Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
0
Унинг ёзишича, “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов борасидаги битимда фаол мулоқот олиб бормоқда.
“'Ланс' билан музокаралар ўйинчи томонидан ҳам, клуб томонидан ҳам бошланган. Ҳали олдинда кўплаб қадамлар бор, сабаби унга кўплаб клублар қизиқмоқда”, - деб ёзди Романо.
Аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг январь ойидаги трасферлар ойнасидаги энг асосий мақсадлари қаторига қўшилгани ҳақида хабар берилганди.
20 ёшли футболчи ушбу мавсумни муваффақиятли ўтказмоқда ва ҳозирда бир неча АПЛ клублари, жумладан “Лестер”, “Ньюкасл”, “Челси”, “Вест Ҳэм” назарига тушган. Ўзбекистонлик футболчи ўз позициясида энг иқтидорли футболчилардан бири сифатида қаралмоқда.
Ўз навбатида “Ланс” клуби футболчини 30 миллион евролик таклиф тушган тақдирдагина сотишга тайёрлигини маълум қилган эди.
Мухлислар эътирофига кўра, футболчи Лига 1 нинг биринчи давраси рамзий жамоасига киритилди. Шунингдек Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида октябрь ойининг “Энг яхши ёш футболчиси” деб эътироф этилганди.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер баҳосини 12 миллион еврога баҳолади.
Ҳусанов ёш бўлишига қарамай, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам асосий таркибидан муқим жой эгаллади. У ҳозиргача 18 учрашувда миллий жамоа шарафини ҳимоя қилди.