Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2019

СНАЙПЕР… (25-қисм. Охири)

0

 

 

* * *

 

Терговчи ишора қилган камерада жиноят қилиб қамалган собиқ полиция майори ўтирарди. Буни то узун йўлак бўйлаб эшикка етгунча конвой айтиб берди.

— Пешонанг шўр экан, ука, — деди у йўл-йўлакай гоҳ аравача, гоҳ Мирсолига ачиниш билан қараб оларкан. — Маза қилиб яшамайсанми уйингда? Аҳволингни қара! Қанақа бетамиз боласан ўзинг-а? Ё турма ўйинчоқ, санаторий, курорт деб ўйлаганмидинг? Тўғри, ашаддий жиноятчилар турмасиз тура олишмайди. Чунки уларнинг қон-қонига сингиб кетган. Сен-чи? Ана, ҳозир камерага кирасан. Худо асрасин ишқилиб. Ишон, ўзимга қолса, сени бир дақиқаям ушлаб турмасдим бу ерда. Аммо менам буйруқ бажарадиган одамман…

Мирсоли миқ этмади. Ўзини гўё конвойнинг гапларини эшитмагандек тутди. Бироқ ичдан зил кетарди. Хаёлан йўлдан оздирган иблис билан курашар, шайтони лаин эса сира тап тортмай Мирсолини тобора жарлик томон бошлар, ўч, интиқомга ундарди.

Ниҳоят еттинчи камерага ҳам етишди.

— Деворга ўгирил! — буюрди конвой. — Етиб келдинг!..

Мирсолининг ўгирилиши бошқача бўлиши мумкин эмасди. У аравани деворга яқин олиб борди-да, конвойга терс ўгирди.

— Ичкарига кир! — деди конвой ҳамон маҳзун тортиб. — Омадингни берсин, оғайни!..

Бу «СИЗО»нинг энг хавфли рецидевистлар сақланадиган камераси эди. Тўрт кишилик камерада фақат бўйи икки метрга яқин, кенг елкали собиқ полиция майоринигина кўрди. Афтидан қолган уч кишини «этап» қилишган шекилли, каравотлар устида кўрпа-тўшаклар ҳам кўринмади. Мирсолининг кўрпасини эса конвой олиб келганди. Биринчи қаватдаги бўш каравотга ташлади-ю, чиқиб кетди.

Собиқ майор аравачада қисинибгина ўтирган Мирсолини кўргандаёқ тунд тортиб бўлганди. У нуқул ногиронлар аравачасига, Мирсолининг яримта оёқларига разм соларди.

— Сенмидинг мерган? — тикилавериб тоқати тоқ бўлдими, совуққонлик билан сўради майор Мирсолининг тепасига келиб. — Хайрият, ментлар ҳаётда бир марта бўлсаям ваъдасида туришибди. Мана, худонинг ўзи учраштирди бизни. Хўш, қалайсан энди?

— Ёмонмас, — деди Мирсоли кўнгли ғаш торта бошлаганини сездирмасликка тиришиб дадил. — Юрибман аравамни тортиб.

— Йўқ, сен юрмаяпсан, — деди собиқ майор. — Аллақачон ўлгансан. Ё ишонмайсанми?

— Менга қочиримли гап қилма, — «сен»сираб жавоб қилди Мирсоли. — Қочиримли хотинча гапларга сира тобим йўқ.

— Ў, шунақамисан ҳали? Ҳа, майли, тобинг йўқ бўлса бўла турсин. Аммо барибир ўлганингни тан олмасанг бўлмайди. Сен, қаҳрамон, дўзахдасан ҳозир. Мен бўлсам, шу дўзахнинг ягона ҳукмдориман. Ё бунгаям ишонмайсанми?

— Пастроқ туш, — деди Мирсоли собиқ майорнинг кўзларига тик боқиб. — Тағин йиқилиб майиб бўлмагин!

— Ўв, ҳезалак, — собиқ майор жонҳолатда эгилиб Мирсолининг икки елкасига чанг солди. — Полициячини нега ўлдирдинг?

Мирсоли ўтирган ерида бир зарб билан унинг қўлларини елкасидан олиб ташлади.

— Сенга ҳисоб бермайман. Агар ҳозироқ ўзингни босволмасанг, сенам ўшанинг кетидан кетасан қулоғингни ушлаб. Нари тур!

Кейинги манзара буткул ўзгариб кетди. Агар терговчи шу камерада Мирсолини ювош торттиришади деб хаёл қилган бўлса, қаттиқ адашгани маълум бўлиб қолди. Собиқ майорнинг режаси Мирсолини бўғиб, қийнаб, азоблаб ўлдириш эди. Афсуски, кўз ўнгидаги ожиз ва нотавон аристоннинг икки қўли чайирлигини, спортчи эканини ҳисобга олмабди. Мирсоли томоғига ёпишган кучли қўлларни силташга ўзида куч топа билди. Аравада ўтирган ҳолда собиқ майорни бетон полга ағдариб олди-да, бир марта жон ерига кучли зарба берди. У шу заҳоти ҳушини йўқотди. Ғолибона ўз каравоти томон йўналган Мирсолини эса иблис тағин йўлдан уришга уринарди.

— Қара, сенга айтганларим тўғри чиқди, — дерди у аюҳаннос солиб. — Бу ерда бир кунмас бир кун ўласан! Қоч! Йўлакка чиқ-да, дуч келган конвойнинг қуролини тортиб олиб ҳаммасини ер тишлат! Хор бўлма! Хор қил!..

Мирсоли сўнгги бир неча соат ичида дунёдан, шафқатсизликлардан қаттиқ ранжиганди. Гарчи қалбида қасос ва зўрлик туйғуси чарх урса-да, гўё иблис даъватларини эшитмаган каби чуқур хўрсинганча бошини эгди. Айни паллада жуда уйқуси келаётганди. Бахтга қарши мустақил равишда аравачадан каравотга ўта олмасди.

Тақдирга тан бериб ўтирган ерида кўзларини юмди.

Қанча ухлабди, билмайди. Тушига онаси раҳматли кирибди. Муштипар онаси камера туйнугидан мўралаган кўйи йиғлар, аммо бир оғиз сўз демасди. Ора-сирада бош чайқаб оларди, холос. Онанинг кўз ёшлари Мирсолини баттар ғазаблантирибди.

— Кети-и-инг! — дея турмани бошига кўтариб қичқирибди. Қичқириқ эса ростакамига ўнгида жаранглаганди…

Мирсоли уйғониб кетди-ю, шоша-пиша ичкарини кўздан кечирди. Камерадоши, аслида ўзини ўлдириш пайида бўлган собиқ майорни олиб кетишибдими, кўринмади. Каравотидаги кўрпа-ёстиқ ҳам кўзга ташланмади.

— Маразлар, — ғудраниб аравачани олдинга юргизди у. — Ногиронлик ётар-турарда жуда билинаркан. Мана, ўтириб ухладим тун бўйи. Уёғига-чи? Умримнинг охиригача шу тахлит яшайманми? Йўқ, истамайман! Менам одамларга ўхшаб оёқларим бўлишини хоҳлайман!..

Кейинги гапларни баланд овозда айтди чоғи, кутилмаганда камера эшиги шарақлаб очилиб, турма назоратчиларидан бири ичкарига кирди.

У кириб сўз қотишга шошилмади. Деворга суяниб олиб Мирсолига зимдан тикилиб қолди. Кўнглидан не гап ўтди, фақат ўзига аён бўлди. Мирсолининг эса бўлари бўлаёзганди. Вужуд-вужуди билан ўлишнигина хоҳларди.

— Илтимос, начайлик, — дея турма назоратчисига яқинроқ борди у. — Ўлдириб юбора қол! Жондан тўйиб кетдим. Қара, оёқлар бой берилган. Ҳожатгаям ҳаммага ўхшаб чиқиб кела олмайман. Тунни бўлса мана шу қарғиш теккан аравачада ўтириб ўтказдим. Нега қийнайсанлар? Ҳамма айбимни бўйнимга оламан.

— Ўлишга улгурасан, — деди назоратчи қаддини ростлаб. — Мана, шунча гуноҳларингга яна бир гуноҳ қўшибсан. Бегуноҳ камерадошингни ўлдириб қўяёзибсан. Жазосига сени карцерга ташлайман. Қўрқма, ўлишни истаганлар карцерда анча ўзини тайёрлаб олишади. Жон беришинг осон кечади. Ҳозир эса сени тергов хонасига олиб бораман. Ундан кейин уч кун карцерда дам оласан.

— Кейин-чи? — паймонаси тўла бошлаганидан баланд ва таҳдидли оҳангда сўради Мирсоли. — Ўлдирасанми? Шу ишингни бугуноқ қилиб қўяқол! Чўзиб нима қиласан?

— Э, йў-ўқ, — деди назоратчи ҳийла энгашиб. — Ҳали биз сенга полициячини ўлдириш қанақа бўлишини кўрсатиб қўямиз. Сен жудаям секин, қийналиб, азобланиб, хор бўлиб ўлишинг керак. Шунинг учун ҳам карцердан кейин сени яна бир камерага жойлаштираман. Би-ир меҳмон бўласан акаларинг ўтирган камерада.

— Тағин қон тўкилишини хоҳлайсанларми?

— Қон? Албатта. Лекин бу гал сенинг қонинг тўкилиши аниқ. Юр, сени кутиб қолди адвокатчанг!

Мирсоли назоратчининг сўнгги сўзига эътибор қилмаганди. Тергов хонасига кирди-ю, энсаси қотди. У ерда терговчининг ўрнига ўша кунги, бекатда ўзига термилганча турган аёл ўтирарди. Аёл Мирсолини кўрибоқ даст ўрнидан турди ва майин жилмайди.

— Сизми адвокат? — сўради Мирсоли аравачани столга яқин келтириб. — Мендан нима истайсиз?

— Танимадингизми? Наҳотки танимаган бўлсангиз?

— Таниганимда нима ўзгарарди? Гапингиз бўлса, тезроқ гапира қолинг! Сизлар билан лақиллашиб ўтиришга тоқатим йўқ.

Аёл жилмайишдан тийилмай чуқур нафас олди ва сумкасидан керакли ҳужжатларни чиқариб олиб стол устига қўйди.

— Ўша куни сизни кўрдим-у, юрагим орқага тортиб кетди, — деди у деярли шивирлаб. — Бекор қилдингиз одамларни ўққа тутиб. Ахир…

— Вей, хоним, — деди Мирсоли зарда аралаш. — Менга ақл ўргатгани келган бўлсангиз, адашибсиз. Мен бировларнинг маслаҳатига муҳтож эмасман.

— Вой, мунча инжиқсиз? — норозиланган кўйи сўз қотди аёл. — Инжиқланганингиз билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Қаранг мундоқ, оёқларни бой бергансиз, бу азоб ҳам етмай, яна қамалиб ўтирибсиз. Наҳотки, озодликда яшашни, эркин ҳаётдан лаззатланишни истамасангиз? Мен истамаслигингизга сираям ишонмаган бўлардим.

— Хўш, нима қипти? — ҳамон қайсарлик билан савол ташлади Мирсоли. — Пешонамга шу кунлар ёзилган эканки, турмада ўтирибман. Очиғи, хафа бўлманг-у, мен ёрдамга, ҳимояга муҳтожмасман. Менга деса отувга ҳукм қилишмайдими?!. Йўқотадиган ҳеч нарсам қолмаган.

— Бекорларни айтибсиз, — деди аёл стол устидаги ҳужжат солинган жилдни очаркан. — Сиз албатта озод бўлишингиз керак. Энди танишишни хоҳламасангиз ҳам ўзимни таништираман барибир. Мен Марина Маратовнаман. Сизга адвокатлик қилишга ўзим бел боғладим. Сизни таниганим, эъзозлашни истаганим учун ҳам шу ишга қўл урдим. Менга қаранг, агар ҳимоя қилишимга қарши бўлмасангиз, менга ёрдам берсангиз, жазони енгиллатардик. Акс ҳолда бир умрга қамаласиз. Чунки жами ўн саккиз одамнинг бошига етгансиз.

— Ҳали бу кам, — деди Мирсоли муштларини тугиб. — Мени мана шу кўйга солганлари учун ментларни бирма-бир тиғдан ўтказишни хоҳлардим.

— Сизга бир янгилик айтайми? — сўради Марина худди Мирсолининг гапларига эътибор қилмагандек жилмайиб. — Зўр янгилик бу.

— Айтинг.

— Сиз илгари Александр Крутой эдингиз, шундайми?

Бу гапни эшитди-ю, Мирсоли бирдан сергакланиб, аравачани ортга тислантирди.

— Нима? Сиз қаердан биласиз буни?

Марина жавоб бериш ўрнига Мирсолига айёрона тикилди. Кейин эса тилга кирди.

— Бир пайтлар сиздан сира тап тортмай улуш олиб келган генерал ҳам катта пора олаётганда қўлга тушган. Қаранг, униям мен ҳимоя қиладиган бўлиб турибман. Гап орасида сиз ҳақингизда айтиб берганди. Шундан кейин ҳозирги ва олдинги суратларингизни берди. Солиштирдим, барибир ҳақиқатни аниқладим. Пластик операция қилишган бўлсаям, барибир юзларингизда баъзи белгилар қолган экан. Худди шу нарса сабаб бўлиб сизни бекатда таниб қолдим.

— Генерал ифлос, — деди Мирсоли беихтиёр ҳафсаласи пир бўлиб. — Ҳойнаҳой, сизга нима ишлар қилганимниям айтгандир?

— Айтди. Ҳаммасини оқизмай-томизмай гапириб берди. Ишонинг, генерал шунчалар аблаҳ бўлсаям, сизга жуда ачинаркан. Кейин… Банкдаги ячейкангизни ўзлаштириб қўйганиниям тан олди. Шахсан ўзим бориб ўша ячейкани уйидан олиб келдим.

— Нима?.. Наҳотки? Қ-қаерга қўйдингиз пулларни?

— Қаерга бўларди? Уйимда. Қўрқманг, менинг уйимни полициячилар қўриқлашади.

— Йўқ, уларгаям ишониб бўлмайди, — Мирсоли пулларнинг дарагини эшитгач, безовталаниб қолганди. — Банкка қайтадан жойлаштириш керак. У… Катта пул бориди ячейкада.

— Сизга бир таклифим бор, — деди Марина. — Хоҳласангиз, ўша пулларнинг мингданми, миллионданми бир қисмини анавиларга бериб, вақтинча сизни озодликка чиқариб турсам… Тилхат асосида шаҳардан ташқарига чиқмаслик шарти билан яшаб турардингиз. Балки шу орада бир йўлини топармидик…

— Шундай қилсаям бўладими?

— Албатта иложи бор. Менинг ўз каналларим бор, ўшалар орқали ўхшатардим. Фақат сизнинг розилигингиз керак. Чунки тилхатни сиз ёзасиз. Масъулият сизнинг гарданингизда бўлади.

— Рози бўлмай ўлибманми? — деди Мирсоли жонланиб. — Қанча сўрашса беринг, пулни аяманг. Сизниям ўзим рози қиламан. Гап битта, худо битта. Мана шу каламушхонадан чиқиб олсам бас… Эҳ, бир режам бориди, озодликда бўлиб туриб бажарволардим ўшани.

— Одам ўлдиришмасми ишқилиб?

— Йўғ-э, худо асрасин!.. Бизнес… Қизиқ… Мен ахир… Башоратчийдим-ку! Нега фаришталар келишмаяпти олдимга? Сиз билмайсизми улар нега келмаётганини?

Марина Мирсолининг бу гапларини талмовсирашга йўйдими, оғзи ланг очилиб унга термилди.

— Нега жимсиз, Марина? — дея столга яқинроқ келди Мирсоли. — Билсангиз айтинг, уларни ишга солай! Ишонинг, фаришталарим ҳамма ишга қодир. Бировларга пораям бериб ўтирмасдик. Бир зумда қамоқдан чиққан бўлардим… Йўқ, фаришталарни иблис опкетиб қолган ўзи билан, ҳа! Мараз, ифлос! Йўриғига кирмаганим учун ўч олди у! Йў-ўқ, барибир келишади фаришталарим, мана кўрасиз! Ўшанда сиз-у биз роҳат-фароғатда яшаймиз…

Марина ҳеч нарса демади. Мирсолини руҳий хасталанганга йўйиб, аста конвойни чақирди-да, қулоғига шивирлади:

— Укажон, илтимос, тез психиатр чақиринг! Мижозимнинг томи кетяпти!

 

* * *

 

— Бу одамга дўхтир чақириш шарт эмас, — деди конвой Маринага. — Уни ҳозир карцерга қамаймиз, ўша ерда ҳушини йиғиб олади.

— Карцер? — Марина ҳайрон бўлиб конвойга норози боқди. — Нега карцерга қамаркансиз? Мен қаршиман. Мижозим шундоғам ўзини ёмон ҳис қиляпти.

— Сиз ниманиям билардингиз? Бунинг гуноҳлари шунчалик кўпки, битта карцер ҳам камлик қилади аслида. Хуллас, суҳбатингиз тугаган бўлса, кетишингиз мумкин. Бизнинг ички ишларимизга аралашманг!

— Шунақами? Бошлиғингизга арз қиламан!

— Хоҳишингиз, — дея аравачани ташқарига олиб чиқишга чоғланди конвой. — Арз қилсангиз қилаверинг! Мен буйруқни бажаряпман!..

Мирсоли Марина билан хайрлашмади, конвойга ҳам ҳеч нарса демади. Индамайгина ўтирганча хаёлан иблиснинг гўрига ғишт қалади. Қисматнинг бу қадар шафқатсизлигидан куйди. Икки марҳума онасига тақдиридан нолиди, улардан дуо сўраб ёлворди. Нодонлик қилиб қишлоғини тарк этгани, ёмон йўлга кириб қолганидан надомат чекди. Бу орада аравача қайсидир темир эшик рўпарасида тўхтади.

— Уч кун шу ерда ўтирасан, — уқтирди унга конвой. — Адабингни ейсан, каллакесар, чўлоқ! Бу кунингдан баттар бўласан.

— Мени қўрқитма, — деди алам билан Мирсоли. — Сендақа қўрқитадиганларнинг кўпини кўрганман. Мен-чи, бунданам баттар кунларни кўрганман. Сендақа жўжахўрозлар қўрқади қийинчиликдан!

Конвой Мирсолининг гапларига жавобан масхараомуз кулди-ю, аравачани камерага киргазиб, дарров эшикни ташқаридан қулфлади.

Карцер деганлари ҳақиқатан ҳавас қилиб бўлмайдиган жой эди. Совуқ жонни узиб олай дер, на ўтириб, на ухлаб бўларди бу ерда. Лекин Мирсоли иложи борича ўзини қўлга олишга тиришиб, аравачани гоҳ олдинга, гоҳ орқага ҳайдайверди. Шу баҳонада бу азоблардан зўр келишга умид боғлади.

Аммо учинчи кун Мирсолини ҳолдан тойдирди. Карцердаги жирканч ҳид, қаттол совуқ жонидан ўта бошлади. Гарчи бу сўнгги кунлигини сезиб турса-да, ўзини тута олмади. Бор овозда қичқира бошлади.

— Вей, одамхўрла-ар! Чиқариб олларинг бу дўзахдан мени-и!!! Ифлосла-ар!!!

Орадан беш дақиача вақт ўтиб, ниҳоят эшик шарақлаб очилди ва ичкарига турма назоратчиси кирди.

— Ҳа, нима бўлди? — сўради у дағдағали оҳангда. — Ичинг ўтдими? Гапир, даюс!

— Мени чиқариб олларинг! — қичқирди Мирсоли совуқдан дағ-дағ титраб. — Сенларда заррача шафқат борми ўзи?

— Шафқат керак бўп қолдими сенга? — баттар ўдағайлади назоратчи. — Буни олдин ўйлаш керак эди. Энди поездинг кетиб бўлди. Буёғига мана шунақанги кунларнигина кўриб яшайсан. Ҳа-а, ҳали буниси ҳолва. Бир умрга қамалгин, судья ҳукмни ўқисин, ана унда кўрасан ҳақиқий азобни! Терингни шилволишади у ерда!

— Униси мени қизиқтирмайди ҳозир, — деди бу гал паст овозда Мирсоли. — Ҳозир мени шу жойдан чиқиб кетиш кўпроқ қизиқтиряпти. Илтимос, камерамга қамаларинг! Тавба қилди-им!..

— Шунақами? Бўпти, ўзи бугун охирги кун эди. Ўтира тур, мен бориб турма бошлиғидан рухсат олиб келаман…

Турма назоратчиси яна бир карра Мирсолининг аянчли аҳволига қараб олди-да, ҳуштак чалган кўйи чиқиб кетди.

Ҳақиқатан, сўнгги кунлардаги тушкун ва қийноқли лаҳзалар ростакамига Мирсолининг паймонасини тўлдирганди. Айниқса, карцерда ўтказилган уч кун бу нотавон йигитни жар ёқасига етаклаб келган, Мирсоли шу жарга улоқишни жуда-жуда хоҳлаётганди.

«Мен ўзингдангина ўлим сўраяпман, худо, — дея нола чекарди у турма назоратчиси етагида бошқа бир камера томон кетиб бораётиб. — Шу биргина сўровимни қабул қилсанг-чи! Сенда адолат борми ўзи? Мана шу қўлларим билан қанча марталаб қотилликларга хезландим, қанча бегуноҳ бандаларнинг кўнглини оғритдим, хонавайрон қилдим. Нима учун шу гуноҳларим жазосига жонимни ола қолмайсан? Наҳотки, сенга ҳам керагим қолмаган бўлса? Кўриб турибсан-ку, ожиз-у нотавонман! Оёқларимни тортиб олдинг, ўзимни қисмат ҳалинчалига итқитиб ташладинг. Яна нима қилай? Мен бу ёруғ дунёда бир сония ҳам қолишни, яшашни, манави бадбўй ҳаводан нафас олишни, ҳеч кимнинг кўзига қарашни хоҳламайман! Олақол жонимни..»

— Мана, етиб келдинг «беш юлдузли отел»ингга, — дея Мирсолини масхаралаган каби ҳиринглаб кулди назоратчи. — Биласанми бу камерада кимлар ўтирибди?

— Менга умуман қизиғи йўқ ким ўтирганининг, — деди Мирсоли назоратчига нафрат аралаш боқаркан. — Олиб кирмоқчи бўлсанг, оч эшигингни! Менга нима фарқи бор?

— Йў-ўқ, сенга айтиб қўйиш вазифам. Шунинг учун эшитишга мажбурсан. Эшитмай ҳам қаерга борардинг?!. «Баллон»ларинг дарз кетиб бўлган-ку!.. Хуллас, полициячининг жонига қасд қилганинг учун худди мана шу камерада ажр тўлайсан. Эҳ, буни тасаввур ҳам этолмайсан! Ичкарида ростакам ментлар ўтирибди. Улар аллақачон қилмишингдан хабар топишган. Шундай экан, тайёр тур!..

Мирсоли бу пўписаларни эшитиб қилт этмади. Бир туки ўзгармай хотиржам ўтираверди. Турма назоратчиси эса пилтанглаганча икки қадам ташлаб эшикни очди.

— Қани, маҳбус Морозов, ичкарига кирсинлар! Яхши дам олсинлар!..

Камерада уч нафар маҳбус ўтирарди. Икки нафари тахтадан ясалган стол атрофида қартабозлик қилар, уларга нисбатан анча бўйдор ва беўхшови орқароқдаги икки ярусли каравотларнинг пастки қаватида ястаниб олган кўйи газета варақларди. Маҳбусларнинг ҳар бири девдек баҳайбат, гўё юзларидан заҳар томарди. Мирсоли киргани ҳамоно орқароқда ястаниб олгани истамайгина ўрнидан турди ва қўлидаги газетани каравот устига ирғитиб, олдинга юрди.

— «Ғилай», — дея стол атрофидаги маҳбуслардан бирига юзланди у. — Жазони нимадан бошласак экан-а?

— Э, «Бургут», — бошқа маҳбус сакраб ўрнидан турди-да, камерадошига яқин борди. — Биз «Болта» иккимиз боя роса тортишдик шу масалада. Ахийри бир тўхтамга келдик.

— Ие, шунақами? — «Бургут» деганлари кафтларини бир-бирига ишқалай-ишқалай, Мирсолига яқин келди. — Қани, «Ғилай», нима тўхтамга келганларингни бир айтиб бер-чи! Агар менга маъқул тушса, ошиғинг олчи!

— Айтишларига қараганда, бу нусха ҳамкасбимизни қип-яланғоч қилиб ечнтирган экан.

— Нима? — «Бургут» худди бу гапни илк бор эшитган бўлиб сўйтолдек муштларини тугиб олди. — Шу манқа-я? Оёғи йўқ бўлсаям тавба қилиш ўрнига шунақа ишлар қилиб юрибдимикан ҳали?

— Э, бу-чи, очиқда гўё қироллардай гердайиб яшаганмиш. Пулиям роса кўп бўлганмиш. Ҳозир манавиндай латтаси чиқиб турибди холос. Ўзини зўр деб билган!

— Полиция ходимини ўлдириш қанақа бўлишини кўрсатиб қўйиш керак бунга, — деди «Бургут». — Аммо сенларга маслаҳатим шуки, буни ўлдиришга шошилмайсанлар. Ифлослар тозза қийналиши, сўлаги оқиб бетон полда керагича думалаши зарур.

— Ўзимизнинг ҳам режамиз шундай, — суҳбатга аралашди «Ғилай». — Мана, назоратчи ҳақини олиб ваъдасини бажарди. Бу келгинди буёғига бизнинг қўлимизда. Бошладикми?

— Бошладик!..

«Болта» лақабли маҳбус шерикларини нари сурган бўлди-да, Мирсолига яқинлашиб, кутилмаганда аравачани ағдариб юборди.

— Ҳай-ҳай, тўхта, «Болта», — дея шеригини нари суриб ўзи буткул ҳимоясиз, думалаб аравача остида қолган Мирсолига яқин борди «Бургут». — Ўзиям анчадан бери манавинақанги ҳолатда думалаб ётмаган бўлса керак баччағар. «Ғилай», кийимларини ечларинг чўлоқнинг!

— Оға, ўлдириб қўя қолсак-чи тезроқ, — деди «Болта» тоқати тоқ бўлиб. — Шу нусха билан пачакилашиб, бекор вақтимизни ўтказяпмиз-да!

— Бу нима деганинг? — уни койиб берди «Бургут». — Буни, ахир, анчадан бери кутдик! Менам қийналиб, шармандаланиб, орсизланиб ўлишини кўриб маза қилай-да энди! Инсоф борми ўзи сенда?

— Тушундим, — деди «Болта» икки қўлини кўксига қўйганча беўхшов тиржайиб. — Буюринг, оға! «Ғилай» икковимиз хизматингиздамиз!

— Кийимларини битта қўймай ечиб олларинг бошланишига! — буюрди «Бургут» афтини бужмайтириб. — Оёқсиз хунасани ҳеч қачон яланғоч кўрмагандим. Қани, кўрайлик-чи, қанақайкан булар!..

Шериклар бараварига Мирсолига ташланишди. Аввал уни аравача остидан тортиб олиб икки қўлини орқага қайиришди ва йўғон арқон бўлаги билан маҳкам бойлашди. Оғзини скотчлашди. Мирсоли энди ростакамига ҳимоясиз қолди. Аристонлар эса унга масхарали кўз ташлай-ташлай, бор кийимини ечиб ташлашди.

— Ў, жа қўрқинчли кўринаркан, — дея ортга тисланиб олди «Бургут». — Уйлансаям хотини кўриб бўлари бўларкан.

— Ҳамма ерига учуқ тошиб кетса керак, — гап қўшди «Ғилай». — Қаранг, оға, одам турқи қолмабди ҳақиқатан!..

— Энди ўзимиз беркитиб қўйган болтани опкелларинг! — буюрди шерикларига «Бургут». — Тез бўлларинг! Айтганча, олдин кўпроқ латта-путта ғамлаб олинглар! Қон изини дарров йўқ қилмасак, кейин кетказиб бўлмай қолади.

Шериклар оғасининг кўрсатмасини бажаришга киришди. Мирсоли эса уларнинг ҳар бирига гоҳ нафрат, гоҳ умид нигоҳи билан боқиб жавдирар, ўзини нималар кутаётганини тахмин қилгани сайин ич-ичидан адо бўла борарди.

«Буларнинг нияти бузуқ, — ўйларди у бошини сарак-сарак қилиб. — Шундоғам оёқларим яримтайди. Энди қолган ярмиданам айиришаркан маразлар. Одам боласиям шунчалик тошюрак бўладими? Тўғри-да, худо кечириб бўлмас гуноҳларим эвазига шу балоларни йўллаган. Чидашга, тақдирга тан беришга мажбурман!.. Ишқилиб, болта келиб тушиши билан ҳушимдан кетай, йўқса адо бўламан!..»

Ҳаш-паш дегунча аристонлар барча нарсаларни муҳайё қилишди. Бургут уларнинг қўлидан ўткир болтани қабул қилиб оларкан, зимдан Мирсолига разм солди. Унинг нуқул жавдираётганини кўриб янада роҳатланди, оғзининг таноби қочиб шерикларига қараб иршайди. Кейин эса дафъатан болтани баланд кўтарди-ю, Мирсолининг чап сонига урди.

— Вой-до-од!!! Вой жони-и-им!!!

Мирсоли жонсиз оёғига болта тиғи келиб урилгач, ҳушини йўқотдими-йўқми, идрок эта олмади. Бор овозда қичқириб ётган ерида сакраб юборганини англади холос…

У кўзлари мошдек очилиб, теваракка аланглади…

Негадир ишонқирамай яна ва яна атрофга разм солди.

Мирсоли негадир турмада эмас, касалхона палатасида эканини шундагина тушуниб етди.

Ҳақиқатан, хона шинам эди. У бир кишилик палата каравотида ётар, тепасида эса… Ёлғиз аммаси Тўфаниса опа қон йиғлаб турарди.

— Вой, амманг айлансин, уйғондингми-и?

Аммаси кўзларига ишонмай, Мирсолини икки елкасидан қучган ҳолда қайта-қайта кузатарди.

— Жоним чиқиб кетай деди-ку, жияним! Бир ойдан бери уйғонмайсан-а!.. Вой худойимга шукр! Худойим қайтиб берди сени, амманг ўргилгур!..

Мирсоли шу тахлит беш дақиқача аланглаб, алаҳлаб ўтирди. Нималар бўлаётганига сира ақли етмай, икки оёғини текшириб кўрди. Оёқлари яримта эканига амин бўлгач, Тўфаниса опага тикилди.

— Оёқларимни чопишмадими? — сўради у хавотирини яшира олмай. — Анавилар… Аристонлар қани? Ҳалиги… Болта тутган уч аристон… Кетишдими?..

Аммаси унинг саволига жавоб бериб улгурмай, палатага даволовчи врач ҳовлиққанча кирди.

— Ў, опажон, табриклайман сизни! Қаҳрамонимиз уйғонибди-ку!..

Тўфаниса опа бир Мирсолига, бир врачга қарар, жавоб бериш ўрнига пиқ-пиқ йиғларди.

— Фаришталарим қани? — сўради Мирсоли врачнинг сўзлаш учун оғиз жуфтлашига-да эътибор қилмай. — Ахир, мен башоратчи эдим, амма! Фаришталаримни иблис опкетиб қолди! Илтимос, иблисни топишда ёрдамлашворинг! Мен уни қийма-қийма қилиб ташлайман!..

— Хўп, ука, хўп, — Тўфаниса опанинг ўрнига врач жавоб қилди Мирсолининг икки елкасини маҳкам сиқимлаб. — Албатта ёрдам берамиз. Фақат ҳозир сиз тинчланиб олишингиз керак. Ҳар ҳолда бир ой комада бўлдингиз.

