Хави «Барселона»га қайтмайди, у «Ас-Садд» билан шартномани узайтирди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
0
Фото: Getty Images Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди. Испаниялик мутахассиснинг қатарликлар билан янги келишуви 2020/21 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. «Ас-Садд» жамоасини шуғуллантиришда давом этишдан мамнунман. Жамоанинг мақсади — барча совринлар учун курашиш», — дейди Хави. Хави 2019 йилнинг ёзида «Ас-Садд» бош мураббийига айланганди. Мутахассис «бўрилар» билан 2019/20 йилги мавсумда Қатар Кубоги ва Суперкубогида ғолиб бўлди. Унга қадар футболчи мазкур клуб сафида тўп сурган. Аввалроқ Хави мавсум якунида «Барселона» бош мураббийига айланиши мумкинлиги хабар қилинганди.