Келинг, бир кулишайлик!
Йигит қиздан сўради:
— Яхши қиз, сизни илгари Мерилин Монрога ўхшатишганми?
— Йўқ.
— Тўғри қилишибди.
— Нега?
— Чунки, сиз Армен Жигарханянга ўхшайсиз.
***
Эркак ярим тунгача барда қолиб кетди. Энди уйга келгач, хотинига нима дейишни билмай боши қотди. Ўйлай-ўйлай, иҳоят бир қарорга келди ва хотинига қўнғироқ қилиб деди:
— Хотин!.. Мени номаълум кимсалар ўғирлаб кетишганди… Лекин пул талаб қилишса, берма! Ўзим амаллаб уларнинг қўлидан қочиб кетдим!
***
Хотин эрига деди:
— Эшитишимча, ҳозир жарроҳлар операция ёрдамида одамларни ёшартиришаётганмиш. Масалан, икки минг доллар берсангиз, йигирма ёшга ёшариб қолармишсиз.
Эр хотининнг қўлига тўрт минг доллар тутқазди-да, деди:
— Мана сенга тўрт минг! Қайтиб қорангни кўрмай!..
***
— Оғайни, нега кўп сигарет чекасан-а?
— Биласанми… Хавотирдаман.
— Нимадан хавотирдасан?
— Соғлиғимдан.
***
Болалар боғчасида беш яшар қизча гуруҳдошларига мақтанаяпти:
— Менинг янги дадам бор.
— Вой, исми нима?
— Болтавой ака.
— Фамилияси Тешабоевми?
— Ҳа.
— Ў, у жуда зўр дада! Ўтган йили менга дада бўлганди.
***
Эркак машинада кетиб борарди. Ички овоз деди:
— Тўхта! Ҳов анави ерни ковла!
Эркак машинани тўхтатиб, пастга тушди ва айтилган жойни ковлай бошлади. Не кўз билан кўрсинки, бир қоп тилла кўмиб қўйилган экан. Шунда ички овоз деди:
— Энди қопдаги тиллаларни дарёга ташла!
Эркак ички овоз алдамаётганига, тиллаларни дарёга ташласа, ўрнига ўн қоп тилла сув остидан чиқади деди ўйлади ва қоп тўла тиллани дарёга улоқтирди. Ички овоз эса шундай деди:
— Кўрдингми? Тиллалар чўкаётиб зўр булқиллади!
***
Фермернинг дарвозасини номаълум кимса тақиллатиб сўради:
— Айтинг-чи, энг яхши сигирингиз қанча туради?
— Олдин сиз кимлигингизни айтинг. Солиқчимисиз? Ё сигирларимдан бирини машинада уриб кетдингизми?
***
— Дада, дискотекага борсам майлими?
— Боравер! Лекин айтиб қўяй, у ерда ойингни учратсанг, тайинлагин! Тез уйга келсин!
***
Аёл милицияга бориб эри ҳар куни сабабсиз калтаклайверишидан шикоят қилди. Милиция бўлимидагилар эрини бўлимга чақириб гаплашиб қўйгач, аёлдан сўрашди:
— Хўш, қалай? Энди калтакламаяптими эрингиз?
— Қаёқда? Энди сабаб топиб калтаклаяпти.
***
Хотин эрига деди:
— Шўрлик котибангизга ачиниб кетаяпман. Бир аҳволга келиб қолибди-я! Ҳа, ҳаммасига қўшнимиз сабабчи!
— Нима, қўшнимиз танишми у билан?
— Йўқ. Аммо мен танишман.
— Қаерда таниша қолдинг?
— Тери касалликлари шифохонасида.