Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича илк бор оила қураётган аёлларнинг ўртача ёши 22,3 ёшни ташкил этган. Энг ёш кўрсаткич Қорақалпоғистон ва Наманган вилоятларига тўғри келган. Энг юқори ёш эса Тошкент шаҳрида — 23,1. Ҳудудлар кесимида илк бор оила қураётган аёлларнинг ўртача ёши: — Қорақалпоғистон Р. – 21,5 ёш — Андижон вилояти – 21,6 ёш — Бухоро вилояти – 22,6 ёш — Жиззах вилояти – 22,7 ёш — Қашқадарё вилояти – 22,6 ёш — Навоий вилояти – 22,8 ёш — Наманган вилояти – 21,5 ёш — Самарқанд вилояти – 21,8 ёш — Сурхондарё вилояти – 22,7 ёш — Сирдарё вилояти – 23,0 ёш — Тошкент вилояти – 23,0 ёш — Фарғона вилояти – 21,5 ёш — Хоразм вилояти – 22,9 ёш — Тошкент шаҳри – 23,1 ёш