — бошини чайқади Танабой. Саман йўрғани силаб-сийпай бошлади, юзини унинг лабларига тутди. У бўлса секин-аста лабини қимирлатар, кўзларини чала юмиб қисарди.

— Нима қиламиз энди, а? Бу қилиғингни ташласанг бўларди, Гулсари, охири бахайр бўлмайди. Тентаксан сен, тентаксан. Ҳеч нарсани билмайсан…

Танабой саман йўрғани кўздан кечириб чиқди. Тишланган ерлар битиб кетиши мумкин. Аммо кишан оёғини қаттиқ шилиб ташлабди. Тўпиқларидан қон оқаётганди. Кишанга қопланган кигизга куя тушиб, чириб кетган экан, сувдан ҳаккалаб ўтганида кигиз тушиб кетиб, темири очилиб қолибди. Ана шу унинг оёқларини қонга белабди. «Ҳойнаҳой Иброҳим кишанни чоллардан топган бўлса керак. Бу унинг иши», ғазаб билан ўйлади Танабой. Кимники бўларди бошқа? Кишан эскилардан қолган. Ҳар бир кишаннинг алоҳида махсус қулфи бўлади, калитсиз оча олмайсан. Илгарилари от ўғрилари яйловлардан ҳайдаб кетиб қолмасликлари учун энг яхши отларнинг оёқларини кишанлаб қўйишарди. Оддий арқон тушовни пичоқ билан кессанг бас, кишанланган отни эса олиб кета олмайсан. Аммо бундай воқеалар қачонлардир бўларди, ҳозир эса кишан камёб нарса бўлиб қолди. Ўтмишдан хотира сифатида биронта чолда сақланиб қолган чиқар… Лекин мана бунисини қаранг, ҳойнаҳой, кимдир айтган бўлса керак шундай қилиш керак деб. Овул яйловидан узоққа кетиб қолмаслиги учун саман йўрғани кишанлаб қўйишибди. У бўлса барибир қочиб келибди…

Бутун оила бир бўлиб Гулсарининг оёғидан кишанни ечиб олишди. Жайдар жиловидан ушлаб, йўрғанинг кўзини бекитиб турди, қизлари атрофда ўйнаб юришарди, Танабой бўлса, ҳамма асбобларини келтириб, қулфни очишга калит танлаш билан овора бўлиб терлаб-пишиб кетганди. Темирчилик малакаси, уқуви яраб қолди, узоқ пишиллаб уринди, қўллари шилиниб кетди, лекин барибир йўлини топиб очди.

Кишанни улоқтириб ташлади. Йўрғанинг оёқларидаги қон оқаётган жойларга малҳам қўйди. Жайдар уни отқозиққа боғлагани олиб кетди. Катта қизи синглисини орқасига опичиб олиб, улар ҳам уйга йўл олишди.

Танабой бўлса ҳамон ҳансираб, пишиллаб ўтирарди, у қаттиқ чарчаганди. Кейин асбобларни йиғиштириб, ердан кишанни олди. Қайтариб бериш керак, бўлмаса яна жавоб беришга тўғри келади. Занглаган кишанни томоша қила туриб, устанинг ишига қойил қолди. Ҳамма томони жойида, ақл ишлатиб ясалган эди. Кекса қирғиз темирчиларннинг иши. Ҳа, бу ҳунар энди йўқолган, умрбод унутилган. Кишанлар энди керакмас. Аммо бошқа буюмларнинг йўқолганига афсусланасан киши. Кумушдан, мисдан, ёғочдан, теридан қандай безаклар, қандай асбоб-анжомлар ясашарди-я! Қиммат ҳам эмасди, лекин гўзал буюмлар эди. Ҳар бирининг ўзига хос гўзаллиги бор эди. Энди бунақалар йўқ. Эиди ҳамма нарсани — кружкалар, лаганлар, қошиқлар, зираклар ва тоғорачаларини алюминдан ясашади — қаёққа борсанг, ҳамма ерда бир хил нарса, жонингга тегиб кетади. Эгарсоз усталарнинг ҳам энг охиргилари қолди. Қанақа эгарлар қила олишарди-я! Ҳар бир эгар ўз тарихига эга эди: ким, қачон, ким учун ва ўз меҳнати қандай тақдирлангани маълум эди. Яқинда ҳамма худди у ёқда, Европадагидек, машинада юрадиган бўлса керак. Ҳаммасиники бир хил машина, фақат номерларидан ажратасан, холос. Боболар ҳунарини эса унутиб юборяпмиз. Қадимий қўл ҳунарини йўқотдик, ҳолбуки, инсон қалби ҳам, кўзи ҳам қўлларда…

Гоҳо Танабойни шундай хаёллар чулғаб оларди. Халқ ҳунари ҳақидаги мулоҳазаларга берилиб кетарди, у йўқолиб кетаётганлиги учун кимни айблашни билмай куйиб-пишар, ғазабланарди. Ҳолбуки, ўзи ҳам ёшлигида қадимдан мерос қолган нарсаларимизнинг шундай гўрковларидан бири бўлганди. Бир куни ҳатто комсомол йиғилишида ўтовларни тугатиш ҳақида нутқ ҳам сўзлаганди. Кимдандир ўтовлар йўқотилиши кераклигини, ўтов — инқилобдан олдинги турар жой эканлигини эшитганди. «Битсин ўтов! Эскичасига яшашни бас қилайлик».

Ўтовни ҳам «қулоқ қилишди». Уйлар қура бошлашди, ўтовлар эса синдириб ташланди. Кигизларни ҳам қирқиб бошқа нарсаларга керак қилдилар, ёғочлари керага, чанғороқлари ҳовли деворларига, моллар учун қўраларга ишлатилди, ҳатто ўчоққа ёқилди…

Кейин маълум бўлишича, ўтовларсиз узоқ яйловларда чорвачилик қилиб бўлмас экан. Энди Танабой бундай сўзларни айтишга оғзи қандай борганлигига, кўчма чорвачилик учун ҳали ўтовдан дурустроқ бошқа ҳеч нарса ўйлаб топилмаганлигига қарамай, уни нега қоралаганига ўзи ҳам ҳайрон қоларди. Ҳар бир кичик бўлаги аждодларнинг асрий тажрибасидан ўтган ўтов ўз халқининг ажойиб кашфиёти эканлигини у қандай қилиб кўра олмадийкин?

Энди у қари Тўрғайдан қолган илма-тешик, ис босган ўтовда яшарди. Ўтов жуда эски эди, фақат Жайдар бениҳоя сабр-тоқатлик бўлгани учун ундан фойдаланиб келаётган эдилар. У бир неча кунлаб ўтовни ямаб-ясқар, яшаб бўладиган ҳолга келтирар, бир-икки ҳафтадан сўнг эса чирик кигиз яна ситилиб кетар, яна тешиклар кўриниб қолар, шамол ғувиллаб кирар, қор кирар, ёмғир ўтар эди. Тағин аёл тикиш-ямашга киришарди, бу ишнинг поёни кўринмасди.

— Қачонгача азоб чекамиз? — зорланарди у, — қара, кигиз эмас бу — кукун, тўкилиб-сочилиб кетяпти. Керагаси билан увуқлари нимага ўхшаб қолди! Айтгани уяласан. Сен лоақал бизга янги кигизлар олсангчи. Уйнинг эгасимисан ё йўқми? Ахир биз ҳам одамга ўхшаб яшашимиз керак-ку…

Танабой авваллари уни юпатиб, ваъда қилиб юрди. Овулда ўзига янги ўтов ўрнатиб беришлари зарурлиги ҳақида оғиз очганида эса кекса усталар аллақачонлар ўлиб кетишгани, ёшлар бўлса уларни қандай ясаш тўғрисида тасаввурга ҳам эга эмаслиги маълум бўлиб қолди. Ўтовлар учун колхозда кигизлар ҳам йўқ эди.

— Бўлмаса жун беринглар, ўзимиз кигиз бостириб оламиз, — илтимос қилди Танабой.

— Қанақа жун! — дейишди унга. — Сен нима, осмондан тушдингми? Жуннинг ҳаммаси план бўйича сотиляпти, хўжаликда бир грамм ҳам қолдириш мумкин эмас… Сўнг ўтов ўрнига брезент чодирни таклиф қилишди.

Жайдар қатъиян рад этди:

— Чодирда яшагандан кўра йиртиқ-ямоқ ўтовда яшаган яхшироқ.

Кўпгина чорвадорлар бу вақтда чодирларга кўчиб ўтишга мажбур бўлишганди. Аммо бу ўзи қанақа турар жой? На туриб юра оласан, на ўтира оласан, на олов ёқасан? Ёзда ҳаддан ташқари исиб кетади, қишда эса ит ҳам совуғига чидай олмайди. На буюмларни жойлаштира оласан, на ўчоқ қура биласан, на чиройлироқ қилиб безата оласан. Меҳмонлар келиб қолса қаёққа жойлаштиришни билмай қоласан.

— Йўқ-йўқ! — деб бош тортди Жайдар. — Нима қилсанг қилгину лекин мен чодирда яшамайман. Чодир бўйдоқлар учун, у ҳам бўлса вақтинчаликка, бизнинг эса бола-чақамиз бор. Уларни чўмилтириш керак, тарбиялаш керак, йўқ, яшамайман.

Бир куни Танабой Чорони учратиб қолди. Ҳамма гапни сўзлаб берди.

— Бу ёғи нима бўлади, раис?

Чоро ғамгин бош чайқади:

— Бу ҳақда биз иккимиз ўз вақтида ўйлашимиз керак эди. Юқоридаги раҳбарларимиз ҳам. Ҳозир бўлса хатлар ёзяпмизу, нима дейишларини билмаймиз. Жун — қимматбаҳо хомашё, камёб нарса дейишади. Экспорт қилинади. Ички хўжалик эҳтиёжларига сарфлаш — мақсадга мувофиқ эмасмиш.

Шундан кейин Танабой жимиб қолди. Демак, қисман ўзи ҳам айбдор. Ўзининг тентаклигидан ун чиқармай кула бошлади: «Мақсадга мувофиқ эмас! Ҳа-ҳа-ҳа! Мақсадга мувофиқ эмас!»

Бу «мақсадга мувофиқ эмас» деган оғир сўз узоқ вақтгача хаёлидан кетмади.

Шундай қилиб, улар тузатиб олиш учун оддийгина жун зарур бўлган, қирқ ямоқ бўлиб кетган эски ўтовда яшайверишди. Бу жун деганини эса колхоз отарларидан тонналаб қирқишар эди…

Танабой қўлида кишан ушлаганича ўз ўтови олдига келди. У шу қадар ғарибона кўриниб кетдики, ҳамма нарсага — ўзига ҳам, саман йўрғанинг оёқларини қонатган манави кишанга нисбатан ҳам ғазаби шунчалик ошиб-тошиб кетдики, ҳатто тишларини ғижирлатиб қўйди. Шундай ғазаби қўзиб турган пайтда Гулсарининг кетидан отбоқарлар келиб қолса бўладими.

— Олиб кетинглар, — бақирди уларга Танабой. Ғазабдан лаблари уча бошлади. — Манави кишанни эса раисга беринглар, айтингларки, агар у саман йўрғани яна кишанлайдиган бўлса, мен мана шу кишан билан унинг бошини мажақлаб ташлайман. Шундай деб айтинглар!..

У бекорга бундай деди. Уфф, бекорга! Унинг бу қизиққонлиги ва дангаллиги унга ҳеч қачон яхшилик келтирмаганди…

 

***

 

Ёруғ, офтоб чарақлаб турган кун эди. Баҳор қуёшга боқиб кўзини сузар, баргаклардан соч тақиб безанар, шудгорлардан буғ чиқарар ва сўқмоқларда нақ оёқ остида майса-ўтлар барқ уриб яшнарди.

Отхона олдида болалар чиллак ўйнашарди. Бола чиллакни осмонга улоқтириб юборади-да, пойлаб туриб уни чиллак сопи билан қулочкашлаб уриб учириб юборади. Оралиқни чиллак сопи билан ўлчай бошлайди — бир икки, уч… етти… ўн… ўн беш… Инжиқ ҳакамлар анави ғирромлик қилмаслиги учун унинг орқасидан гала-гала бўлишиб кузатиб боришади. Йигирма иккита.

— Аввал етмиш саккиз эди, энди йигирма икки, — ҳисоблайди бола ва якунлаб бўлгач, шодлигини ичига сиғдиролмай қичқириб юборади: — Юз! Юз бўлди!

— Ура-а-а юз! — деб бошқалар ҳам қўшилишади. Демак, нақ мўлжални урган. Ортиқ ҳам эмас, кам ҳам.

Энди ютқизган «зув»лаши керак. Ғолиб ганакка — марра чизиғига боради-да, у ердан чиллак отади. Янада узоқроққа тушадиган қилиб отади. Ҳамма чиллак тушган жойга қараб чопади, у ерда чиллакни яна бир бор уради, шу тарзда уч марта урилади. Енгилган боланинг йиғлашига сал қолади — у шунчалик узоқ ерга «зув» деб бориши керак! Лекин ўйин қонуни қатъий. «Нега турибсан, қани зувла!» чуқур нафас олиб:

Ойбой, Кўкбой,

Бузоқларни ҳайдама.

Ҳайдасанг-у етмасанг,

Болаларга айтаман — зу-у-у-ув…

деб гапириб чопиб кетади.

Боши тирсиллаб ёрилиб кетай дейди, лекин у барибир «зув» деб кетаверади. Аммо чизиққача етказа олмайди. Орқага қайтиб, яна бошқадан бошлаш керак. Яна етказа олмайди. Ғолиб тантана қилади. Нафасинг етмаяптими — опичиб обор! У зувловчига опичиб олади, униси бўлса буни эшакдай мингаштириб боради.

— Қани, тезроқ, илдамроқ юр! — оёғи билан ниқтайди миниб олган. — Болалар, қаранглар, бу менинг Гулсарим. Қара, у қандай йўрғалаб боряпти…

Гулсари бўлса девор ортида, отхонада турганди. Толиққанди. Негадир бугун уни эгарлашмади ҳам. Эрталабдан бери ем-хашак ҳам беришмади, суғоришмади ҳам. Эсдан чиқариб юборишди шекилли. Отхона аллақачон бўшаб қолди, араваларни олиб кетишди, отлиқлар тарқалиб кетишди, отхонада унинг биргина ўзи қолди.

Отбоқарлар отхонани тозалаяпти. Болалар девор орқасида қий-чув кўтаришяпти. Йилқиларнинг олдига, чўлга борсанг ҳозир! Кенг ялангликлар кўзига кўриниб кетди, бепоён чўлда йилқилар қандай дайдиб юрганлигини кўз олдига келтирди. Кулранг ғозлар улар устидан учиб ўтишяпти, қанотларини қоқишяпти, ўз орқаларидан эргашишга чорлашяпти…

Гулсари бир силкинди, арқонни узишга уриниб кўрди. Йўқ, қўшқават занжир билан уни маҳкам боғлаб қўйишибди. Эҳтимол, ўзиникилар эшитиб қолар? Гулсари деразага калласини чўзиб, оёқ остидаги тахтани тепиб: «Қайдасизла-а-ар?..» дегандек бўғиқ овозда кишнаб юборди.

— Овозингни ўчир, шайтон, кунинг битди! — сапчиб келиб унга белкуракни ўқталди отбоқар! Сўнг эшик орқасидаги аллакимга мурожаат қилиб қичқирди:

— Олиб чиқайми?

— Олиб чиқ! — жавоб беришди ҳовлидан.

Икки отбоқар йўрғани ҳовлига олиб чиқишади. Уҳ, мунча ҳам ёруғ! Ҳаво қандай яхши! Саман йўрғанинг нозик бурун парраклари кўкламнинг сархуш этувчи ҳавосидан титрай бошлади. Барглардан аччиқроқ бир ис тарқаляпти, нам тупроқ иси келяпти. Танда қон қайнаяпти. Қани энди чопиб кетсанг-а ҳозир. Гулсари енгилгина сакради.

— Тек, тек! — бирданига бир неча овоз уни тўхтатиб қўйди.

Нега бугун унинг атрофида одамлар бунчалик кўп? Енглари қайирилган, қўллари бақувват, жундор. Кулранг халатли биттаси оқ латтага қанақадир ялтироқ темир буюмларни териб қўймоқда. Улар қуёш нури остида кўзларни қамаштирадиган даражада ялтирайди. Бошқалари арқон ушлаб туришибди. Ие, янги хўжайини ҳам шу ерда-ку! Кенг галифедаги семиз оёқларини кериб гердайиб турибди. Ҳамманики каби унинг ҳам қошлари уюлган, фақат енглари шимарилмаган. Бир қўлини белига тираб олган. Иккинчиси билан кителидаги тугмаларини айлантириб ўйнамоқда. Кеча ундан яна ўша сассиқ ҳид анқиганди.

— Хўш, нега қараб турибсизлар, бошланглар! Бошласинларми, Жўрақул Алданович! — мурожаат қилади раисга Иброҳим. У индамай бош силкийди.

— Қани бошланглар! — Иброҳим шошиб-пишиб, отхона дарвозасидаги михга тулки тери телпагини осади. Телпак гўнг устига думалаб тушиб кетади. Иброҳим жирканиб уни қоқиб-силкиб, яна осиб қўяди. — Сиз сал чеккароққа бориб турсангиз бўларди, Жўрақул Алданович, — дейди у. — Тағин, ким билсин, туёғи тегиб кетиши ҳам мумкин. От — аҳмоқ махлуқ, шикаст етказиши мумкин.

Бўйнидаги қил арқонни ҳис этгач, Гулсари бир сесканиб тушди. Тикандай арқон. Арқонни сирғалувчи сиртмоқ қилиб кўкраги устидан боғлашди, учини ташқарига, ёнбошига улоқтириб ташлашди. Нима керак уларга? Негадир арқонни орқа оёғига солиб, тўпиғидан ўтказишяпти, оёқларини тушовлашяпти. Гулсари асабийлаша бошлайди, пишқиради, кўзини ола-кула қилади. Нима қилганлари бу?

— Тезроқ! — шоширди Иброҳим ва кутилмаганда ингичка овоз билан чийиллаб юборди: — Йиқит!

Икки жуфт бақувват жундор қўл арқонни зарб билан ўзлари томонга тортади. Гулсари илдизи қирқилган дарахтдай ерга гурсиллаб йиқилиб тушади. Қуёш гир айланиб кетади, зарбдан ер гумбурлайди. Бу нимаси? Нега у ёнбошлаб ётибди? Нега одамларнинг юзлари юқори томон ғалати чўзилиб кетган, нега дарахтлар баландга кўтарилган? Нега у ерда бундай ноқулай вазиятда ётибди? Йўқ, бунақаси кетмайди.

Гулсари калласини кўтариб бир силкинди, бутун танаси билан қўзғалишга ҳаракат қилди. Арқонлар унинг оёқларини қорнига тортиб, терисига ботиб кетди. Саман йўрға ижирғаниб, боғланмаган битта орқа оёғини жон-жаҳди билан силтай бошлади. Арқон тортилди, чирсиллади.

— Устига ташлан, бос, ушла! — типирчилаб қолди Иброҳим.

Ҳамма отга ташланди, тиззалари билан босишди.

— Бошини, бошини ерга босинглар! Боғла! Торт! Ҳа, шундай. Тезроқ бўлсанглар-чи! Мана бу еридан яна бир ўтказ. Торт, яна бир торт, тағин. Ҳа балли. Энди бу еридан илинтир, тугун қилиб боғла! — тинмай чийилларди Иброҳим.

Саман йўрғанинг оёқларини арқон билан тобора сиқишиб, то ҳаммаси қаттиқ бир тугун бўлиб йиғилмагунича тортаверишди.

Гулсари оёқларини чирмаб олган арқондан қутулиш учун ҳамон уриниб, бўйни ва калласига ўтириб олганларни итқитиб ташларди. Оғриқдан қаттиқ инграб юборди. Лекин одамлар уни тағин тиззалари билан боса бошладилар. Йўрғанинг терга ботган танаси чангак бўлиб, томирлари тортишиб, оёқлари увушиб қолди. Шунда у таслим бўлди.

— Уфф, ниҳоят!

— Хўп кучи бор экан-да!

— Ҳатто трактордай кучи бўлганида ҳам энди у қимир эта олмайди!

Шунда йиқилган саман йўрға ёнига янги хўжайиннинг ўзи югуриб келиб, унинг бош томонида чўққайиб ўтириб олди, кечаги ароқнинг ҳиди гуп этиб анқиди ва гўё унинг олдида от эмас, балки одам — унинг ашаддий душмани ётгандай ошкора нафрат ва тантана билан тиржайди.

Терлаб-пишиб кетган Иброҳим рўмолчаси билан артина-артина унинг ёнига ўтирди. Раис иккаласи ёнма-ён ўтиришиб, бундан кейин юз бериши лозим бўлган ҳодисани кутиб папирос чекишди.

Ҳовлининг орқасида эса болалар чиллак ўйнашарди:

Окбой, Кўкбой,

Бузоқларни ҳайдама.

Ҳайдасанг-у етмасанг,

Болаларга айтаман — зу-у-у-у…

Қуёш ҳамон илгаригидай нур сочарди. Йўрға сўнгги марта поёнсиз даштни кўриб турганди, у ерларда йилқилар эркин ҳолда қандай дайдиб юрганлигини кўраётганди. Улар устидан кулранг ғозлар учиб ўтишяпти, қанотларни қоқишяпти, ўз орқаларидан эргашишга чорлашяпти… Гулсарининг тумшуғига эса пашшалар ёпишиб олган. Ҳайдай олмайди.

— Бошлаймизми, Жўрақул Алданович! — тағин сўради Иброҳим. Униси индамай бош силкиди. Иброҳим ўрнидан турди.

Ҳамма яна ҳаракатга келди, ёпирилиб, боғланган йўрғани тиззалари ва кўкраклари билан босишди. Унинг калласини ерга янада қаттиқроқ ниқташди.

Болалар девор устига чиқиб чумчуқлардай тизилиб олишди.

— Қаранглар, болалар, қаранглар, нима қилишяпти.

— Саман йўрғанинг туёқларини тозалашяпти.

— Жа биларкансан-да, туёқларинимиш! Ҳеч-да.

— Ҳей, нима бор сизларга бу ерда, қани, жўнаб қолинглар! — уларга қўл силтади Иброҳим. — Боринглар, ўйнанглар. Тез.

Болалар девордан сирғалиб тушиб кетишди.

Атроф жимжит бўлиб қолди.

Гулсари туртки ва муздай бир нарсанинг тегишидан ғужанак бўлиб қолди. Янги хўжайини эса унинг олдида чўққайиб ўтирар, термилиб ниманидир кутар эди. Бирдан кучли оғриқдан йўрғанинг кўзларида ўт чақнаб кетди. Воҳ! Қизғиш аланга ялт этиб ёнди-ю, дарров ҳамма ёқни қоронғилик босди.

Ҳамма иш битганида ҳам Гулсари ҳамон боғлоғлиқ ётарди. Қон тингунча бўшатмаслик керак эди уни.

— Хўш, мана Жўрақул Алданович, ҳаммаси жойида, — деди Иброҳим қўлларини ишқалаб. — Энди у ҳеч қаёққа чопиб кета олмайди. Чопиб бўпти энди. Танабойга эса парво қилманг. Туф денг. У ҳамма вақт шунақа бўлган. У ўз акасини ҳам сийламаган — қулоқ қилган, Сибирга юборган. У кимга яхшилик истайди дейсиз…

Иброҳим хурсанд бўлиб михдан тулки тери телпагини олди, уни силкиб қоқди, силаб-сийпади ва терлаган бошига кийди.

Болалар эса ҳамон чиллак ўйнашарди:

Оқбой, Кўкбой…

….. зу-у-у-у.

— Ҳа-ҳа, ета олмадингми, қани энгаш. Чуҳ, Гулсари, олға! Ура-а-а, бу менинг Гулсарим! Серқуёш, ёруғ кун эди…

(давоми бор)

Чингиз АЙТМАТОВ

 




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus



Дивный новый мир цифровизации: в Москве пройдет Форум «Время цифры»

До плюс 50 градусов: Каким городам России грозит аномальная жара летом 2024 года. Опубликован список

Eurasianet: Азербайджан публично и цинично уничтожает армянское культурное и историческое наследие в Нагорном Карабахе

Весь мир чипировали умом Ленина?! Раскрыта загадка Мавзолея В.И. Ленина. Проект "Святой Ленин".


Секрет долгожителей Азии раскрыт: гастроэнтеролог Садыков рассказал о пользе красного риса

Eurasianet: Азербайджан публично и цинично уничтожает армянское культурное и историческое наследие в Нагорном Карабахе

Пегас сделал важное заявление по Египту: стали известны цены на туры на предстоящую зиму

В Москве в ТРЦ Columbus открылся магазин O`Stin в формате 4.0


Brentford B and Tiverton Town Friendlies Announced

England vs Bosnia & Herzegovina: Three Lions face Dzeko and Co in Euro 2024 warm-up match – stream FREE, TV, team news

Where to find Real Madrid vs Dortmund on US TV: June 1, 2024

When Narine asked Gambhir 'can I bring my girlfriend to IPL?'


Пожар в пятиэтажке унес жизнь неосторожного курильщика

Доступный, летний, твой – StarLine A60 BT GSM ECO

В Кировском районе Крыма проверили бывших мигрантов, не вставших на воинский учет

Улыбка сделала слушателя «Юмор FM» миллионером


Четвёртое дополнение Age of Wonders 4: Eldritch Realms завершит первый цикл поддержки игры

Видеоновости: Дата релиза Tarisland, Zenless Zone Zero и Auroria, релиз Construction Simulator 4 и бета NFS Assemble

Лучшие Эхо в Wuthering Waves — соберите самую мощную сборку

Gamesblender № 676: God of War: Ragnarok на ПК, осенний ремейк Silent Hill 2 и новости Warhammer



Управляющий ОСФР по г. Москве и Московской области Сергей Алещенко: «Обеспечение ТСР – право, гарантированное государством»

Тысячи активистов разгромили офис Socar в Стамбуле, обвинив «Азербайджан» в поддержке геноцидальной политики Израиля в Палестине

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде

На борту самолета, летевшего из Москвы в Турцию, из-за жары погибла кошка якутского пилота




Доктор Кутушов назвал болезни, которые поджидают отдыхающих у водоёмов

Источник 360.ru: во «Вкусно — и точка» в Москве произошла утечка азота

Дождь, гроза, град и сильный ветер сохранятся в Москве до конца дня

«СВЯТОЙ ЛЕНИН» легально изготавливает армии и спецслужбы. 6 серия. СЕРЬЁЗНЫЙ НОВОСТНОЙ СЕРИАЛ.


Вечер отечественных балетных достижений: в Большом театре прошел выпускной концерт МГАХ

Мазур: Томская область "повернула" на восток раньше других регионов РФ

21 передвижная камера во Владимирской области переедут на новые места

Подготовка к реконструкции завершилась на Центральном московском ипподроме


Матч Котова и Вавринки перенесли на корт Сюзанн Ленглен

Медведев вышел в 1/8 финала «Ролан Гаррос» — 2024

17-летний россиянин Даниил Саркисян разгромил Форбса из США на юниорском «Ролан Гаррос»

Потапова о поражении от Свентек на "Ролан Гаррос": организм дал сбой


Куценко признался, что стал актером из-за влюбленности в Веру Сотникову

Сумма одобренных Москвой грантов на патентование в РФ выросла почти в 2 раза

ГОТОВНОСТЬ ДЕТСКИХ ОЗДОРОВИТЕЛЬНЫХ ЛАГЕРЕЙ

Биолог Краснов объяснил, как правильно подкармливать высаженные помидоры


Музыкальные новости

В Тульской области продолжается культурный проект «Классика: история и современность»

Крымские кредиты оформили в Москве // По делу о растрате заочно арестован бывший председатель правления Тальменка-банка

Доктор Кутушов назвал болезни, которые поджидают отдыхающих у водоёмов

Моргенштерн* показал, как катается на скейтборде маленькой девочки



На борту самолета, летевшего из Москвы в Турцию, из-за жары погибла кошка якутского пилота

Периоды похолодания в июне спрогнозировали россиянам

Тысячи активистов разгромили офис Socar в Стамбуле, обвинив «Азербайджан» в поддержке геноцидальной политики Израиля в Палестине

Весь мир чипировали умом Ленина?! Раскрыта загадка Мавзолея В.И. Ленина. Проект "Святой Ленин".


До плюс 50 градусов: Каким городам России грозит аномальная жара летом 2024 года. Опубликован список

Топ-клуб РПЛ из Москвы заинтересован в трансфере Зайнутдинова

Спортсмены Улан-Удэнского ЛВРЗ стали победителями региональной спартакиады

Книжные новинки, лаборатория текста и иллюстраций — ждут гостей Московского детского фестиваля искусств «НЕБО»


Отзывы об EXEED VX: что говорят владельцы в 2024 году

Как узнать совместимость запчастей на авто?

Владимирцам напомнили об ограничении скорости из-за ремонта на трассах М-7 и Р-132 «Золотое кольцо»

Первое историческое ралли в Москве 2 июня 2024


Путин назвал День спасения одной из главных дат в истории еврейского народа

Российские ракеты средней дальности могут появиться под боком восточноазиатских сателлитов США

Ташкент становится для Москвы точкой опоры – Астана проигрывает, уходя под Запад

«Так вкусно»: Путин поблагодарил главу Минсельхоза Узбекистана за фрукты





Головная боль и галлюцинации: как защитить организм во время сильной жары

Собянин: Новый корпус больницы святого Владимира планируется открыть в 2025 году

В Архангельске медики России обменялись методиками оказания офтальмологической помощи

"Все ждали, что Москва будет Третий Рим…". Заявление Калныньша вызывает беспокойство о его здоровье



«Зенит» добыл волевую победу в матче с «Балтикой» и завоевал Кубок России

Неделя легкой атлетики пройдет в Москве

Первое историческое ралли в Москве 2 июня 2024

ФК «Зенит» представил стартовый состав на суперфинал Кубка России в Москве




Собянин: Около обновленных поликлиник создано более 600 зон отдыха

Собянин: Новый корпус больницы святого Владимира планируется открыть в 2025 году

Собянин: В Москве создана самая маленькая схема метро в мире

Собянин: На северо-западе Москвы открылся волонтерский центр «Доброе место»


Орнитологи напомнили москвичам, как вести себя при встрече с птенцами

Юбилейный Международный форум «Экология» пройдет в Москве 4 и 5 июня

XV Международный форум «Экология» состоится в городе 4-5 июня

Поезд проехал через горящий лес в Бурятии


Синоптик Леус: Грозовые дожди собьют жару в Москве 3 июня

ГОТОВНОСТЬ ДЕТСКИХ ОЗДОРОВИТЕЛЬНЫХ ЛАГЕРЕЙ

Биолог Краснов объяснил, как правильно подкармливать высаженные помидоры

Мария Багреева: за 2 года ИТ-ипотеку получили 17 тыс. специалистов Москвы


В Архангельске медики России обменялись методиками оказания офтальмологической помощи

В филиале фонда «Защитники Отечества» в Архангельской области подвели итоги первого года работы

В Архангельске подвели итоги III Всероссийского форума «Арктика. Лёд тронулся»

Дмитрий Морев объяснил, что делают с парящим деревянным променадом в Архангельске


Банки начали выдавать ипотеку на жилье в Крыму

Первый автобус «Санкт-Петербург — Симферополь» вышел на маршрут

Арт-знакомство «Искусство должно давать счастье и радость»

Выставка-представление «Не просто город, а судьба, которой я не устаю гордиться!»


Вечер отечественных балетных достижений: в Большом театре прошел выпускной концерт МГАХ

Выставку ко Дню медицинского работника подготовили в центрах госуслуг

Москва ответила на намерение Киева использовать Patriot в небе над Россией

Подготовка к реконструкции завершилась на Центральном московском ипподроме












Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Большой шлем

17-летний россиянин Даниил Саркисян разгромил Форбса из США на юниорском «Ролан Гаррос»






Вечер отечественных балетных достижений: в Большом театре прошел выпускной концерт МГАХ

Куценко признался, что стал актером из-за влюбленности в Веру Сотникову

Асад объявил кое-что важное. До победы там Сирии и России остались месяцы?

Выставку ко Дню медицинского работника подготовили в центрах госуслуг