ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…
АСАЛ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Агар қулай шароит бўлса, асал минглаб йиллар сақланса ҳам истеъмолга яроқсиз ҳолатга келмайди.
2. Асал кучли табиий консервантдир. Александр Македонскийнинг жасадини айнан асал ичига солиб Грецияга олиб боришган. Мурда асал ичида чириш палласига кирмас экан. Қадимда гўшт ва балиқ эскирмаслиги учун ҳам уларга асал суртиб қўйишган.
3. Дунёдаги энг қиммат асал тури «Life Mel» жуда кам миқдорда Исроилда етиштирилади.
4. Тўйимлиликда асал гўштни ортда қолдиради. Аммо ёнғоқ барибир дунёдаги энг тўйимли маҳсулот бўлиб қолмоқда.
5. Асални аллергик хасталикларга учраганлар истеъмол қилмагани маъқул. У ҳар қандай турдаги аллергик хасталикни қўзғатиб юборади.
6. Кучли иссиқ асалнинг фойдали хусусиятларини йўққа чиқаради. Шу сабабли уни қайноқ чойга аралаштириб ичмаган маъқул.
7. Бир кило асал йиғиш учун асалари 450 минг километр масофани босиб ўтиши лозим.
8. Тоза асал кучли шамоллашларга ҳам барҳам бера олади.
9. Археологик қазилмалар шуни кўрсатдики, 15 минглар йил олдин ҳам одамлар асал истеъмол қилган экан.
10. Қадимий Грецияда асал еган одам узоқ умр кўришига қаттиқ ишонишган.
11. Ҳозир дунёда энг кўп асал етиштириладиган давлат Хитой ҳисобланади.
12. Асални меъёридан ортиқ истеъмол қилиш тишлар тўкилиши, касалланишига олиб келади.
13. Асал таркибида уч юздан ортиқ фойдали моддалар мавжуд.
14. Африкадаги асаларилар асал йиғмайди. Чунки улар дам олиши учун бу қитъада қиш бўлмайди. Заҳира сифатида йиғиладиган емишнинг ўзи йўқ.
15. Асал ошқозон фаолиятини яхшилайди. Қон босимини, гемоглабинни кўтаради. Одамни тетиклаштиради. Қон томирлар деворларини мустаҳкамлайди.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади