Магнус Карлсен: "Абдусатторов фаворитлар қаторида"
0
"Менимча, дастлабки икки ўринни аниқлаш осон - бу Хикару Накамура ва Алиреза Фирузжа. Эҳтимол, уларнинг ўрни алмашиб ҳам кетиши мумкин. Кейингиси шубҳасиз, Фабиано Каруана. Уэсли Со эҳтимол бу форматда жуда кўп дуранг ўйнайди, бироқ у илгари бу ерда қатнашмаган, шунинг учун у қандай натижа кўрсатишини кузатиш қизиқ бўлади. Абдусатторов эса, албатта, фаворитлар рўйхатида бўлади.
Шунингдек, мен Аржун Эригаиси ўзининг ўзига хос услуби билан энг фаворит шахматчилар қаторидан жой олишини айтган бўлардим.
Хулоса қилиб айтганда, тахминим шундай: Хикару, Алиреза, Фабиано, Аржун ва Нодирбек", - дея ўзининг тахминларини билдириб ўтди норвегиялик гроссмейстер.
Маълумот учун, турнирда Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Афруза Ҳамдамова каби ўзбекистонлик шахматчилар иштирок этишади. Улар бугун жўнаб кетишди.