Берунийда вояга етмаган бола ўз онасига олиб берилди
0
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим ходимлари томонидан жавобгарнинг яшаш манзилига бормасдан, шовқин-сурон бўлишини олдини олган ҳолда жавобгар ва даъвогарлар жорий йилнинг 24-декабрь куни Бюрога чақирилиб, жавобгарларга суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилган.
Шунинг натижасида, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлимининг ўзида олиб берилиши лозим бўлган болани ихтиёрий равишда онаси бағрига қайтариб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.