Ўзбекистонда доллар нархи 13 000 сўмга чиқди!
0
Энг арзон сотув курси «Халқ банки», Anor Bank ва «Алоқа банк»да бўлиб, улар долларни 12 945 сўмдан таклиф қилмоқда. Сотиб олиш нархи эса банкларда 12 880–12 940 сўм оралиғида ўзгариб турибди.
Ўзбекистон Марказий банки томонидан расмий курс 12 942,01 сўм қилиб белгиланди. Шунингдек, сўнгги йилларда миллий валюта қадрсизланиши жараёни давом этмоқда: 2024 йил давомида сўм 4,71 фоизга қадрсизланди.
Молия экспертлари келгуси йилларда доллар курси бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланишини таъкидламоқда.
Доллар курси