— Нима? Комада? — Мирсоли бу гапдан сўнг ҳийла ўзига келгандек сергакланди. — Мен-а?

— Ҳа, афсуски сиз, — деди врач асабий лаб тишлаб. — Нима қилайлик? Тақдири азал экан. Икки оёғингиздан айрилиб қолдингиз. Пешонангизга шу кунлар ёзилган экан-да, иним! Хавотир олманг, тез кунда соғайиб оёққа турасиз. Кўрмагандай бўлиб кетасиз.

— Оёғим бўлмаса қандай қилиб оёққа тураман, — деди Мирсоли мажолсиз қўлларини оппоқ чойшаб устидан яримта оёқларига қўйиб. — Гапиравераркансиз-да гап деб!

— Қўй, ундай дема, Мирсолижон, — кўз ёшлари ҳўл қилган икки юзини дастрўмолчасига артаркан, гапга аралашди Тўфаниса опа. — Врач акаларинг, опаларинг роса югур-югур қилишди сени уйғотамиз деб. Фаришталарниям топамиз, жувонмарг иблисдан боплаб ўч оламиз. Айтганча, сен ҳеч қачон ногиронлар аравачасига ўтирмайсан! Қишлоққа ўз оёқларинг билан юриб борасан худо хоҳласа!..

Мирсоли бу гапларга ё тушунмади, ё карахтлик зўр келиб англай билмади. Аста бошини қайтадан ёстиққа қўйди-да, кўзларини юмди. Врач эса секин Тўфаниса опани йўлакка олиб чиқди-ю, тайинлади:

— Зинҳор уйғота кўрманг! Тиниқиб ухлаши керак жиянингиз. Ўзи уйғонгандан кейингина гапга тутинг!

 

* * *

 

Мирсоли ярим тунда уйғонди. Бу гал алаҳламади. Шифтга тикилиб ётганча ўтган кунларни бир-бир ёдга олди. Сўнгги бор полициячилар таъқибидан қочгани, оёқларига ўқлар ёмғири кетма-кет ёғилгач, йиқилгани, аста-секин ҳушини йўқота бошлагани кўз ўнгида намоён бўлди. Шундан кейингина узоқ вақт комада ётганига ишонди.

— Амма, — деди ҳануз тепасида мижжа қоқмай йиғлаб ўтирган Тўфаниса опанинг билагидан тутиб. — Нега ухламадингиз? Бунақада толиқиб касал бўласиз-ку!

— Менга жин урмайди, — Тўфаниса опа шоша-пиша кўз ёшларини артди-да, Мирсолига жилмайиб боқди. — Асосийси, сен ўзингга келдинг. Тағин уч-тўрт кун ётиб турсанг, бутунлай яхши бўласан. Иннайкейин икковимиз етаклаши-иб қишлоғимизга жўнаймиз-а?

— Қишлоққа? — сўради Мирсоли ҳайрон бўлиб. — Нима қиламиз қишлоқда?

— Вой, бу нима деганинг? Ўзим сени уйлантираман. Қизниям топиб қўйганман.

— Э, амма, — деди ётган ерида қўл силтаб Мирсоли. — Яримжонга ким ҳам тегарди. Қаранг, оёқларимни кесиб ташлашибди.

— Жонинг омон қолди-ку, — Тўфаниса опа яна кўзлари ёшланиб, бироз энгашган кўйи лабларини пулкиллатганча жиянининг кўксига бош қўйиб олди. — Яхшиям акам, янгам раҳматлилар бу аҳволингни кўришмайди. Йўқса куявериб адо бўлишарди.

— Настя энам-чи? — сўради кулимсираб Мирсоли. — Уям куярмиди?

— Албатта куярди. Ўзинг айтгандинг-ку сени яхши кўришини!

— Ҳа-а, — Мирсоли кўзларини юмиб жавоб қилди. — Настя энам ҳам мени жуда-жуда яхши кўрганди. Афсус, худо кўп кўрди униям. Дарвоқе, сиз менинг баннисага тушганимни кимдан эшитдингиз? Қандай топиб келдингиз бу шаҳарни? Сизга манзилимни айтмагандим-ку!

— Топдим, — деди Тўфаниса опа бошини кўтариб — Ажойиб полковник танишинг боракан. «Жиянингиз билан ака-укадай бўлиб кетганмиз», деди умринг узоқ бўлгур. Кейин-чи, банкда ка-атта пулинг қолиб кетганакан. Ўша полковник аканг олиб қўйибди. Пулларингниям қўлимга топширди. Ўзи аэропортда кутиб олди, мана шу баннисага опкелиб қўйди. Ўзиям бир кун кечгача тепангда ўтирди. Сен билмадинг-да!..

— Тушунмадим. Хўп, пуллар майли, ўзим тайинлагандим унга. Аммо… Қаранг, башарам умуман ўзгариб кетган. Отим ҳам, фамилиям ҳам ўзгарган. Қолаверса… Ҳа, қишлоққа ўлганим ҳақида хабар бордими?..

Тўфаниса опа бу саволни эшитгач, дафъатан жиддийлашиб юзини терс буриб олди.

— Қўй, ўша кунларни эсимга солма, — деди овозини пасайтириб. — Сени тириклай кўмгандан кўра ўзим ўлиб кета қолганим яхшийди… Хайрият, худога беадад шукр, «Битта-ю битта жияним ёш ўлиб кетди, мурдасиниям темир тобутда опкелишди, бизларга очтиришмади», деб ўксини-иб ўтиргандим. Қараки, полковнигингдан дилгиром опкеб қолишди. Жонимни ҳовучла-аб етиб келсам, анчадан кейин «жиянингиз ҳаёт, баннисада ётибди, ўшанда шундай қилишга мажбур бўлгандик», деб мендан роса кечирим сўради худо ярлақагур. Иннайкейин полковник аканг ҳамма гапни ипидан игнасигача айтиб берди. Эҳ, ўшанда қандай қувонганимни билсайдинг… Йўқ, олдинига ишонмадим. Бу ажнабий эркак ўйин қиляпти шекилли деб ўйладим. Олдинги ҳужжатингниям кўрсатгандан кейин ишондим…

— Ҳа, сизгаям осон бўлмабди, амма, — деди Мирсоли. — Тоз-за овора қилишибди. Мени кечиринг! Ғўрлик қилиб ҳар хил йўлларга кирибман.

— Ундай дема, сенга бегонамасман-ку! Биттагина акамдан қолган ёдгоримсан. Мана энди, қишлоққа бориб ка-атта тўй қиламиз. Майрамхон маҳрамингга айланади. Титраб-титраб, уялиб-қимтиниб чимлдиққа киради. Сениям тортган дардларинг орқада қолади.

— Майрамхон ким? Мен танийманми уни?

— Танийсан. Шу йил мактабни тамомлаяпти. Ҳов нариги маҳалладаги Эгам нонвойнинг қизи. Жудаям кўҳлик, ақл-фаросатли қиз бўлган. Тилпон қилиб қўшнимиз Мадинахонга айтувдим, қизникига бориб қаттиқ тайинлаб қўйибди. Ҳа, эсим қурсин, сенинг тириклигингни бутун қишлоқ эшитибди. Ишонсанг, катта тўйга айлантирворишибди хурсанд бўлишганидан. Кўрдингми, Мирсолижон, қишлоғимиздагилар сени жуда яхши кўришади.

— Қиз топиб бекор қипсиз, амма! Ногиронга ким ҳам тегарди?

— Тағин ўша гапингни қайтарасан-а! Сен ногиронмассан. Ана, полковник аканг ваъда берди. «Жиянингиз ўзига келсин, ўзим протез оёқнинг кетворганидан келтириб бераман, худди ўзини оёғидай сира қийналмай юра олади», деди. Ҳозир-чи, протезниям зўрлари чиқиб кетганмиш-да!.. Мана кўрасан, ўша оёқни ўрнатволсанг, ҳамма азобларингни унутасан!..

— Бир гапни айтсам, уришмайсизми? — сўради Мирсоли кулимсираб. — Ростингизни айтинг фақат!

— Ие, сени нега уришай? Айт, Мирсолижон!

— Мен тушимдами, ўнгимдами, билмайман, хуллас, башоратчи бўлганмишман. Ҳамма нарсани олдиндан билганмишман. Кейин… Билмадим, буям тушимда бўлдими, ишқилиб, иблис роса қонимни ичди. Йўриғига юргазиб адо қилаёзди…

— Буларнинг ҳаммаси тушингга кирган, — деди Тўфаниса опа. — Дўхтир айтди-ку, оғриқ кучлилигидан комагами, ишқилиб шунақа бир нарсага тушиб қолганмишсан. Тушингда ёвуз жинлар ақлингни ўғирлагандир-да! Парво қилма, қишлоққа етволайлик, зўр домла опкелтириб етти марта ўқиттирвораман сени!. Кўрмагандай бўп кетасан!

— Майли, энди мен ухлайман, — деди Мирсоли яна бошини ёстиққа қўйиб. — Бироз чарчагандайман. Сизам дам олинг!..

Бу гал ростакамига Мирсолининг бахти кулганди. Бегона юртларда ўта шафқатсиз одамлар билан ош-қатиқ бўлиб ёш умрини сал қурса хазон қилаёзган йигит қадрдон қишлоғига ҳақиқий бойваччага айланиб керилиб қайтди. Полковник унинг тийинига ҳам хиёнат қилмабди. Ўта замонавий протезни оёғига кийдириб қўйгач, пулларни қўлига топширди-ю, иззатини жойига қўйиб кузатди. Мирсоли ҳақиқатан ўзини қайта дунёга келган каби енгил ҳис этарди. Протез кийилгач, оёқлари гўё аслига қайтгандек кечгани бир бахт бўлса, катта пул билан ҳовлига кириб келгани яна бир бахт эди…

Биринчи куни тушига икки онаси кирибди. Улар қандайдир йиғинда Мирсолини ўртага олиб роса дуо қилишибди…

Майрамхон аммаси таърифлагандан-да хушрўйроқ, ақллироқ экан. Янги, ҳашаматли ҳовлига келин бўлиб тушган куниёқ Мирсолининг назарида уй нурга тўлгандек туйилди. Майрамхон қишлоқ келинлари орасида урф бўлган кийимларда салом қилиб маҳалла аёллари, тенгқур қизларнинг роса ҳавасини келтирди. Мирсолига ҳар гал зимдан разм солганда эса бир гапни хаёлан такрорлаб чарчамади:

«Мен ҳасми ҳалолимни дунёдаги энг бахтли инсонга айлантираман!..»

(Тамом)

Олимжон ҲАЙИТ




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus



Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Московском регионе более 62 тысяч семей распорядились материнским капиталом через банки

"Святой Ленин" спасает мир и возглавляет "восстание ИИ машин... хороших по существу". 8 серия, СЕРЬЁЗНЫЕ НОВОСТИ.

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: С начала года более 4,7 тысячи жителей Московского региона оформили страховую пенсию в автоматическом режиме на портале госуслуг

В Подмосковье сотрудники Росгвардии спасли пожилого мужчину, который оказался один дома и плохо себя почувствовал


Джомба, суттуг шай, кучу и другими видами чая в регионах России могут насладиться российские туристы

CЛД «Печора» филиала «Северный» ООО «ЛокоТех-Сервис» получило сертификацию для технического обслуживания локомотивов серии 2ТЭ25КМ в объёме ТО-2.

Это вовсе не только Питер: названы 15 городов России, куда можно поехать на белые ночи

Как избежать больших проблем при одиночном путешествии: туристкам дали важные советы по безопасности


Andy Murray cracks brutal joke as Brit star’s Wimbledon preparations are disrupted by bizarre injury 

Discover Tintex: A Hub for Premium Car Care and Customization

England vs Bosnia & Herzegovina: Three Lions face Dzeko and Co in Euro 2024 warm-up match – stream FREE, TV, team news

A Deep Dive into Realistic Doll Manufacturers


Планируете отпуск в России? В этих городах есть бюджетное жилье — называем список

Портативный ТСД корпоративного класса Saotron RT-T70

Тин-Мерзуга

В этом году обновят 35 км трассы Р-255 Сибирь в Тайшетском и Нижнеудинском районах Приангарья


Ubisoft adds another studio to what seems like an increasingly desperate effort to finally get Prince of Persia: The Sands of Time Remake finished

Elden Ring's lovable living pots are pure body horror in Shadow of the Erdtree

How to watch the 2024 PC Gaming Show: our 10th annual summer showcase

Показ геймплея тактики SteamWorld Heist II



Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Московском регионе более 62 тысяч семей распорядились материнским капиталом через банки

Антисанитария в службах доставки: токсиколог Кутушов рассказал, почему опасно заказывать еду

Отделением СФР по Москве и Московской области в 2024 году выдано решение о финансовом обеспечении предупредительных мер 323 страхователям на сумму более 129 миллионов рублей

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: С начала года более 4,7 тысячи жителей Московского региона оформили страховую пенсию в автоматическом режиме на портале госуслуг




Швейцарская организация подтвердила задержание своего советника в России

"Святой Ленин" спасает мир и возглавляет "восстание ИИ машин... хороших по существу". 8 серия, СЕРЬЁЗНЫЕ НОВОСТИ.

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Московском регионе более 62 тысяч семей распорядились материнским капиталом через банки

За один день работники Уссурийского ЛРЗ и их дети выполнили сменно-суточное задание по ремонту 129 паровозиков


Один человек погиб и трое пострадали при столкновении трех авто в Воскресенске

Всероссийский флешмоб «Песни о родной стране» пройдет с 12 по 30 июня

Россия и Аргентина договорились о поставках инсулина и водки

Детский лагерь в Лосино-Петровском готов к старту летнего сезона


Джокович снялся с Открытого чемпионата Франции по теннису

Теннисист Медведев снялся с турнира ATP в Нидерландах из-за травмы

Мирра Андреева обыграла представительницу Франции Грачеву на "Ролан Гаррос"

Янник Синнер высказался о первом месте в рейтинге ATP и травме Новака Джоковича


Россия и Аргентина договорились о поставках инсулина и водки

Один человек погиб и трое пострадали при столкновении трех авто в Воскресенске

В Подмосковье провели работу по обслуживанию системы обводнения торфяников

Всероссийский флешмоб «Песни о родной стране» пройдет с 12 по 30 июня


Музыкальные новости

«Мгновенна нашей жизни повесть…» – музыкальный вечер к юбилею Булата Окуджавы

Собчак призвала власти прокомментировать "стриптиз" Бузовой перед школьниками в Уфе

Студия Звукозаписи в Москве. Создание Песен, Музыки, Аранжировок.

Джиган, Оксана Самойлова, Виктория Боня и другие: ТНТ раскрывает дату премьеры нового сезона реалити«Выжить в Дубае. Возвращение»



Яндекс, А.С. Пушкин, Святой Ленин ведут следствие. Настоящая сенсация!

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Московском регионе более 62 тысяч семей распорядились материнским капиталом через банки

В Подмосковье сотрудники Росгвардии спасли пожилого мужчину, который оказался один дома и плохо себя почувствовал

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: С начала года более 4,7 тысячи жителей Московского региона оформили страховую пенсию в автоматическом режиме на портале госуслуг


Евгений Миронов, Ирина Пегова, Кристина Асмус, Илья Авербух, Елизавета Арзамасова и другие звезды не фестивале «НЕБО»

За один день работники Уссурийского ЛРЗ и их дети выполнили сменно-суточное задание по ремонту 129 паровозиков

Глава "Рексофт" - в топ-100 отечественных ИТ-лидеров

Работник СЛД «Чита» филиала «Забайкальский» ООО «ЛокоТех-Сервис» принял участие в экологической акции по очистке берега и дна озера Кенон


Мэр Москвы договорился о создании роботизированного завода по производству грузовых автомобилей

В Москве над Калужским шоссе возник смерч

СберСтрахование и BAIC будут совместно работать над доступными страховыми решениями

«Синички», роботы, КАМАЗы. Какие соглашения заключила Москва на ПМЭФ-2024


Путин: западные санкции мешают России, но проблемы преодолеваются

Что лучше для СССР и РФ сегодня: Брежневский застой или Путинский капитализм, а как думают советские люди

Путин заявил, что Москва рада приросту исламского населения

Захарова объяснила слова Путина о поставках оружия в другие страны





Здоровье начинается с полости рта

Ракова: средняя продолжительность жизни в Москве приближается к 79 годам

Антисанитария в службах доставки: токсиколог Кутушов рассказал, почему опасно заказывать еду

Диетолог Соломатина рассказала, кому стоит воздержаться от употребления яиц



Медийный баскетбол, киберспорт и турнир ММА: Константин Пухов рассказал о мероприятиях Международного центра бокса (Наташа)

В Крылатском будет создан современный спортивный кластер — Собянин

Сергей и Ангелина Минаевы из Брянска завоевали серебро Кубка «НИКА 2024»

Spirit. Fitness откроется в ТРЦ Мегаполис


В Минске начал работу 30-й Форум "ТИБО"



Собянин: в Москве построят роботизированный завод по выпуску грузовиков

Собянин заявил о росте инвестиций в Москву из-за импортозамещения

Собянин: Новый участок МСД на юге столицы планируется достроить до конца года

Сергей Собянин рассказал о реализации проектов КРТ в столице


Багреева: Глобальные климатические цели могут быть достигнуты при участии городов

Мария Багреева: глобальные климатические цели достижимы лишь при участии городов

Жара вновь бьёт рекорды. Повторится ли аномальное лето 1972 и 2010 годов?

Сохраним бор чистым


Наибольшее число лотов выставлено на торги в Волоколамске, Кашире и Щелкове

Детский лагерь в Лосино-Петровском готов к старту летнего сезона

В Москве задержали обманывавшего женщин афериста по фамилии Любовников

Вызовы со стороны экс-колонизаторов. Путину жаловались на поведение Запада


Россия, Новости, Культура, Театр, Дети: Радость, которую приносит Госцирк Бурятии

В Архангельске подвели итоги III Всероссийского форума «Арктика. Лёд тронулся»

Торговые настольные электронные весы CAS PR-15P

Единство народов в многообразии культур: фестиваль «Гармоничная Россия» вновь пройдет в Архангельске


Клубный дом "Моне" - особый статус в центре Симферополя

Глава Росавиации: возобновление работы закрытых с начала СВО аэропортов пока не ожидается

Глава Росавиации рассказал о перспективах открытия аэропорта Краснодара

Литературно-краеведческая программа «Не может быть Родина малой, с такою великой душой!»


В районе Щукино построят новый дом по программе реновации

Ученица лицея № 6 в Одинцове набрала 100 баллов на ЕГЭ по химии

Генсек НАТО заявил, что не считает неизбежной для альянса войну с Россией в ближайшие годы

В Москве количество МСП выросло на 5,5% за год












Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Янник Синнер

«Янника Синнера очень рано сравнивать с Роджером Федерером» // Тренер мужской сборной России по теннису Игорь Куницын — о главных событиях Roland Garros






Наибольшее число лотов выставлено на торги в Волоколамске, Кашире и Щелкове

Вызовы со стороны экс-колонизаторов. Путину жаловались на поведение Запада

Всероссийский флешмоб «Песни о родной стране» пройдет с 12 по 30 июня

Россия и Аргентина договорились о поставках инсулина и водки