Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос тарозидан ўтди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55.3 кг) WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев 26 июнь тонгида Ронни Риосга қарши жанг ўтказади. Мазкур тўқнашув олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди ва ҳар иккала боксчи меъёрни бажара олди. Унга кўра, Риос 55.29 кг, Аҳмадалиев 54.97 кг натижа қайд этди. Эслатиб ўтамиз, бокс оқшоми Sport TV канали орқали намойиш этилади.