Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тоқаев Назарбоевнинг истеъфодан кейинги ҳаракатлари ҳақида: «Сиёсий андишаси билан ажралиб турмади»

0
Фото: Акорда
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ana tili газетасига берган интервьюсида мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан муносабатлари ва собиқ давлат раҳбари истеъфога чиққан дастлабки йилларда юзага келган икки ҳокимиятчилик билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

Уинг сўзларига кўра, Назарбоевнинг кўп йиллик бошқаруви даврида «камчиликлар» бўлган, аммо «ишламайдиган одам хато қилмайди».

«Истеъфога чиққанидан сўнг Хавфсизлик кенгаши раиси бўлиб қола туриб, у, очиғини айтганда, сиёсий андишаси билан ажралиб турмади, бош вазир, Миллий банк раиси, вазирлар, ҳокимлар иштирокида мунтазам равишда йиғилишлар ўтказди. Бунга ҳатто хорижлик раҳбар ва дипломатлар ҳам ҳайрат билан қаради, жамоатчилигимиз ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ҳатто ҳазил ҳам пайдо бўлди: „Назарбоев истеъфодан сўнг мартабаси кўтарилиб, президентни ўзига бўйсундирди“. Лекин аслида вазият ҳазиллашадиган эмасди», — деди Тоқаев.

Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, бундай вазият икки ҳокимиятчилик ҳақида «миш-мишлар тўлқинини келтириб чиқарди». «Мансабдорлар синфи гоҳ у, гоҳ бу кабинетга кириб, топшириқларни чалкаштириб, саросимага тушиб қолди. Бир қатор амалдорлар ҳатто бу ғайритабиий вазиятни юридик жиҳатдан асослашга ҳаракат қилди: Элбоши институти президент ҳокимиятидан юқори туриши керак, дея», — деб эслайди Токаев.

Назарбоевнинг 2021 йил ноябрь ойида Акордага қайтиш имконияти ҳақидаги баёноти ва собиқ президентнинг ўша йилнинг декабрь ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ саммитидаги иштироки ҳокимият инқирозига олиб келган «муҳим бурилиш» бўлди, дея қўшимча қилди Тоқаев.

2022 йил январь ойида Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари бошланиб кетганди, оқибатда, расмий маълумотларга кўра, 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Воқеалар кейинчалик Қаңтар (қозоқчадан «Қонли январь» деб таржима қилинган) деб атала бошланди. Тоқаевга кўра, норозиликларнинг асосий сабаби «очиқ-ойдин ижтимоий адолатсизлик, сиёсий турғунлик, шунингдек, фитначиларнинг тийиқсиз амбициялари» бўлган.

«Албатта, Қаңтар барчамизга кўп нарсани ўргатди. Биринчидан, мамлакатда ҳокимият консолидациялашган бўлиши, қўшҳокимият бўлмаслиги керак. Иккинчидан, давлат раҳбари — „Худонинг ердаги сояси“ эмас, балки маълум муддатга ёлланган давлат менежеридир. Учинчидан, юқори давлат лавозимларига, шу жумладан, ички ишлар органлари раҳбарларига номзодларни синчковлик билан танлаб олиш зарур… Энг муҳими, ҳамма жойда адолат тамойилларини жорий этиш, „Қонун ва тартиб“ концепцияси асосида халқ бирлигини кўз қорачиғидек асраш керак», — деди Тоқаев.

Тоқаев Назарбоев бошқарувига баҳо берар экан, ҳар қандай тарихий даврнинг «ёрқин ва қоронғи томонлари» борлигини, лекин ижобий томонлари, унинг фикрича, «ҳар ҳолда анча кўп бўлганини» таъкидлади. «Сиёсий конъюнктура манфаати йўлида ўз тарихимизни қайта кўриб чиқиш мумкин эмас ва, айниқса, тарихни тоза қоғоз билан қайта ёзиш хавфли», — деди Қозоғистон раҳбари.

Журналистнинг Тоқаев Назарбоев билан қанчалик тез-тез мулоқот қилиши ҳақидаги саволига у «тахминан бир ойда бир марта» телефон орқали гаплашишларини айтди.

Шунингдек, Тоқаевдан декабрь ойида Назарбоевнинг Россия президенти Владимир Путин билан Москвада бўлиб ўтган учрашувига изоҳ бериш сўралди, журналистнинг сўзларига кўра, бу учрашув Қозоғистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари бўйича «конспирологик версияларни ишга туширди».

«Улар, афтидан, эски дўстлар ва ҳамкасблар сифатида учрашади, улар ёдга оладиган нарсалар бор. Бундай учрашувларнинг ташаббускори Нурсултон Абишевич бўлиб, бу унинг учун жуда муҳим. Қозоғистон ССР Министрлар Советининг собиқ раиси, партия раҳбари ва кейинчалик суверен Қозоғистон президенти сифатида у маънавий ва сиёсий жиҳатдан Кремль билан чамбарчас боғлиқ эканини унутмаслик керак. Ахир Москвага хизмат сафарларида, съездлар ва пленумларда, ишчи ва расмий ташрифларда қанча вақт ўтказилган», — деди Тоқаев.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Даниил Медведев

Овечкин назвал Даниила Медведева лучшим спортсменом 2024 года






Пенсионерам обозначили размер прибавки к пенсии с января. Что для этого нужно

Судебные приставы требуют 8,6 млрд рублей от экс-сенатора Шпигеля

«Пособия детям вырастут». Как изменятся размеры пособий и субсидий в 2025 году?

ДТП с пострадавшими в Карелии прокомментировали в воронежском Минздраве