Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

Магнус Карлсен жаҳон чемпионатини можароли тарзда тарк этди

0
Жаҳон шахмати юлдузи Магнус Карлсеннинг Нью-Йоркда давом этаётган рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатини тарк этди. У бу икки йўналиш бўйича амалдаги жаҳон чемпиони эди.

Кеча тунда ўтказилган иккинчи кунги баҳсларда норвегиялик шахматчи дресс-код, яъни кийим билан боғлиқ муаммо сабаб 9-турга қўйилмаганди. Бундан жаҳли чиққан Магнус жаҳон чемпионатида қатнашмасликка қарор қилди ва Ню-Йоркни ҳам тарк этди.

FIDE Магнус Карлсен билан бўлиб ўтган ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

«Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатлари учун FIDE регламенти, жумладан кийиниш қоидалари, барча иштирокчилар ўртасида профессионаллик ва адолатни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бугун жаноб Магнус Карлсен узоқ йиллик қоидаларга биноан тақиқланган жинси шим кийиб, кийиниш қоидаларини бузди. Бош ҳакам Карлсенни бу ҳолатдан хабардор қилиб, 200 доллар жарима солган ҳолда кийимини алмаштиришни сўради. Афсуски, Карлсен рад жавобини бергани учун у тўққизинчи турга қўйилмади. Ушбу қарор холисона қабул қилинди ва барча ўйинчиларга бирдек татбиқ этилади.

Аввалроқ, яна бир иштирокчи – жаноб Ян Непомняший ҳам спорт пойабзали кийиб, кийиниш қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилди. Бироқ у дарҳол бу қоидаларга бўйсуниб, рухсат этилган кийимга ўтди ва турнирдаги иштирокини давом эттирди.

Кийиниш қоидалари FIDE Спортчилар комиссияси аъзолари – профессионал ўйинчилар ҳамда мутахассислар томонидан тайёрланган. Бу қоидалар бир неча йиллардан буён амал қилиб келади ва барча иштирокчилар уларни яхши билишади. Шунингдек, ҳар бир мусобақа олдидан бу талаблар уларга қайта эълон қилинади. FIDE иштирокчиларнинг яшаш жойи ўйин залидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда бўлишини ҳам таъминлаб, қоидаларга риоя қилишни осонлаштирган.

FIDE шахматни ва унинг қадриятларини, хусусан, барча иштирокчилар қабул қиладиган қоидаларга ҳурматни тарғиб қилишга содиқ бўлиб қолади
», — дейилади расмий баёнотда.

Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан кейин ҳамюртларимиз — Нодирбек ва Жавоҳир кучли ўнликда бормоқда.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Елена Рыбакина проводит 100-ю неделю подряд в топ-10 рейтинга WTA






Как не ошибиться в выборе оптового поставщика автозапчастей?

В Подмосковье сотрудники Росгвардии задержали подозреваемого в краже дорогостоящих товаров из гипермаркета

Магнитная буря 28.12.2024: метеопатов предупредили о проблемах с давлением в течение дня

Четверых детей в Тверской области мог убить их отец