КУН КУЛГИСИ…
* * *
Эркак қўшнисиникига кирса, тухумни ғалати тарзда қовуряпти. Олдида учта плита. Тухум солинган идишни гоҳ унисига, гоҳ бунисига қўяди…
— Қўшни, тухум қовуришнинг янги усулини топдингизми дейман? — сўради у.
— Э, қанақа усул?.. Монт±р ярамас менинг уйимга светофорнинг токини улаб кетибди.
* * *
Тўйдан олдин.
Йигит: — Ура!!! Ниҳоят орзуим ушаладиган бўлди!..
Қиз: — Балки, кетганим маъқулдир?
Йигит: — Йўқ, буни хаёлинггаям келтирма!
Қиз: — Мени севасизми?
Йигит: — Албатта.
Қиз: — Менга қачондир хиёнат қилганмисиз?
Йигит: — Йўқ, бу гапни қаердан олдинг?
Қиз: — Мендан бўса оласизми?
Йигит: — Ҳа.
Қиз: — Мени калтаклайсизми?
Йигит: — Ҳеч қачон.
Қиз: — Сизга ишонсам бўладими?
Тўйдан сўнг.
Энди савол-жавобларни пастдан юқорига қараб ўқинг.
* * *
— Дада, нега хўрозлар жуда эрта қичқиришади?
— Ҳамма эшитиши учун. Товуқлар уйғонгандан сўнг хўрознинг овозини эшитиб бўлмай қолади.
* * *
— Фарзиниса, дугонажон, эринг билан шунча йилдан бери яшайсан-у, бирор мартаям жанжаллашмадиларинг. Буни қандай тушунса бўлади?
— Биласанми, биз ўша пайтларда никоҳдан ўтгач, отда уйга қайтганмиз. От бир марта қоқилиб кетди. Эрим «Бир» деди. От иккинчи марта қоқилди. Эрим «Икки» деб қўйди. От учинчи марта қоқилгандан кейин «Уч» деди-ю, милтиғини олиб отиб ташлади. Шунда отга раҳмим келиб: «Хўжайин, от жуда ақлли эди. Нега ўлдирдингиз?» деганимни биламан, у қовоғини уйиб «Бир» деб қўйди.
* * *
Икки жинни лифтда қамалиб қолишди. Улардан бири лифт эшигини қўллари билан қанча очишга уринмасин, барибир эплай олмади. Иккинчиси эса, калласини тугмачалардан бирига қаттиқ урганди, очилиб кетди. Жинни хурсанд бўлиб шеригига мақтанди:
— Каллани ишлатиш керак, ошна!
* * *
Генерал аскарларга деди:
— Отишни билмайсизлар! Жуда ёмон отаяпсизлар!
Шундан сўнг генералнинг ўзи қўлига қурол олдида узоқни мўлжаллаб отди. Нишон ёнида турган майор унга деди:
— Ўртоқ генерал, ўқ нишонга тегмади.
Генерал яна аскарларга юзланди.
— Кўрдиларингми? Сизлар худди шундай отяпсизлар! Майор, отиш қанақа бўлишини аскарларга кўрсатинг!
* * *
Кекса профессор:
— Яқинда тушимда нуқул талабаларга лекция ўқиётганмишман. Уйғонсам… Ҳақиқатан лекция ўқияпман-ей!..
* * *
Аскар уйига таътилга келди ва севган қизи билан учрашди. Қиз унга нақадар соғинганини баён қиляпти:
— Уйқудан уйғонаман-у, суратингизга тикиламан ва оғир хўрсиниб қўяман. Уйқуга ётсам ҳам тағин суратингизга тикиламан ва оғир хўрсинаман…
— Қолган вақтларда-чи?
— Бунинг… Сизга қизиғи йўқ…
* * *
Армани, тожик ва рус кўчадан шиша топиб олишди. Очишса, ичидан жин чиқиб келди.
— Тила тилагингни! — деди жин. — Фақат уч кишига бир тилак тила!
— Бўпти, мамлакатларимизда нима кўп бўлса, ўшани камайтириб ташла!..
Жин уларнинг тилагини адо этди. Улар текшириб кўришга аҳд қилишди.
Арманистонга келишди. У ерда тоғлар камайиб қолибди. Тожикистонга боришди. Мева-чева камайган. Россияга етиб боришганда, кўришдики, арман ва тожиклар қаергадир ғойиб бўлибди.
* * *
Бозорда бир эркак тўти ва катта бир товуқни сотаяпти.
Харидор келиб сўради:
— Тўти қанча?
— Икки минг сўм.
— Нега қиммат?
— Бу гапирадиган тўти. «Сен жиннисан» деган сўзни аниқ айта олади.
— Товуқ қанча?
— Беш минг.
— Ие, тўтидан ҳам қимматми?
— Ҳа, у жуда ақлли. У «Сен жиннисан» демайди-ку, аммо шундай деб ўйлайди.