Xiaomi қулоқ тозалаш учун қурилма яратди
0
Bebird R1 автоқалам шаклида яратилган бўлиб, бир нечта ўлчам ва юмшоқлик даражасига эга насадкалар билан таъминланган. Улар орқали ўзингизга энг мос вариантини танлашингиз мумкин. Насадкаларнинг махсус шакли қулоқ ичидаги сер ва бошқа чиқиндиларни эҳтиёткорлик билан олиб ташлаш имконини беради.
Қурилманинг асосий хусусияти — камера орқали 1080 пиксел сифатдаги тасвирни Wi-Fi орқали смартфонга узатиш функциясидир. Бу қулоқни тозалаш жараёнини янада қулай ва хавфсиз қилади.
Bebird R1 батареяда ишлайди, влагозащитаси мавжуд. Насадкаларни ювиш учун оқар сувдан фойдаланиш мумкин. Қурилма қулоқни тозалашдан ташқари бошқа мақсадларда ҳам ишлатилиши мумкин.