Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
0
Прокуратура хабарига кўра, Наманган вилояти Чуст туманидаги «C.Sh.» МЧЖ раҳбарлари М.С. ва И.Ж.лар жамиятга қарашли сутни қайта ишлаш ва қуритиш цехида электр энергиясини ҳисобини юритувчи ток трансформаторни қасддан узиб қўйишиб, 2,1 млрд. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилишган.
Ҳолат бўйича М.С. ва Ж.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.