Қизларни кетига урган йигит 5 суткага қамалди
0
25-декабр куни Escada Lounge Bar ўзининг Instagram саҳифасида янги йил шоу дастурларини реклама қилувчи видео эълон қилди. Видеода йигит қатор бўлиб турган қизларнинг оёқ ва чаноқ соҳасига зарба бериб, «25, 26, 27, 28, 29, 30, 31-декабр — ҳар куни» деган жумлаларни айтган.
Мазкур ҳолатдан хабар топган тошкентлик Евгения М. видеони «Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлари ва имкониятлари кафолатлари тўғрисида»ги қонунларни бузишга сабаб бўлиши эҳтимолини кўрсатиб, Чилонзор туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.
Судда Ш. Юнусов айбини тан олди ва қизлар билан олдиндан таниш эмаслигини, бар маъмуриятидан моддий фойда олмаганини таъкидлади. Шунингдек, судья олдида ўз қилмишидан пушаймон эканини ва бу ҳолат такрорланмаслигини айтди.
Суд қарорига кўра, Ш. Юнусовга майда безорилик учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Маълум қилинишича, у махсус қабулхонада сақланиш харажатларидан озод қилинган.
Суд қарорида бар маъмурияти ҳақида бирон бир чоралар кўрилиши ёки Юнусовнинг бар ходими эканлиги ҳақида маълумот берилмаган.