Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Асад тарафдорлари Сурияда янги ИИВнинг 14 нафар ходимини отиб ўлдирди

0
Фото: Reuters
Суриянинг ағдарилган президенти Башар Асад тарафдорлари ўтиш даври ҳукумати хавфсизлик кучларининг 14 нафар аъзосини отиб ўлдирди, яна 10 нафарини жароҳатлади. Бу ҳақда Суриянинг янги расмийларига таяниб SANА давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Сурия Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, хавфсизлик кучлари Асад режими давридаги собиқ зобитни ҳибсга олишга уринаётганда пистирмага тушиб қолган. Сурия Инсон ҳуқуқлари кенгаши (SOHR) маълумотларига кўра, зобит сиёсий маҳбуслар ўнлаб йиллар давомида қийноққа солинган ва қатл этилган Седная қамоқхонасидаги жиноятларга алоқадор.

SOHR маълумотларига кўра, у “минглаб маҳбусларга ўлим жазоси ва ўзбошимчалик билан ҳукм чиқарган”.

Тўқнашувлар чоғида уч нафар қуролланган шахслар ҳам ҳалок бўлган”, дейди кузатувчилар.

SANА агентлигига кўра, 26 декабрь куни Суриянинг янги ҳарбий қўмондонлиги Тартус вилоятининг қишлоқ ҳудудларида аввалги маъмуриятнинг собиқ ходимларини таъқиб қилиш бўйича операция бошлаган.

25 декабрь куни Суриянинг бир қанча шаҳарлари аҳолиси Алеппо шаҳридаги алавийлар зиёратгоҳи таҳқирланаётгани акс этган видео тарқалиб кетганидан норозилик билдириб, кўчаларга чиққан. Муваққат ҳукумат ИИВ хабарига кўра, исёнчиларнинг Ҳалабга ҳужуми бошланган ноябрь ойида зиёратгоҳ “номаълум гуруҳлар” томонидан вайрон қилинган.

Собиқ режимнинг сиёсий ва ҳарбий элитасининг кўп вакиллари, жумладан, Асад оиласи шиаликнинг бир тармоғи бўлмиш алавийликка мансуб.

SOHR маълумотларига кўра, оммавий норозилик намойишлари алавийлар таянч нуқтаси бўлган шаҳарларда бўлиб ўтган. AFP намойишчилар минглаб кишини ташкил этишини қайд этган. Аниқланишича, бир намойишчи ҳалок бўлган, яна беш нафари жароҳатланган. Шу муносабат билан Суриянинг янги ҳукумати Латакия ва Хомс вилоятларида комендантлик соати жорий қилди.

Башар Асад режимининг қулаши

Ноябрь ойи охири ва декабрь ойи бошида Суриядаги исломий мухолифатнинг суннийлар гуруҳи Ҳаят Таҳрир аш-Шом бошчилигидаги қуролли кучлари икки ҳафтадан камроқ вақт ичида мамлакатнинг энг йирик шаҳарларини босиб олишга муваффақ бўлди. 8 декабрга ўтар кечаси мухолифат кучлари пойтахт Дамашқни эгаллаб, президентни ҳокимиятдан ағдарди. У отаси билан Сурияни ярим асрдан ортиқ бошқарган. Асад истеъфога чиқди, мамлакатни тарк этди ва Россияга қочиб кетиб, у ерда бошпана олди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Джессика Пегула снялась с турнира WTA-500 в Брисбене из-за травмы






Родители в неловком положении: как объяснить ребенку, почему Дед Мороз не принес дорогой подарок

«Зима спит и просыпаться не хочет»: какую погоду ждем в Татарстане на Новый год?

Музей Победы проведет около 40 выставочных проектов в 2025 году

Завершается проектирование первого этапа кольцевой железной дороги Казани