БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..
* * *
— Сиз соат олтида уйғондингизми? Уйқуга тўймадингизми? Каравотингизда яна бир соатгина ётгингиз келдими? Лекин ишга боришингиз зарур, шундайми? Бунинг қўрқинчли жойи йўқ. «Дилхуш» газетасини варақлаб ўз исмингизни топинг. Тополмадингизми? Унда туринг-да, ишга жўнанг!
* * *
Икки эркак нариги дунёда учрашиб қолишди.
— Сен нимадан ўлдинг?
— Музлаткичда совқотиб ўлдим. Ўзинг-чи?
— Кулавериб ўлиб қолдим.
— Қандай?
— Севган аёлимникида ўтиргандим. Эшик тақиллаб қолди. Нима қилишни билмайман. Аёл эрини уйга киритмай туриб қўлига ахлат идишни тутқазди. Бу орада мен кийиндим-да, жуфтакни ростладим. Уйга келсам, хотиним қўлимга остонадан туриб ахлат идиш тутқазаяпти. Дарров шубҳаланиб, ичкариларни текшириб чиқдим. Ҳеч ким йўқ. Шундан кейин кулавериб-кулавериб, охири ўлиб қолдим.
— Жинни, музлаткични очиб кўрганингда, иккаламиз ҳам тирик қолардик!
* * *
Ҳалокат юз берди. «Мерседес» ҳамда «Запорожец» тўқнашиб кетди. «Запорожец»даги одамларни қутқариб қолишди. «Мерседес»дагилар ҳалок бўлди. Милиционерлар ҳайрон. Ахир, «Мерседес»да хавфсизлик ёстиқчаси бўлса… Қандай қилиб ҳалок бўлишди улар?..
Шунда врач келиб уларга деди:
— «Мерседес»дагилар азбаройи ҳайрон қолганидан дунёдан ўтди.
* * *
Эркак олтин балиқ тутиб олди. Балиқ ундан сўради:
— Нима тилагинг бор?
— Мен қайноқ нуқталарда уруш тугатилишини истайман.
— Уф-ф… Бу қийин масала-да! Кел, бошқа тилак тилай қолгин!
— Бўпти, хотиним гўзал аёлга айланиб қолишини истайман.
— Оғайни, кел, глобусни менга бер, ўша қайноқ нуқталарни топа қолайлик!
* * *
Тошматнинг онаси врачга қўнғироқ қилди.
— Ўғлимнинг оғзига пашша кириб кетди. Қандай чиқариб олсак бўлади?
— Бир қошиқ асални оғзига тутиб туринг, пашша ўзи учиб чиқади! Мен унгача етиб бораман.
Врач келса, она ўғлининг оғзига битта балиқ тўғрилаб турибди.
— Э, бу нима қилганингиз? Мен асал дегандим-ку!
— Тўғри, мен энди унинг оғзидан мушукни чиқариб олишим лозим.
* * *
Эркак оламдан ўтди. Қоронғи йўлак бўйлаб кетиб бораркан, узоқда ёруғликка кўзи тушиб ўша томон чопиб кетди. Аммо ярим йўлда бир барваста эркак унинг йўлини тўсди.
— Қаерга чопаяпсан?
— Ҳов анави ёруғлик томонга.
— Мен электр ташкилоти бошлиғиман. Аввал чироқнинг пулини тўлаб қўй, кейин ўтасан!
* * *
Танишув эълони:
— Семизликдан қийналаётган эркак овқат тайёрлашни билмайдиган аёлни изламоқда.
* * *
Эркак дўконга қўнғироқ қилиб сўради:
— Сизларда сичқонлар учун махсус гиламча йўқми?
— Вей, мабодо сизга сувараклар учун халат, микроблар учун шиппак ҳам керакдир-а?
* * *
Хотин сафардан қайтса, уй қуп-қуруқ. Жиҳозлар, идиш-товоқлар, умуман, ҳеч вақо қолмабди. Эр эса, хона ўртасида бошини ушлаганча ўтирарди.
— Вой, дадаси, уйдаги нарсалар қани?
— Ҳаммасини сотиб юбордим.
— Унда пуллар қани?
— Қопчада.
— Қопча қаерда?
— Кўзларимнинг остига қара, ўша ерда.
* * *
— Буви, нега акамни лайлак олиб келган-у, мени карамнинг ичидан топиб олишган?
— Сени лайлак қўлидан тушириб юборган, болам!