Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
0
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 28 февраль куни соат 08:20 ларда автобус ҳайдовчилари — 1995 йилда туғилган М.М. ва 1991 йилда туғилган Н.Б. Яшнобод тумани Иззат кўчасида йўл талашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган.
Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб жанжаллашди. pic.twitter.com/Eun20zecN2
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) March 1, 2023
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан М.М. ва Б.Н.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
[/allow-turbo] Жамият Shuhrat Wed, 01 Mar 2023 09:43:23 +0500