ҲАММАБОП ТЕСТ: “АҚЛ БИЛАН ИШ КЎРИШ СИЗГА ХОС ОДАТМИ?”
Харизматик одамнинг ақл билан иш кўриши кўпчиликка сир эмас. Лекин бу ўша одам идеал дегани эмас. Фақат харизматик одам аҳмоқлик қилмайди, жамиятга зарар етказмайди. Чунки у бирор ишни амалга оширишдан аввал яхшилаб ўйлайди.
Хўш, сиз-чи? Ақл билан иш кўрасизми, ё таваккалчиликка берилганмисиз? Қуйидаги тест саволларига жавоб бериб, шу нарсани аниқлаб олинг.
1. Бўлар-бўлмасга жаҳлингиз чиқиб кетаверадими?
А) Ҳа
Б) Йўқ
2. Ўзингизга нисбатан жисмоний бақувват одамни хафа қилишдан тийиласизми?
А) Ҳа
Б) Йўқ
3. Ўзгалар эътиборини тортиш учун биринчи бўлиб ким биландир жанжал кўтара оласизми?
А) Ҳа
Б) Йўқ
4. Ҳаётингизга хавф туғдириши мумкин бўлса-да, машинани катта тезликда бошқарасизми?
А) Ҳа
Б) Йўқ
5. Касал бўлиб қолсангиз, фақат дориларга суянасизми?
А) Ҳа
Б) Йўқ
6. Ўз мақсадингизга эришиш учун ҳар қандай ёмон ишни қилишга тайёрмисиз?
А) Ҳа
Б) Йўқ
7. Соатлаб қуёшда тобланиб ўтиришни ёқтирасизми?
А) Ҳа
Б) Йўқ
8. Қачондир машҳур одам бўлишингизга ишонасизми?
А) Ҳа
Б) Йўқ
9. Баҳс, мунозараларда ютқаза бошлаганингизни сезсангиз, вақтида ўзингизни тўхтата оласизми?
А) Ҳа
Б) Йўқ
10. Оч бўлмасангиз ҳам кўп овқат ейишга одатланганмисиз?
А) Ҳа
Б) Йўқ
11. Байрамларда сизга нима совға қилишларини олдиндан билишни хоҳлармидингиз?
А) Ҳа
Б) Йўқ.
НАТИЖАЛАР:
2, 9 саволларнинг қониқарли деб топган жавобларингиз учун, 1, 3, 4, 5, 6, 7, 8 саволларнинг қониқарсиз жавоблари учун 1 баллдан қўйинг.
8 баллдан юқори.
Сиз ҳамиша ақл билан иш тутасиз. Ҳаётдан кўп нарса талаб қилмайсиз. Ҳеч кимдан беҳуда хафа бўлмайсиз. Фақат атрофдагиларнинг олдингизга маслаҳат сўраб келмаётгани сизни бироз ҳайратга солади.
4 дан 8 баллгача.
Сиз ўз имкониятларингизни яхши биласиз ва шунинг учун билиб-билмай юқори чўққиларни забт этиш учун шошилмайсиз. Баъзида таваккалчилик қилиб қўясиз-у, кейин анча пайтгача афсусланиб юрасиз.
4 баллдан кам.
Таваккалчиликни ёқтирасиз. Ҳамиша ниманингдир етарли эмаслигидан нолийсиз. Ўзингизни тез-тез энг бахтсиз одамлар қаторига қўшасиз. Кўнглингиз сира тўлмайди. Хаёлингизда ўзгалар ҳаётда ҳамма нарсага эришяпти. Уларнинг машиналари, қўша-қўша уйлари бор. Ҳойнаҳой сандиқ тўла пулга ҳам эгадирлар. Аммо билмайсизки, сизнинг нолишларингизга, жаҳл қилишларингиз-у, қалбингизда ҳаётга нисбатан нафрат уйғонишига ҳеч ким эътибор бериб ўтирмайди. Ҳамма ўз аравасини тортиш, изланиш, меҳнат қилиш, ўз ташвишлари қозонида қоврилиш билан банд. Кўзингизни очинг, ҳали ҳаммаси олдинда. Бирор ишни амалга оширишдан олдин унинг оқибати ҳақида бош қотиришга одатланинг. Тирик эканингиз, қўл-оёқлар, тил ва бошқа аъзоларингиз ишлаб турганига шукр қилинг. Қаранг, атрофда қанча яхши ишлар бўляпти. Барча хурсанд, қувноқ. Сиз ҳам мана шу кунингиздан қувонишга ўрганинг. Ишонамизки, бир кун келиб эзгу мақсадларга албатта эришасиз.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади