Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Май
2019

ШАЙТАНАТ… (25-қисм. Биринчи китоб)

0

 

 

* * *

 

Зоҳид Шарипов шом қоронғисида уйига қайтди. Тўққиз қаватли бетон уйнинг иккинчи йўлаги оғзида хотинини кўриб, ажабланди.

— Фотима? Нима қилиб турибсан?

— Вой, қаёқларда юрасиз-а, — Фотима шундай деб эрини қучоқлади-да, йиғлаб юборди. У қалт-қалт титрарди. Зоҳиднинг юраги ғашланиб, унинг елкасидан маҳкам ушлади:

— Нима бўлди? Абдувоҳид қани?

— Воҳиджон қўшниларникида, сизни кутавериб совқотиб кетдик.

— Нима бўлди?

— Уйга келсак… даҳлизда иккита киши ётибди. Юрагим чиқиб кетди.

Хотинининг «иккита киши ётибди», дейиши Зоҳидга дафъатан маёрнинг «индинга иккита кавказликнинг ўлигини топишимиз мумкин» деган гапини ёдига солди.

— Қанақа киши? — деди у шошилиб, — кавказликларми?

— Қаёқдан билай, қўл-оёқлари боғлаб ташланган, башарасига қарабманми, юрагим ёрилиб, қочиб чиққанимни биламан.

Зоҳид хотинини четга суриб юбормоқчи эди, Фотима уни маҳкам ушлади:

— Йўқ, кирмайсиз, қўрқаман, — деди йиғидан тўхтамай.

Зоҳид унга «кўчада дийдираб тураверамизми?» дегандай қаради-да, йўлка сари қадам қўйди. Хотини уни орқага тортди.

— Сен Абдувоҳиднинг олдига кир. Мен телефон қиламан. — Зоҳид шундай деб биринчи қаватдаги қўшнисиникига кирди. Маёр Солиев ҳали уйига кетмаган экан. Зоҳиднинг гапини эшитиб, қисқагина буйруқ берди:

— Ичкари кирма. Иккита одам — ўша кавказликлар бўлиши мумкин.

Солиев ит етаклаган милиса йигит, суратчи, экспертларни бошлаб келгунича орадан ярим соат вақт ўтди. Бу вақт ичида Зоҳид хаёлан турли-туман боши берк кўчаларга кириб чиқди. «Агар улар Комиловни ўлдирган кавказликлар бўлса, меникига нима учун ташлашади. Уларни ўлдириб ташлашганми ё тирикми?»

Маёр Солиев Зоҳиддан уйнинг калитини олди-ю, тўққизинчи қаватга чиққач, ён қўшниларни чақириб, эшикни очди. Даҳлизда қўл-оёқлари чандиб боғланган, оғзига елимли тасма ёпиштирилган, ёши ўттизлардан ошган икки одам ётарди. Остонада турган Зоҳид уларни бир қарашда таниди: ҳамқишлоқлари. Янада аниқ айтилса, ўша машъум кечада муштлашиб, акасини ўлдириб қўйган йигитлар. Зоҳид остона ҳатламоқчи эди, Солиев уни тўхтатди:

— Сен кирмай тур.

— Буларни танийман.

— Танисанг ҳам кирмай тур. — Солиев шундай деб энгашди-да, йигитларнинг бош томонидан бир варақ қоғоз олиб, ўқиди: — «Эркак бўлсанг — қасос ол!» Бу хат сенга аталган шекилли?

Зоҳид воқеага тушунгандай бўлиб, икки қадам тисланди. Милиса ичкари кириб, итига ис олдирди. Ит лифтга қадар келди, сўнг думини ликиллатиб тураверди. Бармоқ изларини олиш ҳам самара бермади. Солиев шундай бўлишини олдиндан билса ҳам расмиятчилик учун уларни бошлаб келган эди. У Зоҳиднинг уйида Комиловни ўлдирганларнинг мурдаси ётибди, деб қаттиқ ишонган, шогирди бир балога гирифтор бўлмаслиги учун эҳтиёт чораларини кўриб қўйган эди.

Солиев бошлаб келган мутахассислар қайтиб, қўшнилар ҳам уйларига чиқиб кетишгач, Зоҳид ичкарига кирди. Меҳмонхонада ўтирган акасининг қотиллари уни кўриб беихтиёр ўринларидан туришди. Ўша воқеадан кейин Зоҳид уларни кўча-кўйда учратиб қолса ҳам саломлашмас эди. Ҳа, унинг кўнглида қасос умиди бор эди. Аммо қотилларни ўлдириш хаёлига ҳам келмасди. Ундаги қасос ўти ҳақиқат учун жон олиб, жон беришга ундарди.

— Зоҳид, биз тавба қилганмиз. Ота-онанг бизни кечиришган… — деди қадди тикроқ йигит.

— Сизларни ким олиб келди? — деб сўради Зоҳид, унинг гапига эътибор бермай.

— Танимаймиз. Мен ишда эдим. Иккита йигит борди. Гап бор, деб кўчага олиб чиқишди. Кейин қорнимга бир муштлаб, мошинага тиқишди. Эшмўминни уйидан чақириб чиқишибди.

— Кўриниши қанақа?

— Биттаси жингалаксоч, биттаси маллароқ.

— Машиналари қанақа?

— Оқ «Жигули».

— Сизлар кетаверинглар.

