Қибрайлик воллейболчи қизлар республикада учинчи ӯрин соҳиби
Воллейбол бӯйича 16-21 ёшли қизлар ӯртасида Фарғона вилоятида ташкил этилган мусобақада Қибрай туманининг Май маҳалласи қизлари иштирок этди.
Спортчи қизларимиз турнирнинг Республика босқичининг нимчорак финалида фарғоналик қизларни 2:1, Қорақалпоғистонлик рақибаларини 2:0 ҳисоби билан мағлуб этишди.
– Ярим финалда Наманганлик воллейболчи қизларга мағлуб бӯлиб, 3-ӯрин учун ӯйинда Сирдарёлик рақибаларини 2:0 ҳисобида енгган Қибрайлик қизлар якунда бронза медалларига ега чиқишди.
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати