КУН КУЛГИСИ…
* * *
Ёши саксондан ошган икки қария қалин дўст эди. Яна бир умр бирга футбол ўйнашган. Кунларнинг бирида қариялардан бири дўстига деди:
— Бугун кечқурун раҳматли отамни туш кўрдим. Кун-соатим битган кўринади.
Дўсти унга деди:
— Дўст, аввало узоқ умр кўргин-у, худонинг хоҳиши-да! Уёқдаям башарти футбол мусобақалари бўлиб қолса, тушимга кириб мениям огоҳ этиб тургин!
— Гап йўқ!
Эртаси куни ҳақиқатан қариянинг дўсти ёруғ дунёни тарк этди. Орадан бир неча кун ўтиб эса дўстининг тушига кириб деди:
— Дўст, тайёр тур, индинга бизда катта футбол мусобақаси бўлади. Сениям ўз жамоамнинг рўйхатига тиркаб қўйдим!
* * *
Йўловчи кимдир эҳтиёткорлик билан чўнтагига қўл солганини сезиб оҳиста шивирлади:
— Афсуски, чўнтагимда мириям йўқ!
Қўл эгаси ҳам мулойим овозда жавоб қайтарди:
— Кечирасиз-у, бунга шахсан ўзим амин бўлишим лозим.
* * *
Хотин ойнадан ташқарига қараб туриб эрига деди:
— Ўрганинг, одамлар қандай бахтли яшашади!.. Эри хотинига қуриган кирларни дордан йиғиб олишда ёрдамлашяпти.
Эр ҳам ташқарига қаради-ю, деди:
— Аҳмоқ! Ахир, бу кирлар бизники-ку!
* * *
Овчини босқинчилар талаб кетишди. Ундан маҳалладошлар сўрашди:
— Ўзингни ҳимоя қила олмадингми? Ахир, овчисан!
— Иложи бўлмади. Бир қўлимда пичоқ, иккинчи қўлимда қурол ушлаб тургандим.
* * *
Ёш актёр уйга келиб ниҳоят комедияда биринчи ролга таклиф этилганини отасига маълум қилди:
— Мен оила бошлиғи ролини ўйнарканман.
Бу гапни эшитган ота деди:
— Ҳечқиси йўқ, қайғурма. Бир кун келиб сенгаям гапирадиган рол бериб қолишар…
* * *
Икки дўст узоқ йиллардан сўнг учрашиб қолишди.
— Ҳозир нима ишлар билан бандсан?
— Ёзувчи бўлдим.
— Ие, зўр-ку!.. Биронта ёзган асарингни сотдингми? Бойиб кетгандирсан?
— Йўқ, фақат қўл соатим,, телефоним, радио ва телевизоримни сотдим.