— Шу пайтда қаёққа борамиз? Автобуслар ётиб қолган.

— Хоҳласангиз, меҳмонхонага боринг, хоҳласангиз, бозорга бориб ётинг, — деди Зоҳид қуруқ оҳангда. У автобус йўқлигидан эмас, кўчага чиқишга қўрқиб баҳона қилаётганларини сезди. Бу йигитлар ярим кечада ҳам қишлоқларига бора олишлари мумкин эди. Йигитлар Зоҳиднинг гапи қатъий эканини фаҳмлаб, бир-бирларига қараб олдилар-да, бараварига ўринларидан турдилар.

— Мен гуноҳларингдан кечмаганман. Ўлгунимча ҳам кечмайман. Аммо сизлардан қасос олмайман. Номардлардан қасос олиб, паст кетмайман, хотиржам яшайверинг. Агар у дунё деганлари рост бўлса, акам билан учрашганда гапирасизлар гапларингизни.

Йигитлар бошларини хам қилиб чиқиб кетишди.

— Нима учун ҳайдадинг уларни? — деди Солиев. — Балки сўрайдиган гапларим бордир?

— Нимани сўрайсиз? Билганларини айтишди. Улар акамни ўлдиришган. Биттаси қамалди. Учтаси қутулиб кетди. Кимдир менга яхшилик қилмоқчи ёки «биз билан ўйнашма», деб огоҳлантирмоқчи. Агар эртага уларнинг ўлиги топилса, кўпчилик мендан гумонсирайди.

Солиев бармоқлари билан стол устини чертиб, индамай ўтирган ҳолда Зоҳиднинг сўзларини тинглар эди. Зоҳид воқеани тўғри талқин қилиб, тўғри хулоса чиқараётганди.

— Сиз бошқачароқ фикрдасиз шекилли? — деди Зоҳид бир оз қўполроқ оҳангда.

Солиев бу оҳангдан оғринган бўлса-да, сир бой бермади. Устол устини чертишни бас қилмай, индамай ўтираверди. Зоҳид шу тобда «бу одам нима учун бундай ўтирибди», деб фикрлашга қодир эмас, асаблари тушовини узиб, унга бўйсунмай қўйган эди. У тирсагини устолга тираб, бошини чангаллади, сўнг устолни муштлади. Солиев шундан кейингина тилга кирди:

— Ана энди ўзингга келдинг, — деди хотиржам оҳангда. — Шунақа пайтларда ёрилиб туриш ҳам керак. Уч марта чуқур нафас ол. Бармоқларингга тикилиб тур. Ҳеч нимани ўйлама. Ўйлама. Уйда ўзинг ёлғизсан. Ҳеч ким йўқ… Ҳеч ким келгани ҳам йўқ…

— Қўйсангиз-чи, Мақсуд ака, — деди Зоҳид ўрнидан туриб.

— Ўзингни бос. Бунақа пайтда муштни эмас, каллани ишлатиш керак. Хўш, энди ўйла: бунақа воқеа аввал ҳам бўлганми? Йўқ. Аввал сен кичкина бир бўлимда инспектор эдинг. Энди прокуратурада терговчисан. Аввал майда балиқларни овлардинг. Энди катталарига қармоқ ташлаяпсан. Биринчи ишингни тузукроқ бошлашга ҳам улгурмадинг. Иккинчи ишинг кимгадир ёқмаяпти. Менга бундай қилиқ қилишмайди. Чунки феълимни билишади. Мени бошқачароқ тарзда огоҳлантиришади ёки қўрқитишади. Комиловнинг ишини чуқурлаштириш керакмас. Англадингми? Биз очиқ ишлаяпмиз, бошқа иложимиз ҳам йўқ. Улар кўринмас одамга айланишган. Биз улар билан пойгага чиққанмиз. Маррага биз аввал етиб борсак, ниқобни йиртамиз. Ҳақиқатни очамиз. Улар етиб олса, зирҳдан ниқоб ясаб, йўлимизни тўсишади. Ҳозир улар олдинроқда кетишяпти. Улар ҳамма нарсани билишади. Ҳатто сенинг оилавий сиринггача уларга маълум. Нима дейсан?

— Нима дердим? — Зоҳид ўйлагани билан тайинли жавоб топа олмади. — Кўзимни чирт юмиб, маррага қараб югуравераман…

 

***

 

Ҳосилбойвачча ўтирган ерида қўл узатиб, Зелихон билан кўришди. Зелихон унинг бу қилиғидан ранжиса-да, сир бой бермади, таклифни кутмаёқ, юмшоқ курсига ўтирди.

— Лақабим Академик, эшитганмисиз? — деди Ҳосилбойваччага тикилиб. Ўзига бино қўйган йигит кўпни кўрган бу чеченнинг чақчайиб турган ўткир нигоҳига дош беролмади. Бармоғидаги узукни ўйнаб туриб:

— Ҳозир ерни тепсанг, дарахтдан академик ёғилади, — деди.

— Мен ер тепса ёғиладиган хилиданмасман, биродар. Агар кимлигимни билмоқчи бўлсанг, Хонгирейдан сўра.

Бу гапни эшитиб, Ҳосилбойвачча Зелихонга бир қараб олди. Бу олам одамларини зир титратиб турувчилардан бири бўлмиш Хонгирей учун Ҳосилбойвачча деганлари чивиндай гап. Ҳосилбойвачча буни билади. Шу сабабли қарашида безовталик сезилди. Бироқ ботиний хавотирни сиртига чиқармади.

— Менда нима ишингиз бор? Агар ёрдам сўрамоқчи бўлсангиз, олдиндан айтиб қўяй: ўғрилар билан борди-келдимиз йўқ.

— Мен бировлардан ёрдам сўрайдиган одам эмасман. Кези келганда мендан ёрдам сўрашади, — Зелихон кибор йигитнинг попуги сал пасайганини фаҳмлаб, сенсирашга ўтган эди. — Одамларинг Фарғонада юрган экан. Турклар билан пачакилашишибди.

— Пачакилашишса сизга нима? У ерлар менинг чекимга тушган. Келгиндилар иззатини билиши керак.

— Мен ҳам келгиндиман. Бир бурда нонингни тортиб олгани келган эмасман. Худо насиб этса, ҳаммамиз юртимизга кетамиз. Сен нонингни бошқа келгиндилардан эҳтиёт қил. Туркларга тегма.

— Хонгирей бошқаларнинг ишига аралашмас эди. Сенга ҳам ўргатмаган экан-да, а?

— Ука, омадингни берсин, қўл узатсанг осмондан юлдузларни териб оласан. Мен ҳам ризқимни териб ейман. Турклар ҳам оч қолмас. Аммо қоннинг иси келиб турибди, гуноҳга ботма. Одамларингни чақириб ол. У ерлар ўзингга буюради, лекин ҳозирча тегмай тур. Кўнглим ёмон нарсани сезмаса, олдингга келмас эдим.

— Турклар бизни ўлдиришадими?

— Йўқ. Жанжални сенлар бошлайсанлар, қон тўкишга бошқалар тайёр туришибди. Улар қонларингни ичиб, ғойиб бўлишади. Балога сенлар қоласанлар.

— Ким улар?

— Вақти келганда билиб оласан.

— Шунақами?.. Мен чеченлар мард бўлади, деб эшитардим. Қуёнюраклари ҳам бўларкан-да, — деди Ҳосилбойвачча ижирғаниб.

Зелихон кўзидан учқун чақнади.

— Чеченларга тил теккизма! Сен мен билан гаплашяпсан. Агар мен сенга қараб туриб, «ўзбеклар латтачайнар экан», десам ёқаманми?

— Окахон, мен сизни одам деб гаплашишга рози бўлдим. Ҳамма нарсанинг чегараси бор. Хонгирейга танишман, деб ўзингиздан кетманг.

Зелихон Хонгирей таниш эмас, шогирди эканини айтмоқчи эди-ю, ҳамма сирни ошкор этиш шарт эмас, деган қарорга келиб, тилини тийди. У Ҳосилбойваччага айтадиганини айтиб бўлган, энди туриб чиқиб кетиши ҳам мумкин эди. Зелихон шаҳардаги катталарнинг бири Ҳосилбойвачча эканини дастлаб эшитганида уни дадил, чўрткесар йигитдир, деб ўйловди. Бир неча дақиқа бурун бармоқларига тилла узуклар таққан, ўзига зеб берган кибор йигитни кўргач, ҳафсаласи пир бўлди. У мард одамларни ёқтирарди. Рўпарадаги йигит шер эмас, тулки эканини фаҳмлаб, суҳбатнинг бошидаёқ Хонгирей номини тилга олиб янглишмаган эди.

Ҳосилбойваччага бир чечен одам гаплашмоқчи, дейишганда дастлаб Хонгирейни эслади. Кейин чеченнинг оддий ўғрилардан эканини билгач, «додини бир эшитиб кўрай-чи», деб кўнган эди. Бу оддий ўғри додини айтиш ўрнига осмондан келиб, ишларига бурнини тиқиб турибди. Бу одам Хонгирейга тегишли бўлмаса ҳам, чечен деган номи бор. Хонгирей бу одамни ёқтирмаслиги мумкин, аммо чеченлар одамларини бировларга хор қилдириб қўйишмайди. Ҳосилбойвачча шуни билгани учун ҳам тишини тишига қўйди. Агар рўпарасидаги бу одам чечен эмас, ўзбекми, қозоқми бўлганида онасини Учқўрғоннинг қайқисидан кўрсатиб қўярди. У Хонгирейдан қўрқишини билдиргиси келмади. Шу боис Зелихонни қай ҳолда қарши олган бўлса, шу ҳолда хайрлашди.

Зелихон чиқиб кетиши билан гумаштасини чақириб «бу тавиянинг кимлигини аниқлашни» топширди. Милисахонада жиноят кўчасига кириб чиққан ҳар бир одам ҳақида маълумотлар сақланади. Жиноятчилар оламининг ҳам ўзига хос маълумотномалари мавжуд. Улар баъзан милисалардан тезроқ маълумот тўплашлари, муайян хулосага келишлари, лозим бўлса ҳукм чиқариб, ижро этишлари ҳам мумкин.

Ҳосилбойвачча Зелихон тўғрисидаги керакли маълумотларни кечга яқин олди. Зелихоннинг қамоқда Элчин билан бирга бўлгани, озодликка чиққач, ака-укадай юришлари унинг эътиборини тортди.

«Уни Асадбек ишга солмаяптими? — деб ўйлади у. — Фарғона томонларнинг меники эканига Асадбекнинг ўзи кўнган-ку? Нимага шартни бузмоқчи? Яккаҳоким бўлмоқчими? Бу чечен орқали Хонгирейни қўлга олганми? Мен унинг пайини қирқаман, деб юрсам, у ишни пишитиб қўйибди-ку?»

Бир неча кун давомида ўтирса ҳам, турса ҳам чеченнинг ташрифидан мақсад не экан, деб ўйлади. Зелихон гарчи мақсадини аниқ айтиб кетган бўлса ҳам, иштонсизнинг ҳадиги чўпдан деганларидай, Ҳосилбойвачча унинг гапига ишонқирамай бошқа хаёлларга бораверди. Ниҳоят, бу ишда Асадбекнинг қўли бор, деган фикрга маҳкам ёпишди. Зелихоннинг изидан тушган одамлари унинг Асадбек қароргоҳига кирганини маълум қилишгач, фикри тўғри эканига янада қаттиқроқ ишонди. Дарди фақат бойлигу шуҳрат бўлган бу йигит сиёсатчилар оламининг маккорона қилиқлари мавжудлигини, улар кўпроқ ақл кўзлари юмуқ одамлар хизматидан фойдаланишларини билмас эди. Унинг фожиага етаклаши мумкин бўлган нодонлиги ҳам шу эди…

 

***

 

Анвар нур билан бўлган сўнгги суҳбат таъсирида гаранг бўлиб ўтирганида эшик очилиб, кадрлар бўлимининг бошлиғи кўринди. Ёши ўтиброқ қолганини ҳалигача сезмай, пардоз-андозини канда қилмовчи бу жувон ҳар куни эрталабдан ходимларнинг жиғига тегарди. Холидий даврида интизомни назорат қилиш шу хонимга топширилган, бу вазифа бошлиқ ўзгарганидан кейин ҳам фидойилик билан бажариларди. Ўн беш дақиқа кеч қолган ходим бу хонимнинг темир дафтарига тушар, «қайта қуриш ишига сезиларли улуш қўша олмаётгани учун» мукофотлардан маҳрум этиларди. Анвар барвақт туриб, ишга баравақт келишга ўргангани учун бу рўйхатга тушиш бахтидан бенасиб эди. Кадрлар бўлимининг бошлиғи унинг кеч қолишини жуда-жуда истарди. Қани эди, Анвар ишга кечикса-ю, бу хушхабарни Холидийга етказса, ҳайфсан эълон қилиш ҳақидаги буйруққа имзо чектириб чиқса… Вақт-бемаҳал хоналарни ҳам айланиб юрувчи хоним эшикни очганида «навбатдаги текширув шекилли», деб ўйлашди. Хоним тўғри Анварга яқинлашди-да, сал энгашиб «Сиз мен билан юринг», деди. Бу сирли чақирув хонадагиларнинг диққатини тортди. «Энг кичкина илмий ходим» маънодор қилиб йўталиб қўйди. Анвар хонимга бир қараб олиб, қоғоздаги сатрларни диққат билан ўқиётгандай мук тушди.

— Юринг, деяпман, — деди хоним чимирилиб.

— Тинчликми? — деди Анвар қоғоздан бош кўтармай. — Ишга вақтида келганман. Худо хоҳласа, вақтида кетаман. Қайта қуришда жон-дилим билан иштирок этяпман…

— Юринг, — хоним бу сафар қатъийроқ, буйруқ оҳангида гапирди. — Майнавозчилик қилмай, орқамдан юринг.

Анвар ўрнидан туриб бошини эгди-да, итоаткор қул каби унга эргашди. Хонада енгил кулги кўтарилди. Кадрлар бўлими бошлиғи хонаси эшигини очиб, Анварга «киринг» деди. Анвар остона ҳатлагач, ўзи ташқарида қолиб, эшикни оҳиста ёпди.

Анвар диванда ўтирган йигитни бир қарашда таниди. Миқтидан келган, сочлари ораста таралган, нигоҳи олазарак бу йигитни идорада деярли барча танийди. Авваллари бундай одамлар пинҳона иш юритишарди. Замон ўзгариб, идораларга очиқчасига келадиган, очиқчасига «дилдан суҳбат қурадиган» бўлиб қолишди. Анвар кириб келиши билан миқти йигит ўрнидан туриб, жилмайган ҳолда, қадрдонлардек саломлашди. Унинг қўллари қаттиқ, қоғоз-қаламга ўрганган Анварнинг бармоқлари унга дош беролмади.

Миқти йигит мақсадга дарров кўчмай, гапни узоқдан бошлади. Аввал Анварнинг саломатлигини суриштирди. Онасининг соғлиғи ҳам назаридан четда қолмади. Акасининг чет элга бориш-бормаслиги билан қизиқди. «Чет элларга бориб дарс ўтадиган зўр олимларимиз бор экан, фахрланишимиз керак», деб таъкидлашни унутмади. Анвар унинг гапини маъқуллаб, акаси билан фахрланишга ваъда берди. У жиловни бўш қўйиб, миқти йигитнинг мақсадга кўчиш онини сабр билан кутди.

— Ўзингизнинг диссертатсиянгиз ҳам бўлай деб қолдими?

— Мусулмончилик аста-секин, бўлиб қолар.

— Мавзу қанақа эди?

— «Колхозлаштиришда партия ячейкаларининг рўли».

Миқти йигит ажабланиб Анварга тикилди. Анвар тўппа-тўғри гапни айтгандай, хотиржам, киприк қоқмай ўтираверди. Йигит кулимсираб, бош чайқади.

— Ҳазилни ҳам эшворар экансиз. Назаримда бошқачароқ эди.

— Эсингизда йўқмиди? «Рус истилоси ва Туркистонда миллий озодлик ҳаракати»…

— Ҳа, ана энди эсладим.

— Бу мавзудан воз кечиб, колхозлаштириш тарихи билан шуғулланишни буюрган эдингиз, буни ҳам эсладингизми?

— Буйруқ эмас, директорингизнинг таклифини айтувдим. Сиз кўнмай, тўғри иш қилган экансиз. Ҳамма ҳам янглишади. Биз ҳам оз-оз адашганмиз.

— Шуни айтгани келдингизми?

— Ҳа, энди бир суҳбатингизни олай, дедим-да. Ёрдам керак бўлса, ёрдам берайлик.

— Ёрдамми?… — Анвар унга синовчан тикилди. — Ёрдам керак. Идорангизнинг архивидан фойдаланишга рухсатнома олиб бера оласизми?

Миқти йигит қоғозчага телефон рақамларини ёзиб, узатди:

— Эртага соат тўртда телефон қилинг. Мен аниқлаб қўяман. Бу қийин масала эмас.

— Менга рухсатми?

— Яна бир оғиз сўз: диссертатсиянгиз ҳақида гапирмадингиз, ёқлашга тайёрми?

— Танишиб чиқмоқчимисиз?

— Агар мумкин бўлса… Хизмат юзасидан эмас. Ўзим тарихга қизиқаман.

— Тарихга қизиқсангиз мен сизга китоблар рўйхатини берай.

— Диссертация-чи?

— Тайёр эмас.

— Шунча йилдан бери ишлайсиз-ку. Мен тайёр деб эшитувдим.

— Кимдан?

— Ҳа, энди кимлигини билишингиз шарт эмас. Тайёр қисмини ўқиб чиқишим мумкинми?

— Йўқ. Чала ишни бировга кўрсатмайман.

— Диссертация… ўзингиздами?

Шу саволдан кейингина Анвар Холидий билан бўлган суҳбатни эслаб, миқти йигитнинг мақсадини тушуниб етди. Унга қараб туриб кулди:

— Уч-тўрт кунга аммамга бериб юборган эдим. Йўқотиб қўйибдилар.

— Анвар ака, майнавозчиликсиз гаплашайлик.

— Майнавозчилик қилаётганим йўқ. диссертация йўқолган.

— Йўқолганми ё… чет элга сотилганми?

— Чет элга? Бе, бир жиннининг ҳимоя қилинмаган диссертатсияси кимга керак?

— Шунга қизиқадиганлар ҳам бор. Демак, диссертатсия йўқми?

— Ким сизга йўқ деди? диссертация бор. Аммо чала. Ўзингиз замон ўзгарди, дедингиз. Демак, уни энди янги замон кўзи билан қараб чиқиш керак. Тарих фани фоҳишага ўхшаб ўзгариб туради, биласиз-ку? Яқинда жиннихонадан тузалиб чиқдим. Энди ўтириб ишлайман. Чет элга сотворган деб, сизга нотўғри маълумот беришибди. Бу хабарлари учун уларга ҳақ тўламанг. Чет элга бунақа гаплар беш-ўн йил олдин керак эди. Ҳозир уларни бошқа нарса-лар қизиқтиради. Жинни бўлсам ҳам бунга ақлим етади.

— Диссертациянгизни эртага олиб кела олмайсизми?

— Тилхат ёзиб бера қолсам-чи? диссертация ўзимда турибди, чет элга сотмайман, маъқулми?

Аввалги суҳбатда Анвар «бу мавзу билан шуғулланмайман», деб ёзиб берган эди. Ҳозир шуни эслатиб пичинг қилди. Йигит буни тўғри тушуниб, унга бир варақ қоғоз узатди. Анвар ўйлаб ўтирмай тез-тез ёзиб берди: «Берурман ушбу тилхатни шул ҳақдаким, сариқ чақага арзимас «диссертатсия» деб аталмиш матоҳ ҳамон ўзимдадир ва уни ўзим бирлан гўрга олиб кетгумдир.

Б а й т:

Дунёнинг ишига бермоқ керак тан:

Ўсган соч қирқилди, ошгач ҳаддидан!»

Миқти йигит тилхатни ўқиб, кулимсираб қўйди-да, Анварга рухсат берди.

Анвар бу суҳбатда руҳининг янчилганини сездирмай, ўзини эркин тутган бўлса-да, даҳзилга чиққанидан сўнг томоғига бир нима тиқилиб, кўз олди қоронғилашди. Дераза олдига етгач, тўхтади. Ўтган суҳбатда бу миқти йигит ҳамкорлик қилишни таклиф этган эди. Идорадаги майда-чуйда гаплардан, айниқса тузумга, ҳукуматга қарши гаплардан огоҳ қилиб туриш эвазига катта ёрдамлар ваъда қилиб эди. Унга жавобан Анвар «Мен сотқинга ўхшайманми?» деган, миқти йигит эса, «Бу сотқиннинг эмас, чин ватанпарварнинг иши», деб таъкидлаган эди. «Бу даргоҳда нечта «ватанпарвар» бор? — деб ўйлади Анвар. — Шаҳарда-чи? Ҳаммаёқни «ватанпарвар»га тўлдириб юборишмадими? Битта одамнинг орқасидан нечтаси пойлайди? Гап пойлаб, гап етказгандан кўра ўлгани яхши эмасми одамнинг?..»

Хонасига киргиси келмай, кўчага чиқди. Қаерга боришни аниқ билмади. Яратганнинг синовли бу дунёсида тўғри яшаш ниҳоятда мушкул. Холидийга ўхшаганларнинг эса ошиғи ҳамиша олчи. Замон ўзгарадими, тузум ўзгарадими, уларга фарқи йўқ. Анварга ўхшаб тўғри яшайман, деганлар умр бўйи улар билан олишиб ўтади. Анварга алам қиладиган ери шундаки, холидийлар халқ кўз олдида кўкрак кериб, ваъз айтадилар, ўзларини энг фидойи, миллатпарвар қилиб кўрсатадилар. Очилмиш кўзлари уйқуга зор ўлмиш халқ уларнинг нутқларидаги сохта оҳангларни дарров пайқамайди. Уларни узоқ вақт олқишлайди. «Халқимни севаман, халқим учун курашаман», деган гапларга барча мафтун бўлади. Ҳар бир одам халқнинг фарзанди. Фарзанд бурчи ота-онани севмоқ, ота-она учун лозим бўлса жонини фидо қилмоқ эмасми?.. Қайси имонли одам маҳалла гузарига чиқиб «мен онамни севаман!» деб бақиради?.. Бу одам бақираётган маҳалда онаси ўлим тўшагида, оғзимга ким бир томчи сув томизаркин, деб илҳақ ётган бўлади… Анвар бу ҳақда кўп ўйлаган. Ҳозир ҳам хаёлида шу фикрлар. «Халқим» деб юрганлар, «ватанпарварлар» уни яна сотишибди. Ҳамкасбини сотган одам эртага шу халқни, шу Ватанни сотмоғи мумкин эмасми? «Ҳаммаёқни сотқин босиб кетган, ҳатто бир вужуднинг ўзида ўнг қўл чап қўлни сотади…» Анвар шуларни ўйлаб, тунов куни Собитхон қори айтган гапни эслади. Шайтон Одам Атога ҳасад қилиб Оллоҳнинг қаҳрини келтиргач, «шу бандангни менга топшир, мен уни тўрт томонидан ўраб олай» деган экан. Оллоҳнинг «бандамни қандай ўрамоқчисан?» деган саволига шайтон: «Мен уни олд томондан амалпарастлик пардаси билан ўраб, кўзини кўр қиламан. Ўнг томонини нафс балоси, чап томонини эса ваҳшат ва фаҳш пардаси билан ўрайману ўзим орқасига ўтиб, аста-аста жаҳаннам сари итариб бораман», деб жавоб берган экан. Анварнинг назарида ҳар бир одам орқасида бир эмас, бир неча шайтон туриб олгандай. Кўзлар боғланган, одамларнинг эса нафс жиловлари ечиб юборилган…

Анвар қайси кўчалардан юргани, қайси трамвайга чиққанини дастлаб дуруст идрок этмади. Хаёллар тўфони бир оз босилиб, кўчалардаги таниш манзараларни фарқлай бошлагач, жиннихонага бораётганини фаҳмлади. «Ўша ерда ётганим ҳам дуруст эди, — деб ўйлади у. — Ҳарҳолда улар бир-бирини сотмайди-ку, бир-бирини иғво қилмайди-ку, амал талашмайди-ку…» Мўлжалдаги бекатда тушиб, тор кўчага бурилганида ҳам хаёлида шу фикр эди. Назарида ҳозир у боради-ку, жиннихона уни қучоқ очиб кутиб олади. У Асадбек билан бош табиб орасида бўлиб ўтган қисқа суҳбатдан бехабар, бу даргоҳ эшиги унинг учун тақа-тақ беркилганини билмас эди.

Табиббоши унинг «тоби қочганини» эшитиб, кулимсиради.

— Ҳозир баҳор ҳавоси. Ҳамманинг юраги сиқилади. Кўпроқ очиқ ҳавода юринг, ўтиб кетади, — деди мулойимлик билан. У Анварнинг барча гапларига ана шундай мулойимлик билан жавоб қайтарди.

— Эртага Элчин билан бирга келаман. Жой тайёрлаб қўйинг, — деди Анвар.

— Ким билан келсангиз ҳам сизга жой йўқ. Сиз соппа-соғ одамсиз. Ўзингизни ҳам, бизни ҳам қийнаманг.

— Кўнгул пора-пора, дил жароҳатга тўла… Мирзо Анвар, сени жиннилар ҳам сафларига қабул қилмаслар. Аросатда чирийсан, энди вужудинг ваҳшат ичра тор-мор ўлажак! — Анвар саҳнада сўйлаётган каби баландпарвоз оҳангда гапириб, ўрнидан турди.

Жиннихонадан чиқиб трамвай йўлига бориш учун қабристонни кесиб ўтган тор кўчадан юриш керак. Қабристон устидан юриб бораётганларини билган айрим ҳайдовчилар машиналарини секинлатадилар, айримлар танга ташлаб ўтадилар, айримлар эса тезликни камайтирмай, ёмғирдан мерос қолган кўлмакларни сачратиб ўтиб кетадилар.

Қабристоннинг пастак деворига қадалган энсиз йўлакчадан бораётган Анвар беихтиёр индамаслар дунёсига кўз ташлади. Ёруғ дунёда биров бой, биров камбағал яшагани билан, ўлим топганидан сўнг тенглашади, дейишади. Дарҳақиқат, бойга ҳам, камбағалга ҳам ўша ер, ўша кафан тегади. Униси ҳам, буниси ҳам тупроққа қорилади. Аммо алдамчи бу дунё худбинлигига банди одамлар қабрларнинг тепаларига мармар тошлар бостириб, қабрда ётган одамнинг ёруғ дунёда пулдор бўлганидан огоҳ этиб турадилар. Анвар шу хаёлда тўхтаб, бир-бирига мингашиб кетган қабрларга разм солди: қора мармар, оқ мармар… ғишт сағаналар… Ҳеч қандай тош ўрнатилмасдан суваб қўйилган қабрлар усти эса лолақизғалдоқларга бурканган. Баҳор ўзининг неъматларини фақат шу қабрлар устига сочган. Қаққайиб турган қимматбаҳо тошлар бу гўзаллик орасида шумшайиб, кўзга хунук кўринади. Анварнинг назарида қабрдаги руҳлар лолақизғалдоқларга айланиб, бу дунё кўркамлигидан шодланар, тош остидагилар эса эзилиб, зулматга банди эдилар…

«Тириклик билан ўлим ўртасида шу паст, юпқа девор бор, — деб ўйлади Анвар. — Деворнинг у томони осойишталик. Бу томони нотинчлик. Ҳасад ўтида қовурилиб, бир-биримизга хоинлик қилиб, охири у томонга ўтамиз. Риё, хиёнат, ҳасад, мунофиқлик… хасталикларига тупроқ остида даво бормикин? Умри шу хасталик билан ўтган, бу хасталигидан ўзи лаззат олиб яшаганлар у дунёда нимадан роҳатланар эканлар?.. Мен ҳам бир кунмас-бир кун келаман. Жисмим тупроқ остида, руҳим бошқа томонларда бўлади. Кимдир деворнинг нариги томонидан туриб, қабримга қарайди. «Бу ерда ётган ким экан, тириклигида нима каромат кўрсатган, экан?» деб ўйлайди. Қабрим, унинг устида очилган лолақизғалдоқлар соқов — унга жавоб беролмайди. Чайқалиб турган лолақизғалдоқлар ҳозир мени кўриб туришибди. Менга нимадир дейишяпти. «Биз ҳам холидийлардан куйганмиз, қўй у дунёни, кел биз томон», деяптими? Одамлар олтмиш-этмиш ёшга тўлдим, деб зиёфатлар берадилар. Бунга қувониш эмас, балки қайғуриш керакдир? Узоқ яшамай, деворнинг у томонига тезроқ кетиш балки айни бахтдир?..»

(давоми бор)

Тоҳир МАЛИК

 




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus



Владимир Путин сенсационно получил ключевое признание от Н А Т О.

Семинар библиотекарей Ленинского округа прошел в Центральной библиотеке

«Школа вожатых» прошла в школе №7 в Реутове

Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!


Маршруты и экскурсии: уникальная экспедиция по Новгородской области

Социальные и ESG-проекты ГПМ Радио названы лучшими в России

1 массажное упражнение для лица, которое можно делать даже лежа в постели - щеки и овал лица подтянутся, а носогубные складки расправятся

Петербургский Пушкинский бал


McDonald's Grimace showed Mets fans what happens when something goes right this season

Max free trial returns just in time for House of the Dragon season 2 this week

Creepy King Charles Painting Is Vandalized by Radical Animal Rights Activists, Gets a Cartoon Face and Speech Balloon!

America’s Space Infrastructure: So Vulnerable It Destabilizes Geopolitics


Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде

Больше функций для комфорта: беспроводные клавиатуры Fstyler FBK26C AS, FBK27C AS и FBK36C AS от A4Tech

Летний Петербург. Старо - Калинкин мост

Утро нового лета....


MMORPG Tarisland выпустили в Китае раньше времени

Life is Strange: Double Exposure продолжит историю Макс Колфилд

В новом трейлере Indiana Jones and the Great Circle Индиана спускается на корабле с горы

Состоялся релиз The Case of the Golden Idol на iOS и Android


Досвідчені садівники обирають великі технічні горщики для своїх рослин і квітів


Попурри мелодий и дух патриотизма: военный оркестр в парке «Кузьминки» отметил День России

Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!

Объект культурного наследия «Фабрика-кухня» горит на севере Москвы

Социальные и ESG-проекты ГПМ Радио названы лучшими в России




Инго Экосистема стала победителем национальной премии FinTech Awards Russia

Что делать если умер близкий человек?

В Татарстане прогнозируется до +35 градусов

Русская туристка удивилась, как в Таджикистане относятся к женщинам: "Было страшно"


Красноярский край один из лучших регионов России по работе с садоводами

Сочувствующий ВСУ бард Никитин награждал детей на фестивале в Москве

«Городу не хватает единого стиля»: Новосибирск оказался на последнем месте в рейтинге имиджа городов в восприятии населения

Серию летних мастер-классов проведет сводный хор «Московского долголетия»


Итальянский теннисист Синнер стал лучшей ракеткой мира в рейтинге ATP

Соболенко в купальнике зажигательно станцевала перед женатым бойфрендом. Видео

Испанец Алькарас выиграл Открытый чемпионат Франции по теннису

Мирра Андреева может стать новой Марией Шараповой


Красноярец попал в аварию на байке и впал в кому в Таиланде

Дело следователей о получении рекордной взятки, поступило в суд

Собянин: Более пяти тысяч семей в СВАО получили новые квартиры по реновации

Сотрудники Дмитровского ОВО Росгвардии по Московской области приняли участия в спортивном празднике Динамо


Музыкальные новости

Джазмен Бутман: культуру нужно обсуждать на экономическом форуме, так как культурные составляющие завязаны на финансах

Дистрибьюция Музыки.

В ЦДКЖ 18 августа ждут любителей группы «Рекорд Оркестр» на Квартирнике Евгения Маргулиса

Репосты ВКонтакте отличный способ рекламы Концерта, нового Видео или Песни, Книги!



Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде

Социальные и ESG-проекты ГПМ Радио названы лучшими в России

В Московской области сотрудники Росгвардии задержали подозреваемого в краже электроинструментов

Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!


Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!

Путин обратился с приветствием к участникам Спортивных игр стран БРИКС

Путин приветствовал в России участников и гостей Спортивных игр стран БРИКС

«Пятерочка» объединила сотни тысяч россиян на Дне соседей


В ЦДКЖ 18 августа ждут любителей группы «Рекорд Оркестр» на Квартирнике Евгения Маргулиса

Сергей Собянин. Неделя мэра

Быстрые и Удобные Маршрутки Могилев-Минск

Пробки на дорогах Подмосковья оценили в 4 балла утром 13 июня


Появление российского флота у берегов Кубы напомнило Западу о словах Путина

Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: признание Нато надо применить!

Россия и Турция обсуждают варианты решения проблем с банковскими переводами

Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!





Главный врач клиники "Мегастом", стоматолог Владимир Лосев: что будет, если слишком долго носить брекеты

Гастроэнтеролог Садыков рассказал, как не допустить отравления бутилированной водой летом

В НМИЦ ЛРЦ Минздрава России прошел День донора

Что могло стать причиной смерти ребенка в кресле стоматолога в Красноярске


США обязаны передать Киеву "эскадрильи истребителей", заявил Зеленский

Зеленский: США передадут Киеву новые ЗРК Patriot и «эскадрильи истребителей»

Почему Зеленский не убедил саудовского принца, кража денег РФ, что готовят против России на саммите НАТО: обзор мировой политики 13 июня


Пожар у станции «Динамо» в Москве потушен

Массовыми патриотическими акциями отметили День России на заводах АО "Желдорреммаш"

В Москве тушат пожар в здании у метро «Динамо»

Площадь пожара в здании у метро «Динамо» в Москве составляет 400 квадратов


МИД Белоруссии назвал слова Пашиняна о Лукашенко "недальновидной позицией"

«Скоро бросится на Путина»: американский пудель Пашинян прыгнул на Батьку

Пашинян предложил Лукашенко извиниться перед армянами из-за слов про Карабах. Что на это ответили в Белоруссии?

Белорусский дипломат оценил непомерные претензии Пашиняна к Лукашенко



Собянин рассказал, как переразметка позволяет улучшить движение на дорогах Москвы

Собянин поддержал команду кандидатов от «Единой России» на выборы в Мосгордуму

Сергей Собянин. Неделя мэра

Собянин: выборы в Мосгордуму будут серьезным экзаменом


Участникам клуба «Лето Побед» рассказали о защите экологии

В России назвали последствия санкций против Мосбиржи

«Зеленая» повестка: участники экофорума выяснили, как реализуются приоритетные природоохранные программы

Зарядные станции для электрокаров в некоторых регионах России станут обязательными - закон


Сотрудники Дмитровского ОВО Росгвардии по Московской области приняли участия в спортивном празднике Динамо

Жители Белогорска спели гимн России на площади им. 30-летия Победы

Сочувствующий ВСУ бард Никитин награждал детей на фестивале в Москве

Дело следователей о получении рекордной взятки, поступило в суд


30 лет назад в Архангельске открылась первая на Северо-Западе школа «Диабет»

Архангелогородцев и гостей города приглашают посетить мероприятия фестиваля «Гармоничная Россия»

Стало известны победили в шоу "Сокровища императора"

Празднование Дня России в Архангельске завершил гала-концерт участников фестиваля «Гармоничная Россия»


В Нижнегорском районе Крыма проведен рейд по бывшим мигрантам

Полиция ищет пассажира, упавшего на ребенка с верхней полки

Севастополь появился на вышитой карте Крыма

Музыкально-поэтический вечер «Жизнь не кончена, песня не спета»


Серию летних мастер-классов проведет сводный хор «Московского долголетия»

Красноярец попал в аварию на байке и впал в кому в Таиланде

Жители Белогорска спели гимн России на площади им. 30-летия Победы

Собянин: Более пяти тысяч семей в СВАО получили новые квартиры по реновации












Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Рафаэль Надаль

Дядя Надаля назвал причину поражения Зверева в финале «Ролан Гаррос»






Серию летних мастер-классов проведет сводный хор «Московского долголетия»

Жители Белогорска спели гимн России на площади им. 30-летия Победы

Собянин: Более пяти тысяч семей в СВАО получили новые квартиры по реновации

Сотрудники Дмитровского ОВО Росгвардии по Московской области приняли участия в спортивном празднике Динамо