Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ғайрат Дўстов суд залидан озодликка чиқарилди

0
Фото: Дарё.
Жорий йил 3 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ғайрат Дўстовга берилган 15 суткалик маъмурий қамоқ жазосини 8 суткагача қисқартирди ва ушбу муддат ўтаб бўлингани учун у суд залидан озод қилинди.

Ғайрат Дўстов 2024 йил 23 декабрда Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Олтинтопган кўчаси, 2-уйда жойлашган “Моротранс” МЧЖга қарашли газ қуйиш шохобчасида навбат кутиб, навбати яқин қолганда шохобча ёпилганидан норози бўлган ва шу вақтда айтган гаплари интернетда тарқалган эди.

Шундан кейин у 2024 йил 25 декабр куни қўлга олиниб, 26 декабрда Бектемир туман суди томонидан майда безорилик моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган эди.

Ғайрат Дўстовнинг жорий йил 3 январ кунги апелляция судида айтишича, у дастлабки суд қароридан кейин “Панелний”да фақат 1 кеча сақланган, кейин пойтахт ИИББга олиб борилган.

Судя Фарруҳ Маҳмудов раислигидаги апелляция суди дастлаб жавобгарнинг иштирокисиз бошланган эди, аммо адвокатларнинг талабига асосан, Ғайрат Дўстов судга олиб келинди. Суд жараёнида унинг тоби қочгани сабаб, ишни кўришда бироз вақт танаффус бўлди. Дўстов ўзига келгач, суд жараёни давом эттирилди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Медведев проигрывает Лёнеру Тину и завершает выступления на турнире ATP






Ефимов: в Нагатинском Затоне благоустроены участки около двух станций БКЛ

Финансист Лосев заявил, что доллар укрепится, если Трамп начнет торговые войны

Треть россиян провели январские праздники в путешествии по России

В Тверской области нашли останки красноармейца