Ёш дарвозабонни қўшниси отиб ташлади...
0
Кеча Уругвай футболида мудҳиш воқеа юз берди. “Монтевидео Сити” жамоасининг 14 ёшли дарвозабони Гераль Фросте ҳалок бўлди.
El Pais нашрининг маълум қилишича, Фросте қўшниси билан уришиб қолган. Жанжал вақтида қўшниси футболчига ўқотар қуролдан ўқ узган.
Бунинг натижасида Гераль кўкрак ва қорин қисмидан олган жароҳати оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Бу мудҳиш воқеа 25 декабрь куни тунда Монтевидео шаҳрининг Пласидо Эллаури туманида рўй берган.
Полиция футболчининг қўшнисини қўлга олди. Бунгача олти маротаба судланган шахс қотилликни ўз бўйнига олди.