"Барселона" Хон Мин Сонни текинга қўлга киритмоқчи!
Жанубий кореялик футболчининг "Тоттенҳем" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади. Айни пайтда Сон бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга. "Барселона" молиявий қийинчиликларга қарамай, текинга қўлга киритиш мумкин бўлган юқори даражадаги футболчиларни изламоқда.
Сон жорий мавсумда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган.