Дунёни ўзбекча гапиришга мажбурлаётган Ҳусанов!
0
Стив Пейос жаҳон спортининг таниқли овозларидан бири бўлиб, футбол, бокс ва бошқа халқаро мусобақалардаги шарҳлари билан танилган. Ўзбекистонлик футбол юлдузи Абдуқодирнинг муваффақиятли трансфери муносабати билан Пейос ўзбек мухлисларига мурожаат қилиш учун махсус ўзбек тилида нутқ сўзлаган.
Бу воқеа интернетда катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон спорт мухлислари нафақат Абдуқодирнинг муваффақиятидан, балки дунёнинг таниқли овоз эгасининг ўзбек тилида гапирганидан ҳайратда қолдилар. Бу каби ҳолатлар ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги ўрнини янада мустаҳкамлаётганини кўрсатади.
Шарҳловчининг ўзбекча нутқи “Бу ажойиб!” деган самимий сўзлар билан бошланиб, Ўзбекистоннинг спортдаги ютуқлари ҳақида илиқ фикрлар билан якунланган.