"Манчестер Сити" ўзбекистонлик ҳимоячини қўлга киритадими?
Маълумотларга кўра, 20 ёшли футболчи инглиз клубининг январдаги эҳтимолий трансферлар рўйхатига киритилган. Хусановга "Манчестер Сити"дан ташқари бошқа етакчи клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек ҳимоячиси "Ланс" жамоасида 2023 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва клуб билан 2027 йилгача шартномага эга. Жорий мавсумда у барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, бир бор самарали узатма берган.