ЖЧ плей-офф. Австралия БААни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"ЖЧ-2022" саралашидан ўрин олган БАА - Австралия учрашуви бўлиб ўтди. Унда "кенгурулар юрти" вакиллари 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. Дастлаб 53-дақиқада Ирвин Австралияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 57-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Кайо мувозанатни тиклади. 84-дақиқадаги Хрустичнинг голи австралияликларни навбатдаги босқичга олиб чиқди. Шу тариқа, Грэм Арнольд шогирдлари мундиал йўлланмаси учун Жанубий Америка вакили Перу билан куч синашади. БАА - Австралия 1:2 Голлар: Жексон Ирвайн - 53', Каио Канедо Корреа - 57' Айдин Хрустич - 84'