Оёқ кийим танлашда нимага эътибор бериш лозим?
Шифокор Фаррух Шерназаров:
Пошнаси 3 сантиметргача баланд бўлган пойабзаллар кийиш унчалик хавф туғдирмайди!
Пошнаси 3 сантиметрдан баланд бўлган пойабзалларни доимий равишда кийишнинг қандай таъсири бор?
Оёқ бўғимлари шикастланади;
Тос-сон соҳасида моддалар алмашинуви секинлашади;
Болдир веналарининг варикоз кенгайиши бошланади.
Оёқ бармоқлари шилинади, шунингдек, қийшая бошлайди;
Тор пойабзалда қон томирлари ҳам маълум муддат қисилади. Бу эса оёқларда қон айланишини бузади, товон мушакларининг қон билан таъминланишини издан чиқаради;
Кимлар учун қатъий ман этилади?
Айниқса, балоғат ёшидаги қизлар учун баланд пошнали оёқ кийимлар ўта зарарли:
Тос суягининг қийшайишига олиб келади. Бу эса туғуруқ пайтида жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.