ҲАММАБОП ТЕСТ: “ҲАЁТИНГИЗДА ПУЛ ҚАНДАЙ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?..”
Хўш, молиявий масала сизнинг ҳаётингизда қандай рол ўйнайди? Пул ҳақида ўйласангиз, тобора олдинга интиласизми ёки чўнтагингизда пул камайгачгина безовталана бошлайсизми?
Саволларга сира ўйланмасдан жавоб беринг.
1. Пул ҳақидаги қандай баҳсни ўзингизга маъқул деб биласиз?
а) баъзида пулнинг қиммати жуда юқори бўлади;
б) ақлли одамлар пулни юракда эмас, мияда асрайди;
в) кимки ҳаётида фақат пулга суяниб яшаса, демак, унинг тафаккури жуда тор экан.
2. Тасаввур қилинг, қайсидир танишингиз ёки дўстингиз бирдан бойиб кетди. Бу нарса ўзаро муносабатларингизга қандай таъсир кўрсатади?
а) хурсанд бўламан. Негаки, энди зарур бўлиб қолганда ундан қарз олишим мумкин;
б) бизнинг манфаатларимиз ва имкониятларимиз турличалиги бир-биримиздан сал узоқроқ юришга мажбур этса керак;
в) ҳасадим келади ва шунинг оқибатида дўстлигимизга путур етади.
3. Қўлингизда қиматбаҳо буюм ёки қоғоз бор. Уни нима қилардингиз?
а) умуман эътибор бермасдим. Ҳеч нарса бўлмагандек яшайверардим;
б) сотиб юборардим;
в) сотиб, банкдан фоизли ҳисоб рақами очардим ва ўша ерда асрардим.
4. Қисқа муддатда қандай йўл билан бойлик орттирса бўлади?
а) қарз олиш керак;
б) харажатларни камайтириш зарур;
в) қандайдир тижорат иши билан шуғулланиш керак.
5. Қимматбаҳо совғалар қалбингизда қандай ҳисларни уйғотади?
а) хурсандчилик;
б) ноқулайлик;
в) шу совғани берган одамдан гумонсирай бошлайман.
6. Агар сиздан кимдир қарз олиб, қайтармаса, қандай йўл тутасиз?
а) қарзимни сўраб олишга ийманаман;
б) ўша одамга тинмасдан қарзи борлигини эслатавераман;
в) ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам, қарзни ундираман.
7. Агар йўлда кетаётиб танга тушиб ётганини кўрсангиз, олармидингиз?
а) йўқ, бунақанги майда-чуйдаларга эътибор бериб ўтирадиган одам эмасман;
б) билмадим, кайфиятимга боғлиқ;
в) албатта, олардим.
8. Пул ҳақидаги суҳбатларга қандай муносабатдасиз?
а) бошқа мавзуда гаплашишни маъқул кўраман;
б) агар бу ишга оид бўлса, албатта, гаплашган бўлардим;
в) оҳ, пул ҳақидаги суҳбатлар ҳамиша қизиқарли ва фойдали кечади.
9. Дўконда сотувчи берган қайтимни санаб кўрасизми?
а) ҳеч қачон;
б) баъзида;
в) доим санаб кўраман.
10. Телевизор орқали бериладиган биржа хабарлари кайфиятингизга қандай таъсир кўрсатади?
а) мен биржа хабарлари билан умуман қизиқмаганман ва қизиқмайман;
б) агар бу хабарлар жиддий бўлса, ташвишга тушган бўлардим;
в) биржа хабарларини қолдирмай тинглаб бораман. Гоҳида қаттиқ ташвишга ҳам тушиб тураман.
НАТИЖАЛАР:
Ўзингизга ҳар бир «а» жавоб учун 1 балл, «б» жавоб учун 2 балл, «в» жавоб учун 3 баллдан қўйинг.
10-13 балл.
Сиз пулни ҳеч қачон биринчи ўринга қўймайсиз. Унга жуда юқоридан қарайсиз. Умуман, пулсиз ҳам ўзингизни жуда яхши ҳис этасиз.
14-21 балл.
Қандай пул топиш ва уни сарфлашни жуда яхши ўзлаштиргансиз. Молиявий муаммолар руҳингизни туширишига йўл қўймайсиз. Пулни яхши кўрасиз ва уни ҳар қандай йўл билан топа биласиз.
22-30 балл.
Ҳаётингизда пул асосий ўринни эгаллайди. Бойиб кетишни жуда-жуда хоҳлайсиз, бу йўлда кўп куч сарфлайсиз. Лекин ҳадеганда бойиб кета олмайсиз. Шу сабабли бўлса керак, тез-тез кайфиятингиз тушиб, тушкунлик исканжасида яшашга мажбурсиз.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади