Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июнь
2019

ШАЙТАНАТ… (84-қисм)

0

 

 

* * *

 

Саид Қодиров ишини якунига етказгач, қўлидаги қаламни стол устига ташлаб, керишди.

Сўнг кўзларини уқалаб олиб, Зоҳидга қаради:

— Узр, каттанинг топшириғи. Бетоқат бўлиб кутиб ўтирибди. Юқорига чиқиши керак экан.

Ишларингиз қалай?

— Ёмон эмас.

— Яхши ҳам эмас. Шариф Намозов деган одамни танийсизми?

— Ҳа. Винзавод директори. Прокуратурага ўтганимда биринчи бўлиб шунинг иши билан шуғулланганман.

— «Иш»ни охирига етказганмидингиз?

— Йўқ.

— Нима учун?

— Винзавод директори туҳмат қилганини бўйнига олган экан. Лекин… «Иш»ни мен ёпмаганман. Нега сўраяпсиз?

— Шарипов билан Москва шуғулланяпти. Винзаводдан жуда кўп миқдордаги маҳсулот Красноярскка юборилган. Ҳужжатлар қалбаки экан. Москвадан тергов гуруҳи келган.

Бошлиғи нақ Азроилнинг урғочисими, дейман. Балки сизни ҳозир кутиб ўтиргандир. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг. У билан ўчакишманг. Эски одатингизни қилиб ҳақиқат талашманг. Москвадан келадиганларга ҳақиқат керак, деб янглишманг. Уларда ҳам нафс бор.

— Тушунмадим? Нима, унга пора беришим керакми?

— Мен унақа деганим йўқ. Сафсата сотманг, уларга ҳақиқат керакмас, деб огоҳлантирмоқчиман, халос. Ошиқча гапириб юбормасангиз бас. Уюшган жиноятчилик ҳақида умуман гап очманг. Сиз бу ҳақда ҳеч нима билмайсиз.

— Шуни айтгани чақиртирдингизми? — деди Зоҳид норози оҳангда.

— Ҳа. Яна қайтараман: эҳтиёт бўлинг. Ҳозирги ишларимизнинг исини чиқарманг.

Саид Қодиров шундай деб қоғозларини йиғиштира бошлади.

— Кетаверайми? — деди Зоҳид.

— Ҳа. Айтмоқчи, Шарипов ҳибсда, буни ҳам билиб қўйинг.

Зоҳид ташқарига чиқиб, совуқдан жунжикди. Саид Қодировнинг махсус чақириб огоҳлантириши унга ортиқчадай туюлди. «Бунча ваҳима қилади. Мен қорадори бўйича «Иш» очдим. Ҳаммаси қонуний бўлди. Уни бошқалар чиқаришди. Винзавод ҳужжатларида қалбакилик бўлса, менинг нима алоқам бор?»

Ишхонасига боргунига қадар шу фикрда бўлди. Фақат хонасига яқинлашганида эшик оғзида икки нотаниш йигитни кўриб огоҳлантиришнинг бежиз эмаслигини англади.

Эшик очмоқчи бўлганида йигитлардан бири йўлини тўсди-да:

— Кимсиз? — деди дағал оҳангда.

Зоҳид ўзини таништириб, гувоҳномасини кўрсатгач, унинг ўзи эшикни очди. Зоҳид ўзининг ўрнида ўтирган аёлни кўриб «Масковдан келган Азроилнинг урғочиси шуми?» деб ўйлади. Зоҳид ичкари кириб, орқасидан эшик ёпилгач, малласоч ўрнидан турди.

— Арина Бергер, СССР прокуратурасиданман, — деди-да, стол устидаги қутидан сигарет олиб, лабига қистирди.

— Шарипов, — деди Зоҳид, ўзини таништириш мақсадида.

— Шариповлигингизни биламиз, ўтиринг, — деди Бергер сигарет тутатиб. Сўнг столга омонат ўтирди-да, унга тикилди.

— Иш пайтида қаерларда юрганингизни раҳбарлар билишмайдими?

— Иш пайтида иш билан шуғулланамиз, — деди Зоҳид унинг қилиғидан ғаши келиб.

— Қаерда эдингиз?

— Шаҳар турмасида.

— Сиз Шариповсиз… Шариф Намозов кимингиз бўлади? Шариф… Шарипов…

— Ўзбекларда бундай исм кўп учрайди. Русларнинг Иванига ўхшайди.

— Шунақа денг? Русларга ўхшаса яхши… Демак, Шариф Намозов кимингиз бўлади?

— Ҳеч кимим, бегона одам.

— Ҳали «Уни танимайман» ҳам дерсиз?

— Танийман.

— Қизиқ… дарров танишингиз қизиқ?

— Прокуратурадаги биринчи ишим. Ҳали бир йил ҳам бўлгани йўқ. Хотирам ҳам яхши, нолимайман.

— Хотирангиз яхшими? Бу жуда гўзал! Ҳозир синаб кўрамиз. Мушук-сичқон ўйнаймизми ё тўғрисини айта қоласизми?

— Ниманинг тўғрисини?

— Тушунмаяпсизми? Яхши, лўнда қилиб айтайми? Гап шу бўлмаса: қамоқдан чиқариб юборганингиз учун Шариф Намозов сизга қанча ҳақ тўлади?

Бундай аҳмоқона саволнинг бу қадар безбетларча берилишини Зоҳид кутмаган эди.

Савол ханжар бўлиб юрагига санчилиб, бир бураб олингандай бўлди.

— Бунақа саволни… ҳазиллашиб ҳам бериб бўлмайди, — деди у ғазабини ичига ютиб.

— Мен ҳазиллашаётганим йўқ, — деди Бер- гер. — Сиз билан ҳазиллашай деб икки қитъани босиб келганим ҳам йўқ. Мени ҳақиқат, фақатгина ҳақиқат қизиқтиради. Хотирингиз жам бўлсинки, мен унинг тагига етаман. Хўш, яна ўша саволга қайтамиз?

— Намозов ишини мен бошлаганман. Лекин уни қамоқдан мен чиқармаганман.

— Биламан. Бу Келдиевнинг иши. У билан гапимиз бошқача бўлади. Мен сиз — ўзбекларни яхши биламан. Бирингиз иккинчингизга ошириб турасиз. «Иш»ни сиз очгансиз, агар розилик бермасангиз Келдиев ёпа олмас эди. Хўш, нима учун рози бўлдингиз?

Розилигингизнинг нархи қанча?

— Сиз мен билан бу тарзда гаплашманг, ҳаққингиз йўқ! — деди Зоҳид, бу сафар ғазабини яшира олмай.

— Нимага ҳаққим бору нимага йўқ, сендан яхшироқ биламан, — деди Бергер оёққа қалқиб. — Сен покмисан? Пок бўлсанг нима учун индамай турдинг? Нима учун юқорига ёзмадинг? Ҳаққинг бор эди-ку?

— Бу менинг хатоим бўлиши мумкин.

— Ҳар бир хатонинг ўзига яраша ҳақи бўлади.

— Мен шу пайтгача бировдан пора олмаганман, бундан кейин ҳам олмайман.

— Бунақа кулгили чўпчакларни болалар боқчасига бориб айтиш керак. Мен бола эмасман, СССР Прокуратурасиданман! Бу «Иш», азизим, сен ўйлаганчалик ҳазил иш эмас. Билиб қўйганинг яхши: «Ўзбек иши»нинг иккинчи саҳифаси очиляпти. Ҳали кўп одам боради борадиган жойига. Ўртоқ Гдлян айтган: сенлар билан одам тилида гаплашиб бўлмайди. Сенлар одам тилини билмайсанлар. Гап шу: Намозов тан олди. Сенга эллик минг берган экан. Эртага эрталаб мана бу ерга, — Бергер стол устини шапатилаб қўйди, — йигирма беш мингни қўясан. Келишдикми?

«Бу Азроилнинг урғочиси нималар деб валдираяпти? Пора сўраяптими ё синамоқчими?

Шарипов бермаган нарсасини «Бердим» деган бўлса-чи? Қийноққа олган бўлса, айтиб юбориши ҳеч гапмас. Хўш, айтса нима? Бир аҳмоқнинг гапи ҳақиқат эмас-ку?»

— Келишдикми? — деди яна Бергер унинг ўйга берилганини кўриб.

— Йўқ, келишмадик, — деди Зоҳид қатъий овозда. — Мен ундан сариқ чақа ҳам олмаганман.

— Мен аёл бўлсам ҳам сен билан эркакчасига гаплашяпман. Сен эса хотинга ўхшаб чайналяпсан. Эркакмисан ўзинг? — Бергер қўлидаги сигаретни пастга ташлаб, этигининг учи билан эзди. — Яхши. Эрталабгача ўйла. Мен сенга шанс бераман: камерада эмас, уйингда ўйлайсан.

— Ўйлашнинг ҳожати йўқ: ундан ҳеч нарса олмаганман.

— Ғирт аҳмоқ экансан! Сен мен берган шансдан фойдаланишни истамадингми? — Бергер саволига жавоб кутмай, даҳлиздаги йигитлардан бирини чақирди: — Влад!

Кираверишда Зоҳидни тўсган қорувли йигит ҳаялламади. Эшикни очиб, ичкарига бир қадам қўйди.

— Олиб чиқиб, камерага тиқ буни. Хом калласини пишитиб олсин. Бир тишлам нон, бир хўплам сув ҳам берилмасин.

Зоҳид ишнинг бунақасига айланишини кутмаган эди. Шу сабабли гангиб қолди. Сўнг ўрнидан сапчиб турди-да:

— Ҳаққингиз йўқ! — деди, овозини бир парда кўтариб.

— Ҳаққим бор, — деди Бергер кибр билан.

— Прокурор рухсатномасини кўрсатинг, — деб талаб қилди Зоҳид.

— Рухсатномами? — деди Бергер, сўнг икки бармоғи орасига бош бармоғини қистириб Зоҳиднинг бурнига тақади. — Мана сенга рухсатнома! Мен СССР прокуратурасиданман, шунинг ўзи сенга кифоя эмасми? Влад, олиб чиқ.

Зоҳид қаршилик қилиш бефойда эканини билиб, Владнинг олдига тушди.

 

***

 

Асадбек туш кўрди.

Қабристон… Руҳи шодлар ва қабр азобини чекаётганлар диёри. Бу дўнгликлар одамларнинг жасадлари билан бирга қанча сир-синоатларни яширган экан? Бойлик йўлида ҳеч нарсадан қайтмаган ҳам, бир бурда нонга муҳтож бўлганлар ҳам шунда.

Унисининг ҳам, бунисининг ҳам бошида гувала…

Ўркач-ўркач ҳисобсиз дўнглик — ҳисобсиз қабр, ҳисобсиз тақдир, ҳисобсиз ажр…

Айрим қабрлар устида ажиб нур жилва қилади. Асадбекнинг кўзлари бу нурдан қамашади. Нур

оппоқ қушларга айланиб, чарх ура бошлайди. Асадбек онасининг қабрини излайди. Икки қабр… Ёнма-ён… Қора мармартош қўйилган. Бири онасиники, кичикроғи

Самандарники… Ажаб манзара: бу қабрлар устида оппоқ қушлар чарх урмайди.

Аксинча, олов тиллари кўринади. Кимнингдир оҳ ургани эшитилади. Асадбек бу овоз эгасини танийди: онаси! Самандарнинг ўлимидан сўнг уйқусиз тунларда шундай оҳ чекарди.

«Ётган ерларида ҳам оҳ уряптиларми?» Асадбек ажабланиб қабр сари юради, юраверади. Қабр эса ундан қочгандек чекинади, чекинаверади… Сўнг… олов тиллари ўрнида онаси кўринади. Қўлида Самандар — хаста Самандар. Кўзлари юмуқ. Ҳаракат сезилмайди. Жонсиз Самандарми? Сўнг… отаси…

— Ада? — деб ажабланади Асадбек, — Сиз ҳам шу ердамисиз?

— Ҳаммамиз биргамиз, тойчоқ, — дейди отаси жилмайиб.

— Яқинда мен ҳам келсам керак, — дейди Асадбек.

— Келасан… Мен кутяпман. Сенга чена ясаб қўйибман… Ченада учишни соғиндингми?

— Соғиндим ада…

— Болам, қийналиб кетдингми? — дейди онаси.

— Қийналдим, — дейди Асадбек.

— Кела қол, аданг ченада учирадилар. Қара, ёғоч чена ясабдилар ўзлари.

Асадбек атрофга аланглайди. Чана кўринмайди. Баъзи қабрлар устида чарх ураётган оқ қушларга ажабланиб қарайди:

— Булар қандай қушлар? — деб сўрайди Асадбек.

— Булар шу қабрларда ётганларнинг руҳлари. Улар у дунёда солиҳ фарзандлар қолдирганлар.

— Сизникида олов кўрдим?..

— Оҳ… болам… сен қабр азоби нима эканини билмайсан…

— Сизлар бу дунёда ҳалол яшадингиз, умрларингиз азоб билан ўтди. Яна қандай азоб бўлиши мумкин?

— Солиҳ фарзанд…

— Тез-тез худойи қиламан, қўйлар сўйдираман, мачит қурдиряпман.

— Бу етарли эмас, болам… Солиҳ фарзанд амали…

— Солиҳ фарзанд амали? Нима бу?..

Онаси жавоб ўрнига «Оҳ!» деб қўяди. Қабристон этагида оқ туялар кўринади. Туя карвони аста юриб қабристонни тарк эта бошлайди.

— Оқ туялар кетишяпти, — дейди онаси афсус билан.

— Уларни қайтариш керак, — дейди отаси.

— Мозоримиздан авлиёлар кетиб қолишяпти. Одамлардан иймон кўтариляпти…

Асадбек ўйланди. Аввал ҳам кимдандир эшитиб эди бу гапни. Ҳа, эслади: Манзура айтиб эди. Онаси ҳам айтяпти…

— Туяларни қайтараман, — дейди Асадбек.

Онаси афсус билан бош чайқайди. Отаси эса:

— Сен қайтаролмайсан, — дейди.

— Қайтараман, — дейди Асадбек ўжарлик билан. Кейин… югурмоқчи бўлади.

Югураман, дейди-ю, зил-замбил оёқлари ўзига бўйсунмайди. Кимдир қаҳ-қаҳ отиб

кулади. Атрофига аланглаб кулги эгасини қидиради. Бир дўнг устида Ҳосилбойваччани кўради.

— Аблаҳ, сен тирикмисан, ўлмаганмидинг? — дейди Асадбек.

— Мен ўлмайман. Мени ҳеч ким ўлдиролмайди, — дейди Ҳосилбойвачча, — югурма, овора бўлма. Барибир етолмайсан. Туялар кетиб бўлди.

— Етиб оламан, — дейди Асадбек. Сўнг яна югурмоқчи бўлади. Оёқлари бўйсунмайди.

Бир жойда… бўри кўринади. Ниманидир иштаҳа билан еяпти. Асадбек тўхтаб, бўрига тош отади. Бўри осмонга бўйнини чўзиб увлайди. Шу аснода у… оғзи қон Кесакполвонга айланади.

— Ҳайдар?! Сен нима қиляпсан бу ерда?

Кесакполвон оғзидан қонни оқизиб кулади. Асадбек унинг ўлжасига қарайди: Чувринди!

Кўкси ёрилган. Юраги суғуриб олинган…

— Ҳайдар! Аблаҳ! Нима қиляпсан?

— Ўлиб қолибди, гўшти бекорга исроф бўлмасин, деб еяпман. Ма, сен ҳам е, юраги ширин экан.

Шундай деб қон томиб турган юракни узатади.

— Йўқол, ҳайвон! — Асадбек шундай деб чекинади. Кесакполвон эса юракни чўзганича уни таъқиб этади. Сўнг юракни тишлаб, чайнай бошлайди…

— Йўқол, ҳайвон! Йўқол!..

Асадбек ўзининг бақириғидан ўзи чўчиб тушди. Аъзойи баданини тер босган, нафас олиши оғирлашган ҳолда уйғонди. Хонада ҳаво қолмагандек туюлиб, деразани очди. Ёпирилиб кирган муздек ҳаво йўталини уйғотди. Хапдори ютса ҳам кор қилмади. Йўтал овозидан сергакланган болохонадаги йигитлардан бири чойнак кўтариб кириб, бир пиёлада қайноқ чой узатди.

Йўтали босилгач, Асадбек ўрнига беҳол чўзилди.

«Шу йўтал олиб кетадими энди… — деб ўйлади у. — Битта йўталга қўшилиб чиқадими жоним? Шунча тўплаган бойлигим битта йўталнинг эвини қилолмайдими? Дардимга даво беролмайдиган бу бойликни нима учун йиғдим? Болаларим учунми?.. Ҳа, болаларим учун…»

«Кимнинг пули бўлса — ўшанинг келажаги бор. Пули йўқда келажак нима қилсин?

Умуман… пули йўқ одам бу дунёда яшамаса ҳам бўлади», деб юрган одам ҳолсизланиб ётиб, ўзини ўзи овутарди. Ҳозир унга «Пулдорнинг аҳволи шуми? Пулдор одамнинг келажаги — кафанми?» дейдиган одам йўқ. Бундай фикр қоронғуликдаги ақлнинг қай бир қирраларини ёритади. Лекин у мазкур ҳақиқатни тан олишни истамайди.

«Нима қилган бўлсам болаларим учун эди», деб ўзини ўзи ишонтирмоқчи бўлади…

«Ўзим йўқчиликка чидардим. Манзура ҳам чидарди. Болалар зориқмасин, дедим.

Болаларим… ўлим олдидан уларни кўриш насиб этадими? Уларга нима дейман? Ҳа… «Рози бўлинглар», дейман. Зайнаб… рози бўлармикин? Балки… кўнглим учун «розиман», дер.

Лекин… Мен уни бахтсиз қилдим. Ҳар нима бўлганда ҳам отарчига узатмаслигим керак эди. Мендан катта хатолик ўтди… Отарчини ўлдиришим керак эди… Ожизлик қилдим…

Маҳмудга айтиб қўйишим керак… Мендан кейин уни ўлдирсин… Йўқ… Балки бундан бу ёғига яхши яшаб кетишар?..

Одамлар «Киши қачон ўлишини билса, юраги ёрилиб ўлади», дейишарди. Мен нимага талвасага тушмаяпман? Нега қўрқмаяпман? Ўлишим аниқ бўлиб қолди-ку? Лекин қачон? Эртагами? Ўн кундан кейинми ё ўн ойдан кейинми? Йў-ўқ… ўн ойга бормасам керак. Балки… эрталабгача ўларман. Яна бир йўтал тутса… жоним ҳам чиқиб кетар?..»

Шу хаёллар оғушида ётган Асадбек қайси бир худойида, қайси бир мулла айтган ривоятни эслади:

«Хорун ар-Рашиддан сўрабдилар:

— Ичаётган бир қултум сувингиз учун ҳақ сўрасалар нима берар эдингиз?

— Ярим давлатимни, — дебди Хорун ар-Рашид.

— Агар ичган сувингиз ташқарига қайтмаса, қайтариш ҳаққига нима берардингиз? — деб сўрабдилар.

— Қолган ярим давлатимни, — дебди Хорун ар-Рашид.

— Демак, давлатингизнинг қадри бир қултум сув экан-да, — деб хулоса чиқарган эканлар…»

Бехос ёдига тушган бу ривоят мағзини аввал чақиб кўрмаган, шунчаки бир чўпчак сифатида қабул қилган эди. Ривоятга яширинган фалсафани шу ётишда англади.

