Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси тантанали очилди
15 апрель куни Юнусобод туманидаги Гимнастика саройида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги бошланди. Жаҳон кубогининг тантанали очилиш маросими мусобақа стартидан бир неча соат ўтгандан кейин бўлиб ўтди.
Маросимда Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосарлари Шерзод Тошматов, Азиз Комилов иштирок этди.
Тадбирда Спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов сўзга чиқди ва мусобақа иштирокчиларини самимий қутлаб, бўлажак баҳсларда барчага омад тилади
Санъаткорларнинг бадиий чиқишлари эса очилиш маросимига ўзгача файз бағишлади.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубогининг Тошкент босқичида АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Италия, Германия, Буюк Британия, Болгария, Словения, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Латвия, Колумбия ҳамда Ўзбекистон спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.
Жаҳон кубогининг яккалик дастурида қуйидаги спортчиларимиз иштирок этади:
Сабина Ташкенбаева,
Тахмина Икромова,
Гуруҳ машқларида иштирок этадиган таркибимиз:
Шаҳзода Ибрагимова,
Наргиза Жуманиязова,
Нилуфар Аъзамова,
Мумтоза Исҳоқзода,
Мария Пак,
Хуршида Абдурауфова.
Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичи 17 апрель куни якунланади.