Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?

0
Дания ҳукумати мудофаани кучайтириш учун иккита янги патрул кемаси сотиб олмоқчи эканини маълум қилди.

Мазкур кемалар F-35 самолётларини Гренландиядаги Кангерлуссуак аэропортига ташиш ишларини амалга оширади. Бундан ташқари, аэропортни ўзини ҳам модернизация қилиш режалаштирилган.

Копенгаген, шунингдек, кучуклар тортиб юрадиган чана патруллари сонини ҳам кўпайтирмоқчи.

Фото: Репорт.аз
Аввалроқ Дания Шимолий Атлантика океани ва Арктикада узоқ масофага учувчи дронлар ёрдамида патрул хизматини кучайтириш учун 400 миллион доллар ажратган эди.

Бу ҳаракатларнинг барчасига АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Гренландияни ўзлаштириш мақсади ҳақида эълон қилгани сабаб бўлди.

Politico нашри АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмаслигини маълум қилганди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилда Қўшма Штатларнинг ҳарбий бюджети 948 миллиард долларни, Даниянинг ҳарбий бюджети эса 9,9 миллиард долларни ташкил этган. АҚШ қуролли кучлари сони 1,3 миллион кишига, Дания қуролли кучлари эса 17 минг кишига етади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Australian Open

Российские теннисистки Андреева и Шнайдер вышли в полуфинал чемпионата Австралии






Daily Mail: Участники форума в Давосе устраивали оргии с трансженщинами*

Гастрофестиваль студентов колледжей Москвы стартовал в фудмолле «Депо»

Щербакова назвала большим событием четверной аксель Дикиджи

Назван оптимальный рыбный рацион для пожилых людей