Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида илгари сурилган ўқитувчи ва муаллимларнинг жамиятдаги нуфузи ва мавқеини оширишга қаратилган ташаббусини амалга ошириш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, педагог ходим деганда таълим ташкилотларида (боғча, умумтаълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум, олий ва ундан кейинги таълим муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари) педагогик фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тушунилади. Бугунги кунда мамлакатимизда биргина халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг ўзида ярим миллиондан ортиқ педагог ходимлар фаолият юритмоқда. Шунингдек, ушбу таълим муассасаларида 6,5 миллионга яқин ўқувчилар таълим олиб келмоқда. Педагог ходимларни ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга зарур шарт-шароит яратиш таълим ва тарбия жараёнининг сифатини ошишида алоҳида аҳамиятга эга. Ривожланган хорижий давлатларда ҳам педагог ходимнинг ҳуқуқий мақоми ва ижтимоий ҳимояси қонун даражасида белгиланган. Қонун лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда: 1) педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш; 2) педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилишни тақиқлаш; 3) педагог ходимга умумий белгиланган ёшдан беш йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини тақдим қилиш; 4) педагог ходим томонидан уй-жой ва автотранспорт воситасини харид қилиш учун унинг ойлик иш ҳақидан йўналтириладиган маблағларни даромад солиғидан озод этиш; 5) педагог ходимга эллик олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил, шунингдек, таътил берилганида, календарь йилида бир марта базавий лавозим маоши миқдорида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам бериш; 6) педагог ходимнинг базавий лавозим маошининг энг кам миқдорини белгилаш ва кўп йиллик хизмати учун устама тўлаш тизимини жорий этиш; 7) педагог ходимни касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш; 8) олий маълумотга эга бўлмаган, аммо таълим ташкилотларида камида беш йил иш стажига эга педагог ходимларни олий таълим муассасаларига педагогика йўналиши бўйича имтиёзли асосда ўқишга қабул қилиш. Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди (https://regulation.gov.uz/uz/d/25127). Ушбу лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Always keep backups: an 'unprecedented' Google Cloud debacle saw a $135 billion pension fund's entire account deleted and services knocked out for nearly two weeks
Five new Steam games you probably missed (May 20, 2024)
Шапки женские на Wildberries — скидки от 398 руб. (на новые оттенки)
Шапки женские вязаные на Wildberries, 2024 — новый цвет от 392 руб. (модель 466)
Бен Аффлек переехал из дома, в котором жил с Дженнифер Лопес. Развлечение
Театр и Культура, Россия и Дети: 15 мая театр кукол Ульгэр представил спектакль «Мүнгэн мүшэдүүд» в стенах Художественного музея для первых классов гимназии №29 Улан-Удэ
«Ложишься и думаешь: проснуться бы!», — Алла Пугачева рассказала, с какими проблемами со здоровьем столкнулась на Кипре
Мать рэпера Тимати Симона Юнусова назвала его девушку хорошей
В Улан-Улан-Удэ пройдет летний дэгэлфлешмоб, организованный театром Бурдрамомы: Россия, Театр и Культура, Дети
Коллекция CD этномузыки экзотических стран представлена на открытии выставки в Симферополе
Театр и Культура, Россия и Дети: 15 мая театр кукол Ульгэр представил спектакль «Мүнгэн мүшэдүүд» в стенах Художественного музея для первых классов гимназии №29 Улан-Удэ
Литературный монолог
«По праву памяти»,
к 105-й годовщине со дня рождения А.С. Крупнякова,
советского и российского писателя.