Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2023

Тошкентга учаётган россиялик маст эркак самолёт ичидаги қизни ҳақоратлади

0

Санкт-Петербургдан Тошкентга учаётган ва маст ҳолда самолёт йўловчиларига халал бериб, улардан бирини ҳақорат қилган шахс Тошкент аэропортида қўлга олинди ва жаримага тортилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментига таяниб.

Эркак маст ҳолда жамоат тартибини бузган: беҳаё сўзларни ишлатган, қўшиқлар куйлаган ва худди шу рейсда учаётган қизни ҳақоратлаган», — дейилади хабарда.

19 сентябрь куни Сергели туман суди томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари — 990 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.


Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса