Оқ бошли бургут расман АҚШнинг миллий қушига айланди
0
АҚШнинг 240 йилдан ортиқ рамзи бўлиб келган оқ бошли бургут расман мамлакат миллий қушига айланди, деб хабар бермоқда Axios ахборот сайти. Тегишли ҳужжат Жо Байден томонидан имзоланган.
Оқ бошли бургут белгиси дастлаб 1782 йилда АҚШнинг расмий ҳужжатларида қўлланила бошланган. Оқ бошли бургут тасвирини кўплаб Америка ҳужжатларида, жумладан герб, президент стандарти, банкноталар ва бошқа ҳукумат атрибутларида кўриш мумкин.
Таъкидланишича, ваколат муддати якунланаётган Байден жами 50 та қонун лойиҳасини имзолаган.
Шимолий Америкада яшовчи ва қитъанинг энг йирик йиртқич қушларидан бири бўлган оқ бошли бургут, расмий ҳужжатларда тилга олинганига қарамай, ҳозиргача мамлакатнинг миллий қуши деб эълон қилинмаган.