«Менинг давлатим эса биргина нафас, — деб ўйлади у. — Тўйиб-тўйиб нафас олишга зор бўлиб ўламан. Жоним йўтал билан чиқса ўлганимни билмай ҳам қолишади. Биров хабар олгунча сасиб ётавераман. Жағимни танғишади, оёқларимни боғлашади. Дод-вой…

Ким йиғлайди? Ўғилларим узоқда. Зайнаб дод солар балки… Яна бир-икки хотин қўшилар…

Хотинларнинг ёлғондан бўлса ҳам йиғлаб тургани яхши. Бўлмаса бу уйдан ўлик чиққанини биров билмайди. Хотинларнинг йиғисисиз ўликнинг ҳам файзи бўлмаса керак…

Манзура етиб келса бу ёғини ўзи эплаштиради! Йў-ўқ… у йиғламайди. Жалилнинг онаси ўлгандамиди… ҳа, ўшанда йиғисини эшитиб «Додлашни ҳам ўрнига қўяр экансан, ўлсам маза қилиб эшитиб ётаман», деб ҳазиллашганимда «Вой адаси, хотинлар эрига йиғламайди, айб бўлади», деган. Қизиқ… нима учун айб бўлади? Манзуранинг йиғлаши шарт ҳам эмас. Балки… қутулганига шукр қилар?.. Менга текканидан бери боши ташвишдан чиқмайди. Энди яйрайман, деганида болаларни ўқишга жўнатдим.

Кейин чет элга юбордим. Уларни соғинди. Соғинди-ю, «Соғиняпман», деб зорланишга мендан қўрқди. Қизиқ… урмасам ҳам мендан қўрқади-я… Зайнабнинг ташвиши уни тамом қилди. Яхши ҳамки кейинги воқеалардан узоқроқда. Билса юраги ёрилиб кетарди.

Келинларини бошлаб келиб роҳат кўраман, деганида мен чўзилиб ётсам… Бир жиҳатдан у келгунича жўнаворганим ҳам яхши. Ўлигимни кўрмаса бир-икки кун йиғлаб, кейин кўникиб қолади… Мени таниш-билишларимнинг ўзлари жойимга олиб бориб қўя қолишади.

Жанозага тизилишади. Домла ақл ўргатади. Нима дейди? «Одам охир-оқибат ўлмоқ учун бу дунёга келади», дейдими? «Пенсияга чиққандан кейин намоз ўқийман, деб кутманглар, мана бу биродаримиз ҳам пенсия ёшига етмабдилар. Ўлмасингиздан олдин бир марта бўлса ҳам пешонангиз жойнамозга тегсин», дейдими? Ё «Ёғоч отга миниб келмасингиздан аввал ўз оёғингиз билан масжидга келиб туринг», дейдими? Кейин «Марҳумнинг яқинлари ким?» деб сўрайди. Ким чиқади? Ҳайдарми? Маҳмудми? Йўқ, Жалил чиқади. «Марҳум бировдан қарз олган бўлса, тўлайман», деб сўз беради. Тентак.

Менинг кимдан қарзим бор экан? Одамлар мендан қарз. Лекин улар қарзларини келтириб беришмайди. Ўлганимдан хурсанд бўлишади. Балки ўшалар «Тезроқ ўла қолсин» деб дуо қилишаётгандир… Мен… Жалилдан қарзман. Ҳа… қарзим бор ундан. Ҳовли-жой олиб беришим керак эди. Маҳмудга тайинлаб қўйишим керак, мендан кейин олиб берсин.

Кейин… кўтаришади. Тобутнинг бир чеккасидан ушлаш савоб экан. Мени кўтариш ҳам савобми? Одам йиғилади? Юзтами, мингтами? Шундан қанчаси хурсанд, қанчаси хафа?.. Жойимга ётқизишиб, бир кафтдан тупроқ ташлашади. Жойим… жойим қоп-қоронғи лаҳадми? Кейин… «Асадбек қанақа одам эди?» сўрашади. «Яхши одам эди», дейишади. Ҳа… Бу гаплари тўғри бўлади. Дунёдаги энг яхши одам — ўлик одам.

Чунки у бировга ёмонлик қилмайди…»

Шу фикрга келган Асадбек қаддини кўтарди. Назарида шу ётишида ўлиб қоладигандай туюлиб ўрнидан турди. Шу пайтгача ўлимини ўйлаганида унча чўчимаётган эди. Ҳозир лаҳадда ётиши кўзи олдига келганда совқотаётган одамдай этлари жунжикди.

Қўрқди. Ўлимидан эмас, лаҳадда ётишидан қўрқди.

Лаҳад — у дунё остонаси. Асадбек бу остонада ўзини нималар кутаётганини, қандай савол-жавобга мубтало бўлишини ўйламади. У қоронғу, зах лаҳадда ёлғиз ётишдан қўрқди. Нопок дил ила, имонсизлик ила ўз умрини вайрон қилишдан қўрқмаган одам лаҳадда ётишдан қўрқди. Тушида онаси айтган қабр азоби нима эканини билмай туриб, лаҳадга тушишдан қўрқди…

Назарида уй торайиб лаҳадга айланаётгандай бўлди. Юраги ўйнаб, дераза токчасидаги тугмани босди. Хасталикка чалинганидан кейин Чувриндининг топшириғи билан барча уйларга қўнғироқ тугмалари ўрнатилган, Асадбек болохонадаги йигитларни шу тугмалардан бирини босиб чақирарди.

Навбатчи йигит ҳаялламади.

— Жалил акангни олиб кел, — деди Асадбек унга.

Навбатчи йигит узоқлашгач, Асадбек яна қўнғироқни босди-да, изига қайтиб «Лаббай, Бек ака» деганича қўл қовуштирган йигитга:

— Жалилнимас, Маҳмуд акангни топ, — деб буюрди.

Асадбек Жалилни кўрмоқни истаган эди. Лекин «Мен пинғилласам, у бобилласа дилим хуфтон бўлар», деган ўйда кўнглига қарши иш қилди.

Чувриндини чақиртиришга чақиртирди-ю, «Ярим тунда овора қилишим шартми?» деб ўйлади. Ўзини хаёлан лаҳадда кўрганидан сўнг уйда ёлғиз қололмас ҳам эди. У

Чувринди келган тақдирда ҳам бу уйда кўнгли осойиш топмаслигини билиб, яна қўнғироқ тугмасини босди-да, остонада кўринган йигитга «Чақирма. Машинани олиб чиқ. Идорага борамиз», деди.

Хўжайиннинг ярим тунда келиши Бўтқа учун кутилмаган ҳолат саналарди. Тўғри, у Бек акаси куннинг исталган вақтида пайдо бўлиши мумкинлигини билади, ҳамиша шунга шай туради. Аммо уйида дам олиб ётган одамнинг ярим тунда йўлга чиқиши уни бир оз хавотирга солди.

Замон сал қалтислашгани сабабли кейинги ойларда тунги маишатлар асосан тўхтатилган бўлса-да, айрим кўнгли нозик акахонлар ҳануз бу ертўлага қўниб туришарди. Бу тун ҳам кичик улфат айш сураётган дамда Асадбекнинг ташрифидан огоҳ бўлинди-ю, тезгина тарқалинди. Бўтқа «Бек акам кеннайимсиз сал қийналгандирлар», деган ўйда ҳар эҳтимолга қарши, ўз таъбири билан айтилганда иккитагина «қушча»ни учириб юбормай, олиб қолди.

Видеобардагилар уй-уйларига жўнаган бўлсалар-да, улардан мерос қолган ароқ ҳиди, сигарет тутунлари ҳали тарқамаган эди. Асадбек ичкари кириши билан Бўтқани бўралаб сўкди.

— Йиғиштир демаганмидим бу ишларни! — деб, қулочкашлаб урди.

Зарба кучли эмасди. Шу боис Бўтқа бир тебранган бўлди-ю, йиқилмади. Аслида бу зарбага чап бериши мумкин эди, аммо хўжайиннинг муборак қўллари қуруқ қайтмасин деб жағини тутиб берган эди.

— Акахонлар илтимос қилишувди, йўқ дея олмадим, — деди айбдор боланинг ҳолатида.

— Ким у акахонларинг?

Бўтқа Асадбек ҳурмат қиладиган икки одамнинг номини айтишга айтиб, «Ишқилиб текшириб қолмасин-да», деб чўчиди. Агар бу одамларнинг бугун келмагани Асадбекка маълум бўлсами, бир-икки мушт билан қутулолмаслигини у яхши билади. У ҳожасига ёлғон гапириш мутлақо мумкин эмаслигини ёдида сақласа ҳам баъзан шунақа алдовлардан фойдаланишга мажбур бўларди. Хайриятки, бу сафарги ёлғони уни маломатдан қутқарди.

Асадбек тўғрига, иш юритадиган хонасига эмас, чапдаги хос хонага кириб, диванга ёнбошлади-да, остонада буйруққа маҳтал турган Бўтқага қараб:

— Ниманг бор, олиб кел, — деди.

Бўтқа шу туришида эгасининг кўзига мўлтиллаб қараб, думини ликиллатаётган кўппак ҳолатида эди. У ҳожасининг кўнгли нима тусаётганини билгандай видеога хориж филмини қўйгач, дастурхон тузаш тадоригини бошлади. Ўзи ошхонада масаллиқларни тайёрлаб турди. Олиб қолган икки «қушча»си эса хизматда бўлди. Оқ ҳарир кўйлакдаги «қушча»лар хонага гўё сузиб кирдилар. Ичимлик, емакларни карашма билан қўйиб, карашма билан чиқдилар.

Асадбек бу ёққа келаётганида қизлар билан маишат қилишни ўйламаган эди. Унинг мақсади уйидан сал четроқда бўлиш, кўз олдига келтиргани — лаҳадда ётиш манзарасидан узоқлашиш, бирор пиёла ароқни симириб сархуш бўлиш эди. Қизларни кўргач вужудида шаҳват уйғона бошлади. Яқиндагина лаҳадда ётишдан қўрққан одам бу дунёнинг жаннатида ҳузур қилишни аълороқ деб билди.

Адашган бандагина ҳаётнинг лаззати шароб ва зинода деб билади. Бунинг алдамчи лаззат эканига ақли қосир банданинг фаҳми етмайди. Шароб ва зино лаззати данак устини яламоқ кабидир. Чин лаззат эса данак устида эмас, мағзида эканини англамоқ шу қадар мушкулми? Бу данак ақл билан чақилади. Ақл шу даражада заифми? Чин лаззат — руҳ лаззати эканини Асадбек ҳам билмайди. У ароқни қуйиб ичиб, телевизорга тикилгач, вужудида ўт аланга олди. Қизлар киргач, бирини ёнига чақирди. Қизлардан бири чақирилган бўлса-да, иккинчиси ноумид чиқиб кетмай, дугонасига эргашиб яқинлашди. Бўтқадан аниқ кўрсатма олган «қушча»лар бу касалманд, беҳол одамнинг кўнглини овлашга тушдилар. «Бу одам хастага ўхшайди, касали юқиб қолмасмикин?» деб мулоҳаза ҳам қилиб ўтирмадилар. Яхши хизмат учун яхши ҳақ олишлари уларни бундай мулоҳазалардан бенасиб этарди.

Қизлардан бирининг лабига лабини босиб, сўнг ноз билан «Оҳ!» деб қўйиши Асадбекнинг бошига гурзи каби урилди — у гўё қизи Зайнабнинг овозини эшитгандай бўлди.

Ўша шармандали кунда, учинчи қаватда, эшик ўрнига тутилган парда ортидан Зайнабнинг шундай овози келган эди. Орадан кунлар ўтганига қарамай Асадбекни бу овоз ҳоли қўймасди. Дам-бадам эслаб, юраги зирилларди.

Ҳозир яна ўша овоз…

Фақат…

Фақат ҳозир бошқача оҳангда эшитилгандай бўлди.

Ҳозир…

Ҳозир нечундир унда шаҳват оҳанги йўқ эди.

Ҳозир… «Оҳ, отажон!» дегандай нола бор эди.

Асадбекнинг кўз олди қоронғулашди.

Аввал…

Аввал чироқ ўчгандай бўлди.

Зим-зиё тун…

Сукунат…

Йўқ, қора тун эмас.

Қора тун чекинди.

Унинг ўрнига… қонли тун босди.

Ўша шармандали кунда, қалбига ўлим байтлари ёзилганини билмай эшик ўрнига парда тортилган хонада айшини сураётган йигит танасидан сачраган қон девордан сизиб оққани каби қон сели бости-риб келди. Аввал тизза бўйи, сўнг бўғзигача чиқди.

Сўнг… тамоман қон кўлига ғарқ бўлди. Нафаси қайтди.

(давоми бор)

Тоҳир МАЛИК

 




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus



Автопробег в честь Дня России прошел в Ленинском округе

Metatokens: инновационная платформа для дохода в экосистеме TON и ETH

Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде


Какие украшения чаще всего дарят на годовщину свадьбы: исследование «585*ЗОЛОТОЙ»

Как существовала платная стоматология в СССР — стране бесплатной медицины

Где недорого отдохнуть в июле? Россиянам раскрыли все карты по турам за рубеж и по России

Назван российский город, откуда в Турцию срочно увеличивают число рейсов, впервые поставив широкофюзеляжный самолет Airbus 330


McDonald's Grimace showed Mets fans what happens when something goes right this season

Max free trial returns just in time for House of the Dragon season 2 this week

America’s Space Infrastructure: So Vulnerable It Destabilizes Geopolitics

Kai Havertz’s fiancee Sophia stuns in see-through outfit on hen weekend as fans say Arsenal star is ‘so lucky’


Жители Екатеринбурга в День России вывесили баннеры против точечной застройки

Больше функций для комфорта: беспроводные клавиатуры Fstyler FBK26C AS, FBK27C AS и FBK36C AS от A4Tech

Вечерело...

Росгвардейцы обеспечили охрану общественного порядка в День поселка Вербилки


Состоялся релиз The Case of the Golden Idol на iOS и Android

Life is Strange: Double Exposure продолжит историю Макс Колфилд

В новом трейлере Indiana Jones and the Great Circle Индиана спускается на корабле с горы

Моя Говорящая Кошка 3.2



Социальные и ESG-проекты ГПМ Радио названы лучшими в России

Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде

Metatokens: инновационная платформа для дохода в экосистеме TON и ETH




Metatokens: инновационная платформа для дохода в экосистеме TON и ETH

Этнопсихологи МГППУ провели тренинг по работе с уязвимыми группами населения

Чемпионат «Камень, ножницы, бумага» продолжится в столице

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде


Финал «Театральный поединок. Школьная лига» пройдет в Реутове

Исследование: мужчины посещают ТЦ на 40% чаще женщин

Впервые в истории: ЦБ объявил курсы валют вне биржевых торгов

Басманный суд Москвы отказался рассматривать иск Успенской к Киркорову


Федерер рассказал о недооценке Джоковича на старте карьеры

Медведев, Кафельников, Федерер, Маррей, Роддик, Агасси поздравили Синнера со статусом первой ракетки мира

Рафаэль Надаль пропустит Уимблдон ради подготовки к Олимпиаде

Александрова вышла во второй круг турнира WTA в Хертогенбосе


Кардиолог из Подмосковья приобрел квартиру благодаря соципотеке

Сэкономить и оторваться с Angsana Velavaru

В Подмосковье стартует летняя школа по управлению интернетом для студентов

«Юмор FM» устраивает «ЛЕТНИЙ КАЧ»


Музыкальные новости

Концерт ко Дню России провели в ДК «Родина» в Химках

«Культурная столица мира!»: Бутман раскрыл подробности Moscow Jazz Festival

Полиция готовится «принять» Элджея на концерте в Новосибирске

Песню «На заре» исполнит хор Сретенского монастыря на фестивале в Пскове



Попурри мелодий и дух патриотизма: военный оркестр в парке «Кузьминки» отметил День России

Социальные и ESG-проекты ГПМ Радио названы лучшими в России

Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: ПРИЗНАНИЕ НАТО НАДО ПРИМЕНЯТЬ!

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Свыше 5,2 миллиона жителей Московского региона получают набор социальных услуг в натуральном виде


Азербайджан назначил столицей тюркского мира талышский город Ленкорань. Талышские организации мира бьют тревогу

Путин обратился с приветствием к участникам Спортивных игр стран БРИКС

Сергей Собянин. Неделя мэра

Сотрудники Росгвардии приняли участие в спортивном празднике МГО «Динамо» в Москве


В ЦДКЖ 18 августа ждут любителей группы «Рекорд Оркестр» на Квартирнике Евгения Маргулиса

Зарядные станции для электрокаров в некоторых регионах России станут обязательными - закон

В Московской области сотрудники Росгвардии задержали граждан, подозреваемых в совершении грабежа

Сергей Собянин. Неделя мэра


Путин обсудил с и. о. президента Ирана взаимодействие внутри БРИКС

Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Анатолий Голод: признание Нато надо применить!

Путин приехал на Смоленскую площадь для встречи с руководством МИД РФ

LIVE: Путин проводит совещание с руководящим составом МИД России





Главный врач клиники "Мегастом", стоматолог Владимир Лосев: что будет, если слишком долго носить брекеты

Стоматолог Татьяна Сумцова: как стресс влияет на здоровье зубов

Серию летних мастер-классов проведет сводный хор «Московского долголетия»

Около 100 сотрудников подмосковного главка Росгвардии приняли участие в донорской акции «От сердца к сердцу»


Почему Зеленский не убедил саудовского принца, кража денег РФ, что готовят против России на саммите НАТО: обзор мировой политики 13 июня

США обязаны передать Киеву "эскадрильи истребителей", заявил Зеленский

Зеленский: США передадут Киеву новые ЗРК Patriot и «эскадрильи истребителей»


В Москве тушат пожар в здании у метро «Динамо»

Массовыми патриотическими акциями отметили День России на заводах АО "Желдорреммаш"

Пожар у станции «Динамо» в Москве потушен

Площадь пожара в здании у метро «Динамо» в Москве составляет 400 квадратов


Белорусский дипломат оценил непомерные претензии Пашиняна к Лукашенко

«Скоро бросится на Путина»: американский пудель Пашинян прыгнул на Батьку

МИД Белоруссии назвал слова Пашиняна о Лукашенко "недальновидной позицией"

Видео: Истерика в Ереване: Пашинян против Лукашенко



Собянин поддержал команду кандидатов от «Единой России» на выборы в Мосгордуму

Собянин: Более пяти тысяч семей в СВАО получили новые квартиры по реновации

Собянин: выборы в Мосгордуму будут серьезным экзаменом

Сергей Собянин. Неделя мэра


Призыв лидера движения «Всеармянский фронт» оказать помощь пострадавшим после наводнения

«Москва 24»: при сборе грибов следует ориентироваться на запах и окрас, чтобы не положить в корзину несъедобные

РЭО назвал топ-3 регионов по количеству пунктов приема вторсырья

Зарядные станции для электрокаров в некоторых регионах России станут обязательными - закон


Гости московского фестиваля «Времена и эпохи» смогут пройти квесты по истории

Директор Росгвардии генерал армии Виктор Золотов принял участие в торжественных мероприятиях, посвященных 100-летию дивизии имени Ф.Э. Дзержинского

Глава Одинцовского округа встретился с жителями поселка Назарьево

В округе Химки отпразднуют Курбан-Байрам 16 июня


Празднование Дня России в Архангельске завершил гала-концерт участников фестиваля «Гармоничная Россия»

Архангелогородцев и гостей города приглашают посетить мероприятия фестиваля «Гармоничная Россия»

Более 1500 участников отрядов Поморья отправятся в юбилейное трудовое лето

30 лет назад в Архангельске открылась первая на Северо-Западе школа «Диабет»


Севастополь появился на вышитой карте Крыма

Выступлением самарских артистов в Крыму открылся масштабный Фестиваль, посвященный 225-летию со дня рождения А.С. Пушкина

В Нижнегорском районе Крыма проведен рейд по бывшим мигрантам

Музыкально-поэтический вечер «Жизнь не кончена, песня не спета»


Кардиолог из Подмосковья приобрел квартиру благодаря соципотеке

Сэкономить и оторваться с Angsana Velavaru

В Мытищах дан старт продаж квартир в ЖК «Страна. Парковая»

Гости московского фестиваля «Времена и эпохи» смогут пройти квесты по истории












Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Сафиуллин не смог пробиться во второй круг турнира ATP в Штутгарте






Ресторатор Ксения Караулова: какие холодные супы приготовить летом

«Юмор FM» устраивает «ЛЕТНИЙ КАЧ»

В Мытищах дан старт продаж квартир в ЖК «Страна. Парковая»

Стоматолог Татьяна Сумцова: как стресс влияет на здоровье зубов