ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 26 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ҲОДИСАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..
1338 йил. — Олтин Ўрдада княз Александр ва унинг ўғли Фёдор қатл этилди.
1580 йил. — Францияда фуқаролар уруши тўхтади.
1703 йил. — Англияда тўфон турди. 8000 киши ҳалок бўлди.
1718 йил. — Петр I катта кўчаларда савдо-сотиқ қилмаслик ҳақида фармон берди.
1724 йил. — Петр I император саройи айёнларидан бири Виллим Вонсни порахўрлик ва Екатерина билан ишқий саргузаштларда айблаб қатл этди.
1832 йил. — Петербургда ҳарбий академияга асос солинди. Нью-Йоркда илк трамвай ишга тушди. Бу трамвай отга қўшилган ҳолда ҳаракатлана бошлади.
1863 йил. — Буюк шоир Пушкиннинг рафиқаси Наталья Гончарова-Пушкина оламдан ўтди.
1894 йил. — Николая II малика Гессен-Дармштадтскаяга уйланди. Америкалик математик, илк бор кибернетикага асос солган Норберт Винер дунёга келди. Россияда хусусий мулк солиғи жорий этилди.
1919 йил. — Грознийдаги «Грозний» газетасида ёзувчи Михаил Булгаковнинг фельетони чоп этилди.
1924 йил. — Монголия Халқ республикаси ташкил топди.
1925 йил. — «АНТ-4» самолёти синовдан ўтказилди.
1963 йил. — «Хайрли тун, болажонлар!» телекўрсатуви илк бор эфирга узатилди.
1965 йил. — СССР ва АҚШ дан сўнг Франция ҳам мустақил тарзда сунъий ер йўлдошини ҳавога учирди.
1971 йил. — СССР да минимал иш ҳақи 70 рубл этиб белгиланди.
1988 йил. — СССР олий совети Эстония суверенитетини бекор қилди.
1990 йил. — Москва жамғарма биржаси ташкил этилди.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади