Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи блогер Отабек Бакиров устидан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритди. Блогернинг хабар қилишича, вазир Мирзамаҳмудов унинг 1 йилу 7 ой аввал ёзган постида ўзини обрўсизлантирувчи ва ҳақоратловчи контент бор, деб норози бўлган.