Озиқ-овқатлардан аллергия пайдо бўлганда нима қилиш керак?
Бундай нохуш ҳолат кўпчиликда учраб туради. Агар сиз бирор нимани истеъмол қилганингиздан оз вақт ўтиб оғиз ва томоқда қичишиш, кўз ёшланиши, қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлса, бу озиқ-овқат аллергияси бўлиши мумкин. Бу ҳолат баъзида парҳез қилганимизда ҳам бўлиши мумкин.
Нима қилиш лозим:
Рациондан аллергик маҳсулотларни олиб ташланг (шоколад, кофе, ёнғоқ, асал, тухум).
Бир неча кун энтеросербентлар (активланган кўмир, смекта) қабул қилинг.
Кўп сув ичинг.
Антигистамин, яъни аллергияга қарши дорилар қабул қилинг.
Асоратлар пайдо бўлмаслиги учун аллергологга мурожаат қилинг.