Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июнь
2019

ШАЙТАНАТ… (48-қисм)

0

 

 

* * *

 

«Буларнинг зиёфатини ҳам бир кўриб қўяйлик-чи…» деб ўзини овутди.

Зиёфат анча чўзилди. Холидий келганига пушаймон ея бошлади. Бу ерга бош эгиб келишга мажбур этган Анварни сўкди. «Зиёфат берувчи уй эгаси ташқарига ҳам чиқмас эканми?» деб ғижинди. Итининг феъли эгасига маълум деганларидай, Омилга ўғлининг бу қилиғи малол келмади. Омил ҳаётида озми-кўпми хиёнат кўчасига кирган бўлса-да, бир нарсага — уйқуга ҳамиша содиқ қолган. Уйқунинг шарпаси сезилиши ҳамон уни ноумид қайтармаган. У фақатгина юраётган маҳалида ухлашга ўрганолмаган, бошқа ҳар қандай ҳолатда мизғиб олиши мумкин эди. Оқайнилари «Омилга ёстиқнинг расмини чизиб кўрсатсанг ҳам ухлайверади», деб бежиз ҳазиллашишмасди. Холидийга Омилнинг бу одати номаълум бўлгани сабабли, ўтирган ерида бошини осилтириб пишиллашидан ғаши келди. Рўпарасида ўтириб пиво симираётган ғилайга қараб жаҳли чиқди.

«Кимсан, қандай одамсан ҳам демайди-я… Шунчалик димоғдорми булар. Омил тўнка ҳам таништириб қўймади. Бу ғилай нима қилиб ўтирибди ўзи?..» Холидий шу зайлда бир оз ғашланиб ўтиргач, ўзини ўзи овута бошлади:

«Булар ким ўзи? Алифни калтак дейдиган бефаросат одамлар. Улар учун академик ҳам бир, кўчада ётган алкаш ҳам бир. Булар одамнинг қадрини пул билан ўлчашади. Агар кўчада юмалаб ётган алкашнинг чўнтагида минг доллар бўлса, уларга академикдан кўра шу қадрлироқ. Ўша доллар учун унинг мишиғини ҳам артиб қўйишади. Агар мен олим эмас, фалончи бой бўлганимда бу ғилай ҳозир пиво ичиб газагига оёғимни ялаб ўтирарди…»

Холидийнинг тоқати тоқ бўлиб эндигина кетишга жазм қилганда, айвонда Ҳосилбойвачча кўринди. ўилай сапчиб туриб кўча эшик томон тез-тез юрди. Башанг кийинган икки кишини Ҳосилбойваччанинг ўзи эҳтиром билан кузатди. У кўчада узоқ қолмади, хайрлашув маросими ортиқча такаллуфсиз, тез тугади. Шийпонга қайтиб, аввал отаси билан, сўнг Холидий билан сўрашди. «Узр, куттириб қўйдим» каби лутф унга бегона эди. У отасининг ёнига ўтириб, яйраб керишиб, эснади.

— Чарчабсан, болам, — деди Омил.

— Буёқни танимай турибман, — деди Ҳосилбойвачча, отасининг меҳрибончилигига эътибор бермай.

— Бу киши Холидий домла, уйни шу одамдан олганмиз-да, эсингдан чиқдими?

— Кунда мингта одам билан муомала қилгандан кейин бунақа гаплар эсда қоладими?

— Домла ўшанда бизга роса ҳиммат қилганлар. Бир ишлари тушибди. Йўқ демай, қилиб бер. — Омил шундай деб ўрнидан турди. — Гапларини менсиз айтаверадилар. Мен кетдим.

— Шомилга учранг, болалар олиб бориб қўйишади, — Ҳосилбойвачча шундай дегач, Холидийга юзланди. — Бугун шоирлар билан учрашадиган кун экан. Ҳали биттаси келувди.

— Мен шоир эмасан, — деди Холидий.

— Адам «домла» дедилару, барибир эмасми? — Ҳосилбойвачча шундай деб оғзини баралла очганича эснади-да, сўнг пастак курси устида ётган китобчани қўлга олди.

Холидий китобни кўрган, «булар ҳам ўқишар экан, дуруст», деб қўйган эди.

Ҳосилбойвачча китобни унга узатди. — Ёзганини ўқинг.

Холидий дастхатни ўқиди: «Ўзбекнинг улуғ фарзанди Ҳосилжон акамизга жоним тасаддуқ».

— Ўқидингизми? — деди Ҳосилбойвачча. — Гапини қаранг. Кўчада бизни ўғри, деб сўкади. Иши тушса жони тасаддуқ бўлиб қолади. Вей шоир бола, мен ўғриман, шундай деб ёзгани уялмадингми, дедим. Мен бу китобини бошимга ураманми! — у шундай деб китобни улоқтирди. — Мошинасини ўғирлаб кетишибди. Шунга минғирлаб келибди.

Ҳойнаҳой, сизнинг мошинангизни ҳам шимо қилишгандир. Бизга ҳиммат қилган бўлсангиз ҳам айтиб қўяй: мен унақа майда ишлар билан шуғулланмайман.

— Машинамни ўғирлашганда кимга боришни билардим, — деди Холидий. Бу билан «сизларнинг даврангиз менга маълум» деб шама қилди. Сўнг гапни узоқроқдан бошлаб, муддаосини баён этди. Ҳосилбойваччага унинг гаплари аввалига эриш туюлди, эснади, керишди. Асадбек номи тилга олингач, бир оз сергакланди. Ана шунда Холидий бу ерга келиб янглишмаганига ишонди.

Холидий гапини тугатгач, Ҳосилбойвачча бир оз ўйланди-да:

— Шаҳарда бошқа жиннихона ҳам бор, — деди. Сўнг қўшиб қўйди: — Ё бутунлай қораси ўчсинми?

— Йўқ, йўқ, — деди Холидий. — Унинг борадиган ери — жиннихона.

— Чиқимидан қочмасангиз бўлди. Эртага Шомил сизга учрайди. Ишни биргаликда пишитиб оласизлар.

Хуноб бўлиб кутганига яраша масала кўнглидагидай ҳал бўлиб, қувонди.

Ҳозир ўзига таниш саҳифаларни варақлай туриб Анварга хаёлан гапирди: «Сенинг масаланг кеча ҳал бўлган, бола. Бир қумурсқани супуриб ташлай олмаган Холидий бу дунёда ортиқ яшамаса ҳам бўлади. Сен чиранма, бола. Агар сени янчмай туриб ўлиб қолсам, атрофимда йиғлаб қолувчилар барибир сени янчишади. Мен-ку, сени ёш, деб аябман. Улар — ўзингнинг дўстларинг, улар аяшмайди. Мен эккан дарахтлар мева беради. У ҳеч қачон қуримайди. Сен мен эккан дарахтлар соясида қурийсан. Офтоб кўрмай, сув ичолмай қурийсан. Сен тутантириқдан бошқа нарсага ярамайсан…»

Холидий хаёлидан шу гапларни ўтказиб, Анварга қаради:

— Во дариғ! Во дариғ! — деди у саҳифаларни шапатилаб. — Золим фалакнинг беаёвлигини қаранг. Ким шундай бўлади, деб ўйлабди-я! Имонли, инсофли, диёнатли деб юрган дўстимизнинг этагига ахлат илашган экан-у, а? Иноятуллодай одамнинг юзига оёқ қўйган экан, а? Бирга юриб биз ҳам билмаган эканмиз. Мана, ҳужжатнинг кучи қаерда!

Ҳамма нарса бирдан ойдинлашди!

Анвар бу гапларни эшитиб, Холидийнинг навбатдаги найранги бошланди, деб ўйлади.

Иноятулло номини эшитгач, анча сергакланди. «Ҳужжатлар домла Иноятуллонинг «иши» эканми? Унинг юзига ким оёқ қўйган?»

Аҳли илм бу одамни ўлимидан сўнг ҳам «домла Иноятулло» деб ҳурмат қиларди. Асли туркман бўлган бу олим ўттизинчи йилларда, йигит чоғида келиб қолган, дастлабки қамақама шамоли адолат истаб келган бу йигитни ҳам четлаб ўтмаган эди. Ўшанда бир йилдан сўнг афв этилиб, яна илмга қайтганди. Зуннуний мероси бўйича Анварнинг бобоси билан матбуотда анча тортишгани сабабли унинг қамалишига шу баҳсни асос қилиб кўрсатувчи гаплар ҳам мавжуд эди. Холидийнинг хитобларини эшитиб, Анвар ўша гумонни эслади. «Буванг ким бўлган, билиб қўй, жирилламай юрсанг ҳам бўлади» деган мақсадда атайин келган шекилли?» деб ўйлаб, баданига муз югурди.

— Иноятуллони билар эдим. Бизга дарс берарди. Папиросни тутатиб олиб, ўйчан ҳолда туриб гапирарди. Мен бунақа ўткир тарихчини кўрмаганман. Бунақаси бошқа туғилмайди.

Зуннуний мероси масаласида кўпчилик уни қоралади. Бир йил ўтириб чиқиши балки шундандир, Худо билади. Урушга бориб келганидан кейин яна қамаб, йўқ қилиб юборишларига тушунолмай юрган эдим. Тўрт йил урушда унга неча минг ўқ отишган экан, қаранг, мулла Анварбек, шу мингларча ўқдан биттаси ҳам тегмабди.

Лекин бир-икки бўҳтон ўқи тегибди. Шахтада кўмир қазиб юрганида фалокатдан ўлибди.

Ўлимидан сўнг уч ҳафта ўтиб номи афви умумийга ёзилиб турса… Бўҳтон ўқлари ёмон экан… Бу ўқларни ким отганини биларсиз? Билмайсизми? Менинг азиз дўстим Ҳикмат Ўролов. Ювошгина, мўмингина, беозоргина… Ҳамма уни яхши кўради. Иноятулло ҳам яхши кўрган. Аммо бир гап айтиб кетган экан. «Ҳикмат — балиқ, қўлда ушлаб туриш мумкин эмас». Зўр гап, а?

Анвар энди Холидийнинг муддаосини тушунгандай бўлди. Илмда ўзгариш кутилаётган дамда Холидийнинг кўп йиллик фаолияти пуч эканини айтиб, унга зарба бера олувчи ягона олим — Ҳикмат Ўролов эди. Тўғри, у табиатан анча эҳтиёткор эди, аммо айтиш мумкин бўлмаган гапларни унингдек усталик билан айта олувчи ҳам йўқ эди. Илмда ҳалоллик ва адолат бўлишини истаган ёшлар уни устоз сифатида қадрлар эдилар. Холидий яқинлашиб келаётган қора булутни сезган. Қичишадиган ерини аввалроқ қашиб қўядиган бу одамнинг Ҳикмат Ўроловни янчиш режасида эканини Анвар шу сўзларни эшитиб англади. Нафрати жўшиб, жони ҳиқилдоғига келгандай бўлиб, ўрнидан турди.

— Ҳа, мулла Анварбек, эшитмайдиларми? — деди Холидий, лабини ялаб.

— Ишимни тугатдим. Бир ерда зарур учрашувим бор эди, — деди Анвар.

— Ҳа, боринг. Зарур учрашувдан қолмаслик керак… Дарвоқе… мулла Анварбек, эшитганларингиз ўзаро гап-а?

Анвар «маъқул» ишорасини қилиб бош ирғади-да, хонадан чиқди.

«Ўзаро гап учун шу ерга овора бўлиб келиб ўтирарканми бу одам»деб ўйлади у.

 

***

 

Анвар фаввора ёнидан ўтаётиб, беихтиёр тўхтади. Ҳовуз юзаси анча кирланган, Худо фаросатдан қисган одамлар ташлаган сигарет қутилари, қоғоз парчалари, яна алланима балолар сув юзасида қалқиб турибди. Кирланган ҳовузнинг нақ ўртасида шиддат билан кўкка қараб отилаётган сув Анварнинг диққатини тортди. Бу фаввора ёнидан кўп марта ўтган, ҳовуз сатҳининг ифлослигини, сувнинг шиддат билан отилишини кўп кўрган, аммо бу манзара хаёлини бугунгидай тортмаган эди. Ўриндиқларга ҳали дарахтларнинг соялари етиб келмагани туфайли, бўш эди. Анвар офтобга орқасини қилиб фавворага тикилиб ўтирди.

Унинг назарида отилаётган сув қувурлар орқали куч билан пуркалмай, балки тоза сув ифлосланган ҳовуздан қочишга ҳаракат қилаётгандай эди. Тоза сув бир зумгина бўлсин бу ифлослик бағридан юлқиниб чиқади, бир зумгина бўлсин қуёш нурларида роҳатланади, аммо… начораки, бутунлай узилиб кета олмайди, яна шу ҳовузга қайтади. Сўнг… яна интилади, сўнг… яна қайтади… Бу орада кимдир музқаймоқни еб, қоғозни ғижимлаб шу ҳовузга ташлайди, кимдир сигаретини ўт олдириб гугурт чўпини чертади, кимдир тупуради… Яхшики, атроф гавжум, бўлмаса бошқа бемаъниликларни қилишдан ҳам тоймайдиганлар топилар. Балки қоронғида одам сийраклашгач, ундай иш ҳам бўлар…

Шу фикр хаёлига келиши билан кўз олдида Холидий гавдаланди. Назарида ўша бемаъни иш фақат шу Холидийнинг ёки шерикларининг қўлидан келадигандай туюлиб ижирғанди. Ҳовузга тупуриб ўтган одамни кўрганида Ҳикмат Ўроловнинг «устоз» ҳақидаги гапини эслади.

… Бир одам ҳар куни беш маҳал уйдан атайин чиқиб, маҳалла ҳовузига тупурар экан.

Маҳалла аҳли яхши гапирибди — бўлмабди, пўписа қилибди — фойда бермабди. Охири маслаҳат қилиб, пул тўплашибди-да, «зора Худо инсоф берса», деб уни Маккаи мукаррамага юборишибди. У одамнинг Маккага бориб биринчи қилган иши — Замзам булоғига тупурибди…

Ҳикмат Ўролов бир куни шу ривоятни айта туриб «Устозинг шунақа хилидан», деб қўйган эди.

Анвар хаёлини чалғитиш учун атрофга аланглади. Бу ҳам Ҳикмат Ўроловнинг ўгити.

Анварнинг арзимаган нарсадан ҳам асабийлашиб юришини билиб, «асабингиз бузилган дамда атрофга алангланг, хаёлингизни чалғитинг», деган эди. Анвар бир неча марта бу ўгитга амал қилмоқчи бўлди, аммо эплай олмади. Ҳозир ҳам шундай бўлди. Кўзи ўнг томондаги бинога тушиб, беихтиёр ўйлади: «Қачондир шу бино ертўласида маҳбуслар сақланган экан. Улар қандай қийноқларни кўрганлар — билмаймиз. Қанчалари қийноқларга чидолмай неча-неча ҳужжатларга имзо чекиб беришган экан? Биз ҳозир уларни айблаймиз, муҳокама қиламиз. Олдинлари одамлар бу бинога қўрқув билан қараганлар. Энди атрофида бемалол сайр қилиб юришибди. Шу бинонинг рўпарасидаги майдончада мазза қилиб музқаймоқ ялашади. Қизиқ… ҳозир ҳам ертўлада маҳбуслар бормикин? Пахта иши билан қўлга олинганлар балки шу ердадир? Балки уларни ҳам қийнашаётгандир? Балки кимдир қийноққа чидолмай кимнидир сотаётгандир. Айни шу дамда сотаётгандир… Орадан яна эллик йил ўтгач, яна кимдир ҳужжатларни титиб, уларнинг қилмишини муҳокама этар, айблар. Ҳозир эса… имзолар чекиляпти, шу имзоларга қараб ҳукмлар ўқиляпти… Эллик йил аввал Фалонов билан Пистончиян бу бинода гердайиб иш юритишган. Ажабки, ҳозир Пистонов билан Фалончиян шундай. Бу нима? Тақдир ҳазилими ё қонуними? Яна эллик йил кейин бу бинода ким гердайиб юради?..»

Анвар бу бинодан кўзини олиб, фавворага тикилди. «Нариги бинода «устоз» ўтирибди.

Нималарни хаёл қилиб, қайси тирноқ остидаги қандай кирларни излаяпти экан? Ҳикмат домлага бориб айтайинми? Нима дейман? «Сизга қарши бир иш қилмоқчи» дейманми?

Буни эшитиб, домла одатича кулиб қўяр. «Устозингизнинг касби шу», дейиш билан чекланар. Ичини ит таталаса ҳам сездирмас. Мен гап ташувчи бир нодон бола каби изимга қайтарман…»

Анвар ҳужжатхонадан чиқаётганидаёқ Ҳикмат Ўроловникига боришни мўлжал қилган эди.

Бир оз юриб, ўйлангач, Холидийнинг мақсадини аниқ билмай туриб боришни маъқул кўрмади. Фавворага яна бир муддат тикилиб ўтиргач, офтобда қизиб, ўрнидан турди-да, уйга қараб кетди. Маҳаллага етганида «Элчиннинг хотини чиққандир, хабар олай, яна оқибатинг йўқ, деб минғирлаб юрмасин», деб ўнгдаги тор кўчага бурилди.

Дарвоза эшиги очиқ бўлгани учун қўнғироқни чалмай, ичкарига кирди-да «Элчин!» деб чақирди. Элчин дарахт соясига буклама каравотни қўйиб, ухлаб ётган эди.

Анварнинг овозини эшитиб, эринибгина бошини кўтарди.

— Сен ҳам ўрис генералларига ўхшаб жонингнинг ҳузурини биласан, — деди Анвар каравот қиррасига ўтириб. — Арман радиосидан «кундузи ким ухлаши мумкин?» деб сўрашганда «Бойнинг куёви» деб жавоб берган экан.

Элчин унинг ҳазилига жилмайиб ҳам қўймади. Аслида Анвар ҳам ҳазиллашадиган кайфиятда эмасди. «Ошнамнинг дарди меникидан оғирроқ», деган фикрда ўзича Элчиннинг кўнглини кўтармоқчи эди.

— Ҳа, — деди Анвар унинг тумтайиб ётганини кўриб, — қани, бир ўнг томонинг билан тур-чи. Сени одам деб кўргани келдим.

— Келганинг яхши бўлди, уйингга бормоқчи эдим, — деди Элчин ётган ерида.

— Нечук? Биз ғарибларни…

— Бачканалашма. Масала жиддий, — деди Элчин қаддини кўтариб. — Сен анави гапни бировга айтибмидинг?

— Қайси гапни?

— Асадбекнинг гумонини.

— Уними? — Анвар чучмалроқ тарзда жавоб бермоқчи эди, аммо гапни айлантириб, алдагиси келмади. — Айтувдим… бир таниш прокурорга…

— Унингни аралаштирма, девдим-ку?

— Аралаштирганим йўқ. Шу масаладан огоҳ бўлиб туринг, Асадбек туҳмат қилиб қолса, лаққа тушманг, дедим. Биров суриштирдими?

— Прокуратурага чақиртиришди.

— Ким?

— Шарипов дегани.

— Зоҳидми? Нима деди?

— «Қайнотангиз нима учун сиздан гумонсиради?» деб сўради.

— Нима дединг?

— Нима сабабдан гумонсираганини билмайман. Билиб қолсам, Анвар деган лақма ошнам бор, ўшанга айтаман, сизга оқизмай-томизмай етказади. Кейинги пайтда шунақароқ бўлиб қолган, дедим.

Бу гапдан Анвар ранжиди. «Шуни одам деб йўқлаб келдимми?» деб афсусланди. Ҳозир унинг пичингига жавоб қайтарса гап талашиб қолишлари мумкинлигини билиб, индамади.

Бошини хам қилиб ўтирди. Элчин бу ҳолатни пушаймонликдан деб тушуниб, жаҳл отидан тушди. Бир нафаслик сукут кераксиз гаплар сели йўлига тўғон бўлди.

— Зайнаб чиқмадими? — деб сўради Анвар бошини кўтармай.

— Уч-тўрт кундан кейин, дейишяпти.

— Тезроқ чиқса сен ҳам тинчирдинг, уйинг ҳам ҳувилламас эди. Хотиним онасиникига кетса, уй мени ютворай дейди. Бир кунга зўрға чидайман. Тағин ҳам сен темирдан экансан.

— Сен ҳам тинчирдинг, дейсанми?.. Қайдам… Мен гўрда ҳам тинчимасам керак.

Жиннихонадалигингда дунёнинг формуласини топганингни айтув-динг, эсингдами?

— У эсдан чиқадиган формула эмас.

— Мен ҳам бекорчиликда ёти-иб, бошқачароқ формула кашф этдим, — Элчин шундай деб кўкрак чўнтагидан шапалоқдай газета парчасини олиб узатди.

Анвар газета ҳошиясидаги Элчин «формула» деб атаган ёзувни ўқиди:

— «Дунё = қаллоблик + фирибгарлик + муттаҳамлик + ҳасад + иғво + порахўрлик + зўрлик + каззоблик + фаҳш = (ўлим)». Формулангга унча тушунмадим?

Элчин газета парчасини унинг қўлидан олиб, икки буклади-да, яна чўнтагига солди.

— Тушуниш учун ўқиш керак. Бунинг мактабида мен ўқиб келганман.

— Шунақа доно бўлиб кетдингми? — деди Анвар кесатиб.

— Энди билдингми? Ўн йил академияда ўқидим. Сен битта қаллоб билан олишиб минғирлаб юрибсан. Мен кўрган қаллоблар олдида сеники фариштанинг ўзи-ку?

— Ол-а! Сен шу фаришта билан ўн йил эмас, ўн кунгина бирга бўлсанг билардинг.

— Мен билган нарсаларни билишинг учун сен яна юз йил яшашинг керак. Мен кашф этган формула — ҳақиқат! Бунинг чораси эса ёлғиз ўлим. Қаллобни ўлдирасан — фирибгар сенга рўпара бўлади. Фирибгарни ўлдирсанг, фаҳшга дуч келасан. Буларни ўлдириб қутулдим, деб турганингда қаллобнинг фарзанди улғайиб турибди-да. Қаёққа қочасан?

Бирдан-бир паноҳинг — ўлим!

— Сен менга тақлид қиляпсанми?

— Сенга аҳмоқ одам тақлид қилади.

— Унда ўлимни истаб қолдингми?

— Ўлгим ҳам йўқ… Хоҳлаймизми, хоҳламаймизми қачондир ўламиз. Унгача муттаҳамларнинг оёқлари остида хор бўлиб яшаш алам қилади. Дунёни осонликча уларга ташлаб кетиш ундан ҳам ёмонроқ.

— Кўнглим хижил бўлиб турувди, юракни баттар сиқдинг.

— Ана шунақа, ҳақиқат чатоқ нарса. Ҳатто адолатпарвар олимларнинг ҳам юрагини сиқиб юборади.

— Бас қил, бўлмаса ҳозир ёрилиб кетаман, — деди Анвар овозини бир оз баландлатиб. —

Мен бу ерга бир иш билан келдим. Қайнотангга учрашишим керак.

— Нечук, қайнотамга ишинг тушиб қолибди? Бунақа одамлардан ҳазар қилар эдинг-ку?

Формуламнинг яна бир исботи бу: дунё шунақаки, ҳазар қилган одамларинг қаршисида тиз чўкасан.

— Формулангни қўя тур. Қайнотанг битказиб берадиган ишим битмай қўя қолсин. Бир марта жиннихонадан чиқариб бергани бутун умримга татийди. Эсингдан чиқдими, отаси масаласида илтимос қилувди. Архивни кавлаштирдим, энди натижасини айтишим керак.

— Ўзи нимаю отаси нима бўларди?

Бу гапни эшитиб, Анвар кулимсираб, қўлини унинг елкасига қўйди:

— Ў, куёв бола, сал пастроқ тушинг. Эртага «Элчинбой фалончининг невара куёви» дейишса керилиб юрарсиз. Катта қайнотангизга аталган имтиёзлардан фойдаланиб машиналар, уйлар оларсиз…

— Аравани қуруқ олиб қочиш бўйича жаҳон чемпионати бўлар экан, бормайсанми? — деди Элчин, энсаси қотиб.

— Ҳазиллашаётганим йўқ. Жиддий айтяпман. Зўр одам экан. Эшит…

Анвар ҳужжатларда ўқиганларини бир бошдан баён этди. Элчин унинг гапларини бўлмай эшитди. Ўрнидан туриб, сигарет тутатди.

— Хўш, энди нима дейсан? — деди Анвар ғолиб одамнинг овозида.

Элчин дарров жавоб бермади. Бир оз ўйланиб тургач, буклама каравотнинг қиррасига ўтирди.

— Нима дердим, кесакдан олов чиқибдими? Бунақа қаҳрамонлар сон мингта. Сезиб турибман, сен ҳужжатларни ўрганиб, ўзингча бир нарсани кашф этгансан. Ҳозир шуни пеш қилиб, мен билан баҳслашасан.

— Сезгингдан ўргулдим, сенинг. Қани, айт, нимани сездинг? — Анвар шундай деб қоғозларини тартибга келтирди.

— Сезганим шуки, отаси қамалмаса, Асадбек бунақа бўлмас эди, яхши одам бўларди, демоқчисан.

— Тўғри.

— Унда айт: бошқа минг-минг қамалганларнинг болалари-чи? Улар ҳам Асадбекка ўхшашадими?

— Ҳамманинг шароити бир хилми? Мен қайнотангнинг ёнини олмоқчи эмасман. Аммо жамиятнинг, муҳитнинг айбини ҳам четлаб ўтиб бўлмайди. Дунёда ҳамма нарса бирбирига боғлиқ. Қизиқ нарса, эшитгин-а: уруш бўлмасайди, Асадбекнинг отаси жангга бормас эди. Асирга тушмасайди, Югославия партизанлари сафида юрмас эди, шундай экан, демак, қамалмас ҳам эди, қамалмагач, боласини яхши тарбия қилар эди.

Асадбек яхши одам бўлса, демак, Ноила ўлдирилмасди, сен қамалмасдинг, Жамшид тирик қоларди. Ва ниҳоят…

— Ва ниҳоят, — деди Элчин, дўстининг сўзини бўлиб, — сен архивда ҳужжат титиб келиб, менинг бошимни қотирмасдинг.

— Майнавозчилик қилмай тур. Яна бир нарса…

— Яна бир нарса шуки, — деди Элчин гапни бўлиб, — аданг ойингга уйланмаганларида сен туғилмас эдинг, мен ҳам мағзава гаплардан қутулар эдим.

— Ҳали гапимиз мағзава бўлдими? — деди Анвар ранжиб.

— Мағзава бўлмай нима? Унақа бўлмасайди, бунақа бўлмасайди… Бу Асадбек бўлмаса, бошқаси чиқарди. Униси бўлмаса буниси ўлдирарди. Жамшид Асадбекка хизмат қилмаса, ана, Ҳосилбойваччага, ҳатто Манасянга хизмат қилаверарди. Пешонага ёзилганидан кейин кимга хизмат қилса ҳам барибир шунақа ўлим топарди. Юзта-юзта қиламизми, отасанми?

— Йўқ, менга қайнотангни топиб бер.

Элчин ичкари кириб, телефон қилиб чиқди:

— Шу ерда ўтириб тур. Ҳозир келиб, иззатингни жойига қўйиб олиб кетишади.

 

***

 

Элчин қўнғироқ қилганида Асадбек уйида хотини билан гаплашиб ўтирган эди. Бугун эрталабдан эти увишиб, юраги сиқилиб тургани учун кўчага ҳам чиқмади. Аъёнлари келишган эди, уларга ҳам жавоб бериб юборди. Ёлғиз қолишни истади. Хотинига аччиқ мастава буюрди. Овқат пишгач, иштаҳаси бўғилди, бир-икки қошиқ ичган бўлиб, косани сурди. Кейинги пайтда елкасидан бир нима босиб, суяклари зирқирайдиган, нафаси қайтиб, юраги сиқиладиган бўлиб қолган эди. Шунақа пайтда одам зотини кўргиси келмай қоларди.

Бу ҳол бир-икки қайтарилгач, хотинига айтди.

— Вой адаси, дарров ўқитиб ташлаш керак, — деди Манзура.

Асадбек бунақа нарсаларга ишонмас эди, қўл силтаб қўя қолди. Лекин Манзура айтганини қилди: эрининг кўйлаги, рўмолчаси, қант, чой, майиз олиб бориб домлага дам солдириб келди. Шу амалнинг таъсирими ё бошқа сабабми, кейинги бир ой анча енгил эди, нечундир бугун эрталабдан оғир бўлиб турди.

— Адаси, дони қолса ҳам, сувини ичинг, — деди Манзура, ялиниш оҳангида.

Асадбек хотинининг кўнгли учун яна бир қошиқ ичди-да:

— Зўрлама, — деди. — Кўнглим ғаш. Иштаҳам йўқ.

Манзура косани олиб хонтахта четига қўйди-да, бошини эгиб индамай ўтирди.

Эрталабдан бери Асадбекнинг назарида уй ҳувиллаб, эгасиз бўлиб қолгандай туюлаётган эди. Ҳозир хотинининг мунғайиб ўтиришига қараб фақат уй эмас, вужуди ҳам эгасиз эканини, руҳи ҳам ҳувиллаб қолганини ҳис қилди. Ажаб… ахир кеча ҳам, бир ой олдин, ярим йил олдин ҳам аҳвол шу эди. Кунлик ишлар, ташвишлар қуёш ботиши билан чекингач, эр-хотин ёлғиз қолишарди. Аммо нечундир Асадбек ёлғизликнинг тирноқлари темирдан эканини, забтига олганда бу қадар аёвсиз бўлишини сезмаган эди.

«Тағин ҳам Манзурага қойил қолишим керак. Зайнаб узатилганидан бери уйда бир ўзи…

Кун бўйи қайтишимни кутади. Аввалгидай жойнамоз устида ўтириб, қўрқиб кутмаса ҳам, хавотирланади. Мен ҳақимдаги миш-мишларни эшитади. Эшитади-ю… бу лақма шу гапларнинг кўпига ишонади-я?.. Ҳе, ношуд… Кечқурун эса мен келаман… жаҳлим чиқса кўпиртириб сўкиб қоламан. Шунда ҳам чидайди…».

Асадбек хаёлидан шу гапларни ўтказиб, ажабланди. «Менга нима бўляпти? Бунақа гапларни ўйламасдим. Қизиқ…».

Ўзи гапирмаса хотинидан садо чиқмаслиги Асадбекка аён. Шу сабабли нимадир деб, у ўлакса сукунатни ҳайдаши лозим эди. Бугун бош табиб Зайнабнинг аҳволини баён этган бўлса-да, хотинидан сўради:

— Қизинг бугун-ерта чиқиб қоладими?

Манзура эрига қаради, кейин гуноҳкор одамдай кўзини олиб қочди:

— Эртага чиқарамиз, дейишувди, бугун яна мазаси қочибди. Ўзим ҳам қўрқиб кетдим.

— Нима бўлди?

— Аъзои баданида бирдан титроқ туриб ўзини билмай қолди. Ҳартугул, уколдан кейин тинчиб, ухлади.

— Касалхонадан чиқа қолгани маъқул. Касалларни кўравериб, дарди баттар ошади. Уйига қайтса, енгиллашади. Дўхтирлар келиб, қараб туришади.

— Уйга келгани маъқулку-я… — Манзура шундай деб, ҳадиксираганича эрига бир қараб олди.

— Гапингни ямлама, — деди Асадбек, нохуш бир янгилик айтилажагини сезиб.

— Энди… қандай яшаб кетаркин, дейман-да…

— Бу нима деганинг? Олдин қандай яшаган бўлса, бундан кейин ҳам ўшандай яшайверади.

— Эрига ғалати гапларни айтворди-да…

— Қачон?

— Осган куни… Куёвингиз келувди-ку?..

— Нима деди?

Манзура эшитганларини бир оз юмшатиб айтишга ҳаракат қилди. То сўнгги сўз тилидан учгунга қадар азобланди. Юраги тузоқдаги қуш каби потирлади. Агар уни биров бўғса ёинки бўғизласа, бунчалик азобланмаган бўлармиди… Бунақа аҳволда аёл кишининг суянадиган тоғи — йиғи бўлади. Аммо Манзура йиғлашга эридан қўрқди. Гапира туриб дам-бадам эрига хавотир билан мўлтиллаб қараб қўйди. Гапириб бўлгач, қочиб чиқиб кетгиси келди. Наиложки, бундай қилолмади. Энди эрининг сўзини, ҳукмини тинглашга мажбур эди.

(давоми бор)

Тоҳир МАЛИК

 




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus



В Подмосковье сотрудники Росгвардии спасли пожилого мужчину, который оказался один дома и плохо себя почувствовал

Яндекс, А.С. Пушкин, Святой Ленин ведут следствие. Настоящая сенсация! 225 лет А.С. Пушкину.

За один день работники Уссурийского ЛРЗ и их дети выполнили сменно-суточное задание по ремонту 129 паровозиков

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: С начала года более 4,7 тысячи жителей Московского региона оформили страховую пенсию в автоматическом режиме на портале госуслуг


Скидки на звуковые щетки и зубную пасту для детей от компании "Ревилайн" до 6 июня 2024 года

Антисанитария в службах доставки: токсиколог Кутушов рассказал, почему опасно заказывать еду

CЛД «Печора» филиала «Северный» ООО «ЛокоТех-Сервис» получило сертификацию для технического обслуживания локомотивов серии 2ТЭ25КМ в объёме ТО-2.

Россияне решили этим летом меньше отдыхать на курортах


Walmart adds employee bonus for hourly US workers

A Deep Dive into Realistic Doll Manufacturers

Watch awkward moment baffled French Open teen is ‘teleported’ into Eurosport studio for live TV interview

Andy Murray cracks brutal joke as Brit star’s Wimbledon preparations are disrupted by bizarre injury 


«Грузовичкоф» выступил в Санкт-Петербургской торгово-промышленной палате с предложениями для развития отрасли

Военные следователи провели рейд по бывшим мигрантам в Керчи

В Орловской области 13-летний мотоциклист сбил женщину

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Московском регионе более 62 тысяч семей распорядились материнским капиталом через банки


Concord is skipping free-to-play and pulling a Helldivers 2 instead: $40 for the full game with all 16 heroes at launch

Мафия-НН: Все в сборе, правила с тревогой выслушаны, роли прочитаны, и сразу же в бой!

How to watch the 2024 PC Gaming Show: our 10th annual summer showcase

Показ геймплея тактики SteamWorld Heist II



Юлия Пересильд, московский Театр на Таганке, ММОМА – участники 3-его фестиваля «Территория. Красноярск» раскрывают грани современного искусства

«Солнечная Азбука» в особом семейном центре «Семь-Я»

Яндекс, А.С. Пушкин, Святой Ленин ведут следствие. Настоящая сенсация! 225 лет А.С. Пушкину.

В Москве прошла Премия-практикум «Харизма Года»




За один день работники Уссурийского ЛРЗ и их дети выполнили сменно-суточное задание по ремонту 129 паровозиков

«Ломом по голове»: москвичка зверски расправилась с родным отцом

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Московском регионе более 62 тысяч семей распорядились материнским капиталом через банки

Белый дом заявил, что США готовы обсуждать ДСНВ с Россией


Песков счел текущую ситуацию хуже Карибского кризиса: все трещит по швам

Выставка ботанического искусства открылась в технопарке Физтех-лицея имени Капицы

Воробьев: в Подмосковье инвесторы строят предприятия в среднем за 12-18 месяцев

«Восточный экспресс» во Дворце на Яузе. Relax FM рекомендует!


Джокович снялся с Открытого чемпионата Франции по теннису

Экс-теннисист Ольховский: Рублев не успел набрать форму на "Ролан Гаррос"

«Янника Синнера очень рано сравнивать с Роджером Федерером» // Тренер мужской сборной России по теннису Игорь Куницын — о главных событиях Roland Garros

Российский теннисист Медведев снялся с турнира в Хертогенбосе


«Восточный экспресс» во Дворце на Яузе. Relax FM рекомендует!

На выставке «Россия» прошло массовое прочтение отрывков из поэмы «Руслан и Людмила»

На экономическом форуме в Петербурге обсудили развитие инфраструктуры

На природных территориях Москвы расцветет множество краснокнижных растений


Музыкальные новости

Фестиваль классического балета «Стерх»: Зрители остались в восторге от балета Арама Хачатуряна «Спартак»

Композитор АНИКА ДАЛИНСКИ выпускает двенадцатый альбом в двух жанрах - Поп и Шансон

В Академическом открылась Школа джазовой импровизации Игоря Бутмана

Аншлаг в честь Окуджавы



Юлия Пересильд, московский Театр на Таганке, ММОМА – участники 3-его фестиваля «Территория. Красноярск» раскрывают грани современного искусства

В Москве прошла Премия-практикум «Харизма Года»

Яндекс, А.С. Пушкин, Святой Ленин ведут следствие. Настоящая сенсация! 225 лет А.С. Пушкину.

«Солнечная Азбука» в особом семейном центре «Семь-Я»


ЦСКА забрал кубок из Казани // Армейцы вернули себе титул чемпиона Единой лиги ВТБ

Юлия Пересильд, московский Театр на Таганке, ММОМА – участники 3-его фестиваля «Территория. Красноярск» раскрывают грани современного искусства

Уникальный интерактивный проект Ставропольской психиатрической больницы на выставке-форуме «Россия»

В Подмосковье сотрудники Росгвардии спасли пожилого мужчину, который оказался один дома и плохо себя почувствовал


Расписание движения поездов на МЦД-2 изменится 10 и 11 июня

Сотрудники Росгвардии пришли на помощь попавшей в ДТП несовершеннолетней девочке в Йошкар-Оле

СберСтрахование и Kaiyi Россия заключили соглашение о стратегическом сотрудничестве для разработки совместных страховых программ

Названа дата запуска в эксплуатацию платной трассы М-11 Москва – Петербург


Профессор Кошкин: Запад в шоке от военных кораблей России в Карибском море

Путин: Москва оставляет за собой право поставок вооружения партнерам

Песков счёл ошибкой думать, что в отношениях Москвы и Анкары наметились проблемы

Путин: РФ готова к переговорам только на условиях, которые уже обсуждались ранее





В Швейцарии завершился чемпионат Европы по спортивной и фитнес-аэробике

Уникальный интерактивный проект Ставропольской психиатрической больницы на выставке-форуме «Россия»

Клинический фармаколог «Евроонко» Дарья Камышова выступила на форуме, посвященном антибиотикорезистентности в стационаре

Трихолог, ведущий специалист многофункциональный клиники KindCare в Дубае Кристина Евдошенко: что такое андрогенная алопеция и как ее лечить


AFP: Байден объявил о выделении Киеву помощи на 225 млн долларов


Псковичка стала призером соревнований по прыжкам в высоту в Москве

Поражения Шубенкова и Савлукова, осечка Кнороз и двойной триумф Макаренко: чем запомнился «Мемориал Знаменских»

Академия Плющенко требует почти два миллиона со сбежавшей от них юной спортсменки

«Столото» подписал соглашение в развитие стратегической поддержки комплекса ГТО и многоборья ГТО




Собянин: Московский городской транспорт на 100 процентов отечественный

Собянин: Москва — мировой лидер по динамике развития транспортной инфраструктуры

В Зеленограде появится производство альбумина и иммуноглобулина — Собянин

Собянин: Завод по производству препаратов из плазмы крови человека появится в РФ


Акция «Чистый лес» состоялась в округе Шатура

На природных территориях Москвы расцветет множество краснокнижных растений

Красноярский музыкальный театр представил проект театральной экосистемы будущего

Сервис email-маркетинга DashaMail интегрировал в свою экосистему конструктор виджетов LeadPlan


Почему Ахмат и Рамзан Кадыровы перешли на сторону России во время второй чеченской войны. Рассказываю

Песков счел текущую ситуацию хуже Карибского кризиса: все трещит по швам

Названа главная легочная болезнь, угрожающая миллионам жителей России

На природных территориях Москвы расцветет множество краснокнижных растений


Архангельск стал базовой площадкой для проведения окружного спортивного форума

Торговые настольные электронные весы CAS PR-15P

Терминал сбора данных (ТСД) промышленного класса SAOTRON RT42G

Минфин Архангельской области оценил муниципалитеты по уровню качества организации и осуществления бюджетного процесса


Глава Росавиации: возобновление работы закрытых с начала СВО аэропортов пока не ожидается

Глава Росавиации рассказал о перспективах открытия аэропорта Краснодара

Литературно-краеведческий коллаж «Мир добрых сказок и стихотворений – все это Пушкин, наш великий гений!»

В районе Симферополя появится крупный жилой микрорайон - ЖК "Республика"


Песков счел текущую ситуацию хуже Карибского кризиса: все трещит по швам

Кардиолог Васильев рассказал, что орехи и рыба помогут пожилым людям защитить сердце

Выставка ботанического искусства открылась в технопарке Физтех-лицея имени Капицы

Белый дом заявил, что США готовы обсуждать ДСНВ с Россией












Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Анна Курникова

Не выиграла ни одного турнира, дала имя покерной комбинации и стала домохозяйкой: как живет Анна Курникова






На выставке «Россия» прошло массовое прочтение отрывков из поэмы «Руслан и Людмила»

«Бюджет Москвы всегда был и будет социально ориентирован»

Выставка ботанического искусства открылась в технопарке Физтех-лицея имени Капицы

Песков счел текущую ситуацию хуже Карибского кризиса: все трещит по швам