Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”

0
Фото: Тоckа
АҚШ ядровий қурол ташувчи F-35 қирувчи самолётларини жойлаштириш учун Гренландиядаги аэродром инфратузилмасини ривожлантирмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Даниядаги элчиси Владимир Барбин маълум қилди.

Россия элчисига кўра, F-35 қирувчи самолётлари аллақачон ҳарбий машғулотлар доирасида ушбу аэродромдан фойдаланган.

"Оролда жойлашган АҚШнинг Питуффик (собиқ Туле) ҳарбий-космик базаси бугунги кунда Американинг Арктика йўналишидан келадиган ракета ҳужумини эрта аниқлаш тизимининг бир қисми ҳисобланади. Радар тизимларини ҳам ўз ичига олган ҳолда, базада қиймати миллиардлаб АҚШ долларига тенг бўлган кенг кўламли модернизация ишлари олиб борилмоқда", деди Владимир Барбин.

Элчи шу сабабли Россия “Арктикада барқарорликни мустаҳкамлаш тарафдори” эканини таъкидлади.

"Бу фақат барча Арктика давлатлари учун тенг бўлган халқаро хавфсизлик тизимини яратиш асосида амалга оширилиши мумкин", деди Россия элчиси.

Шунингдек, у АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Гренландияга ёндашуви минтақадаги вазиятни таназзулга олиб келишидан огоҳлантирди.

Трампнинг орол устидан назоратни қўлга киритишга интилиши Арктикада барқарорликни мустаҳкамлаш ва мулоқотни ривожлантиришни истамаслигини кўрсатади, деди Барбин ва Россия буни ҳарбий режалаштириш жараёнида ҳисобга олишини айтди.

Трамп Гренландияни ўзлаштирмоқчи

Трамп бир неча бор Гренландия АҚШ таркибига кириши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, орол миллий хавфсизлик ва ҳимоя учун, жумладан, Хитой ва Россиядан ҳимояланишда стратегик аҳамиятга эга.

Гренландия бош вазири Муке Эгеде бунга жавобан орол “ҳеч қачон сотилмайди” деб жавоб берди. Шу билан бирга, у орол Даниядан мустақилликка эришмоқчи эканини тан олди. Гренландия 1953 йилгача Дания мустамлакаси бўлган ва ҳозиргача қиролликнинг бир қисми бўлиб қолмоқда. 2009 йилда орол ўзини ўзи бошқариш ва ички сиёсатда мустақил танлов қилиш имконияти билан автономияга эга бўлди.

Bloomberg манбаларига кўра, Трамп жамоаси Гренландия билан қизиқишган, чунки оролда электрон қурилмаларда ишлатиладиган олтин, олмос, уран ва нодир металларнинг катта захиралари мавжуд. АҚШнинг Гренландия минерал-хом ашё секторига киритган сармояси дунёнинг нодир металлар бозорида Хитойнинг ҳукмронлигига қарши курашда ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин.

Трампнинг таҳдидлари фонида Дания Гренландия мудофаасини кучайтириб, гербини ўзгартирди. Қирол Фредерик Х Норвегия ва Швеция билан иттифоққа ишора қилган ва 500 йилдан ортиқ вақт давомида гербда бўлган учта тожни олиб ташлашни буюрди.

Гренландия ва Фарер ороллари рамзлари — оқ айиқ ва қўчқор икки қисмга бўлиниб, иккинчи ва учинчи майдонларга кўчирилди, яъни катталаштирилди. Дания ва Жанубий Ютландия рамзлари эса биринчи ва тўртинчи майдонларга ўтказилди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Australian Open

Директор Australian Open назвал главную конкурентку Арины Соболенко в Мельбурне






Социальный фонд России сообщил о переезде клиентской службы «Хамовники» на новое место

Космонавт Вагнер показал волгоградцам первые снимки кометы (Обновлено!)

Актриса Цыплакова назвала удивительной скончавшуюся Добровольскую

Медалью «За заслуги перед Псковской областью» награждён экс-руководитель регионального управления ФСИН России Алексей Емельянов