Cирдарёдаги ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди
Бугун, 7 март куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги ўрмон xўжалиги ҳудудида ёнғин юз берди. Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 14:12 ларда Сирдарё туманидаги “Колгансир” ўрмон ва ов хўжалигининг 2-бўлими ҳудудида тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ва қамишлар ёнган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:05 да етиб борган ва олов соат 15:33 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғиндан ўрмон ва ов хўжалигининг тахминан 200 гектар майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.